Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

24 октябрь - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни

×

 2019-10-24 01:56:51    253

PDF yuklash
Chop etish


  1947 йил 31 октябрда БМТ бош асамблеяси дунё жамиятини БМТ мақсадлари ва ютуқлари билан таништириш ҳамда ўз фаолиятида қўллаб–қувватлашга эришиш учун 168-резолюцияда 24 октябр санасини БМТ куни деб эълон қилди. БМТ дастлабки хужжатларидан бири 1948 йилда қабул қилинган инсон ҳуқуқлари умумий деклорацияси бўлди. 1971 йил 6 декабрда БМТ Бош ассамблеяси навбатдаги резолюциясида (№ 2782) БМТ кунини халқаро байрам бўлиши кераклигини ва БМТга аъзо мамлакатларда дам олиш куни этиб нишонланишини таклиф қилди. Ҳозирги кунда БМТга аъзо давлатлар сони 193 тани ташкил этади, уларнинг ҳар бири БМТ Бош ассамблеяси аъзоси.

  БМТ куни 20-дан 26-октябргача ўтказиладиган БМТхафталигига  киради.Бош котиб сўзларига кўра, БМТ дунёнинг хар бир бурчагида “Умиднинг тирик тимсоли” ҳисобланади. БМТ ҳар бир инсон қалбида ва онгида зўравонликка нуқта қўйувчи  ва сабр ҳамда бардошлийликка асос солувчи, инсон ҳуқуқларини  ҳимоя қилувчи ташкилот сифатида яшайди. БМТ шу каби инсон эҳтиёжларини бажаришга ёрдам беради.

    БМТ кунининг байрам тадбирлари учрашувлар, йиғилишлар, кўргазмаларни ўз ичига олади. Одатда бу кунда Бош ассамбелия залида халқаро концерт ўтказилади. Баъзида махсус тадбирлар ўтказилади, уларда БМТ аъзолари электрон коммуникация воситалари асосида турли шаҳарлар билан боғланиб телекўприк ўтказишади.

  БМТни барпо этиш ҳақидаги қарор СССР, АҚСҲ, Англия ва Хитой ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги кенгашида 1943 йилда, Устави эса СанФрансиско конференсиясида 1945 йилда қабул килинди. БМТ Уставига дастлаб 51 давлат имзо чеккан, 2000 йилда эса улар сони 189 га етди. БМТнинг доимий иш ўрни (штаб квартираси) — НюЁрк. БМТ Уставида кўрсатилганидек, у халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, халқларнинг тенг ҳуқукди бўлиши ва ўз такдирини ўзи белгилаши қоидасига амал қилиб, миллатлар ўртасида дўстлик муносабатларини ривожлантиришни, иктисодий, ижтимоий, маданий муаммоларни ҳал этишда халқлар ўртасида ҳамкорлик бўлишини таъминлашни кўзда тутиб, шу умумий мақсадларга эришишда миллатлар ҳаракатини уйғунлаштириб турадиган марказ ҳисобланади.

  2000 йил 6—8 сентабрда БМТнинг 55-сессияси доирасида "Минг йиллик саммити" бўлиб ўтди. Унда 155 дан ортиқ мамлакатнинг давлат ва ҳукумат бошлиқлари иштирок этди. Мазкур анжуманда умумбашарий аҳамиятга эга бўлган ижтимоийиктисодий, экология ва хавфсизликка дойр муаммолар муҳокама қилиниб, янги юз йилликнинг дастлабки йилларида амалга оширилиши мўлжалланаётган тадбирлар белгиланди. Саммит иштирокчилари якдиллик билан кабул қилган декларацияда 2015 йилгача ’минлашда, Бош Ассамблея ва БМТ бошқа органлари қарорлари амалда бажарилишида ёрдам беради. Котибият қуйидаги департаментлар ва бошқармаларга бўлинади: Сиёсий масалалар ва Хавфсизлик Кенгаши ишлари департаменти, Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти, Васийлик ва ўз-ўзини бошқармайдиган ҳудудлар департаменти, Назорат бошқармаси, Ходимлар бошқармаси, Бош котибнинг маъмурий идораси, Ижтимоий ахборот бошқармаси, Конференсияларга хизмат қилиш бошқармаси, Умумий хизмат бошқармаси, БМТнинг Женева бўлими. БМТ сессияси йидда бир марта чақирилади. Хавфсизлик Кенгашининг ёки БМТ аъзолари кўпчилигининг талаби билан ҳар қандай масала юзасидан махсус сессиялар чақирилиши мумкин. БМТнинг расмий тиллари — инглиз, франсуз, рус, испан ва хитой тиллари бўлиб, инглиз, франсуз, испан тилларида иш юритилади.

  Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилганидан кейин кўп ўтмай—1992 йил 2 мартда БМТга аъзо бўдди. Шу куни БМТ Бош Ассамблеяси биноси олдида ЎзРнинг Давлат байроғи кўтарилди. БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси очилди (1993.24.8). БМТда Ўзбекистон Республикаси ваколатхонаси иш бошлади. Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти — ЮНЕСКОга ҳам аъзо бўлди.

  Ўзбекистон ўз овози ва мавқеига эга бўлган аъзо сифатида БМТ олдига муҳим ва долзарб масалаларни қўйяпти. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеяси 48-сессиясида (1993 йил сентабр), БМТ ташкил этилганининг 50 йиллигига бағишланган сессияда (1995 йил окт.), БМТ Бош Ассамблеясининг "Минг йиллик саммити" (2000 йил сентабр) да сўзлаган нутқлари дунё жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди. Хусусан, ушбу халқаро ташкилотнинг 20-аср сўнггидаги энг йирик анжуманида Ўзбекистон раҳбари халқаро терроризм ва наркобизнес билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш; минтақавий хавфсизлик, жумладан Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш; жаҳон хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш, БМТ фаолияти ва таркибий тизимини ислоҳ қилишга тааллуқли таклифлар билан чиқди.

  Ўзбекистон Республикаси БМТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида бу энг нуфузли халқаро ташкилотнинг мақсад ва қоидаларига қатъий амал қилмоқда.

  Бирлашган Миллатлар Ташкилотида олтита бош орган мавжуд. Улардан бештаси — Бош Ассамблея, Хавфсизлик Кенгаши, Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш, Васийлик Кенгаши ва Котибият — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Ёркдаги Марказий қароргоҳида, олтинчи орган — Халқаро Суд эса Нидерландиянинг Гаага шаҳрида фаолият кўрсатади.

  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзолари — мустақил давлатлардир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутунжаҳон ҳукумати эмас ва у қонунлар қабул қилмайди. Бироқ халқаро можароларни бартараф этишга ва бизнинг барчамизга дахлдор бўлган масалаларни ҳал этиш сиёсатини ишлаб чиқишга ёрдам бера оладиган маблағларга эга бўлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига барча катта-кичик, бой ва камбағал, турли сиёсий қарашлар ва ижтимоий тизимдаги давлатлар аъзо бўлиб, улар овоз бериш ва овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқига эга.