ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА
2019-10-24 00:36:04 283
Таъкидлаш лозим, вилоятимизнинг чекка тумани - Сухда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 й. ПҚ-4102-сон "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорининг ижроси йўналишида арзирли ишлар амалга оширилди.Бир сўз билан айтганда, амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар аҳоли муаммо ва камчиликларни ечилишида асосий омил булиб хизмат қилмоқда. Яна бир муҳим жиҳат, тумандаги иккинчи сектор томонидан Президентмизнинг қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишда бажарилаётган ишлар кунгилдагидек десак, муболаға бўлмайди.
Аҳолига уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти етказиб бериш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этишга қаратилган аниқ мақсадли тадбирлар ўтказиб келинди.
Хусусан, секторда табиий газ таъминоти қониқарсиз деб топилган ҳудудлардаги 321 та хонадонга суюлтирилган газ балони тарқатилди.
Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 6 та трансформатор жорий таъмирдан чиқарилди, 137 та бетон электр таянчи ўрнатилди, 35 та носоз ҳолатга келиб қолган кўча чироғи алмаштирилди, натижада 985 та хонадоннинг электр энергияси билан боғлиқ муаммолари ҳал қилинди.
Жумладан, Сух тумани, “Қалъа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Сух” ва “Маърифатгоҳ” кўчаларига 15 та бетон электр устуни ўрнатилиб, 45 дан ортиқ хонадоннинг муаммоси бартараф этилди.
Ёки, Сух туманида 2-сектор раҳбарининг аралашуви билан “Навобод”, “Сарибозорча”, “Сариканда” Ровон ва “Ҳазрати Али” номли маҳаллаларида жойлашган 6 та трансформатор қайта таъмирланиб ишга тушурилди, натижада 932 дан ортиқ хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди.
Ичимлик суви муаммоларини бартараф қилиш юзасидан сектор раҳбарлари томонидан 2,5 км. тоза ичимлик суви қувурлари тортилиб, 356 та хонадоннинг ичимлик суви билан боғлиқ муаммоси бартараф этилди.
Хусусан, Сух тумани Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинидаги Зармиён кўчасига 1,9 км ичимлик суви тармоғи тортилиши натижасида 256 га яқин хонадон ичимлик суви билан таъминланди.
Ёки, сектор ҳудудидаги “Сариканда” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Чордара кўчасида яроқсиз ҳолатга келиб қолган 80 метр сув трубалари янгисига алмаштириб 200 метр янги сув қувури ётқизилди. Бунинг натижасида 60 та хонадонни тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжлари қондирилди.
Йўл хўжалиги билан боғлиқ муаммолари бўлган 560 нафар фуқаронинг яшаш маҳаллаларида ички йўлларни таъмирлаш бўйича 2,5 км. йўлга асфальт, 1,2 км. ички йўлга шағал ётқизилди.
Инвестиция дастурига киритилган 2 та мактабгача таълим муассасаси ҳамда 1 та соғлиқни сақлаш муассасасида мукаммал қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш юзасидан манзилли рўйхат шакллантирилди.
Ҳозирда, мазкур қурилиш-таъмирлаш ишлари прокурор томонидан назоратга олиниб, қурилиш ишларини белгиланган муддатларда тугатиш чоралари кўрилмоқда.
Мамлакатимиз ёшларини кенг тафаккурли, билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда мўҳтарам Президентимиз томонидан илгари сўрилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда туманда 11 та янги лойиҳалар ишга туширилган бўлса шундан 7 та янги лойиҳалар (3 та янги китоб савдо дўкони, 1 та фитнесс клуб, 1 та овоз ёзиш студияси, 1 та «Game-club» ва интернет кафе ва 1 та рассомчилик тугараги) туман прокурори, II-сектор ҳудудида фаолиятини бошлади.
Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида прокурор секторида ташаббускор фуқаролар билан тўғридан-тўғри учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, ўтказилган 5 та учрашув ва бевосита мулоқотлар давомида 25 та тадбиркорнинг турли муаммолари мавжудлиги аниқланиб, шундан 21 таси тезкорлик билан ҳал қилинди.
Жумладан, тадбиркорларнинг муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилиниши бўйича 6 та тадбиркорга 210 млн. сўм кредит олиб берилиши, 11 та тадбиркорнинг электр, газ ва сув таъминоти бўйича муаммолари ҳал қилиниши, ҳамда 4 та бошқа масалаларни ҳал этилишида амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Тадбирлар натижасида 6 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 8 та янги иш ўринлари яратилди.
“Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури доирасида “Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси Сух тумани филиали томонидан 9 млрд. сўм маблағ 45 та лойиҳага ажратилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 11 нафар ёш тадбиркорга 3 та йўналиш бўйича 784 млн. сўм кредит берилди.
Кредит ажратилган лойиҳалардан 8 таси ишга туширилиб, 17 нафар (шундан, 12 нафар ёш) ишсизларнинг бандлиги таъминланди.
Жумладан, Сух туманида ёш тадбиркор Азимжонов Оятулло томонидан “Гузари Оятулло” хусусий корхонаси ташкил этилиб, нон ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида АТ Халқ банки Сух туман филиали томонидан 70 млн. сўмлик банк кредити ажратилди ва корхонанинг фаолияти йўлга қўйилиб, 3 нафар янги иш ўринлари яратилди.
Бўш турган 67 та бино ва ер майдонларининг 35 таси ёки 55 фоизи ишга туширилиб, 57 та янги иш ўринлари яратилди, 2 та объект эгаларига 649 млн. сўм кредит ажратиб берилди.
Масалан, Сух туманида жойлашган бўш турган бино иншоотлар негизида “Азамати Бузург” МЧЖ томонидан 1,5 млрд. сўм инвестиция киритиш орқали туйхона хизмати ташкил этилиб 10 та янги иш ўрни яратилди.
Шу билан бирга, инвестиция лойиҳасини тақдим этмаган ёки мажбуриятини бажармаган 23 та объект эгаларига нисбатан таъсирчан солиқ механизми қўлланилиши учун туман – ДСИ бўлимига хулоса критилди.
Келгусида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг вакиллари билан доимий равишда учрашувлар ўтказиш, корхона, ташкилот ва муассасалардаги тадбиркорларни қийнаб келаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ишлари давом эттирилади.
Экспорт прогнози ижросини таъминлаш, экспортёрларни қўллаб қувватлаш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Экспортёрларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш бўйича вилоят штаби ташкил этилиб, унинг таркибида вилоят прокуратураси ходимлари самарали ишлаш механизми жорий этилди ва телеграм ижтимоий тармоғида барча мутасадди идоралар вакиллари ва экспортёрлар аъзо бўлган группа ташкил этилди ҳамда уларнинг муаммолари жойида бартараф этилиши йўлга қўйилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида туман прокурори секторида 402 минг АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари Россия, Қирғизистон, Қозоқистон ва бошқа давлатларга экспорт қилинди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бунда асосий экин ҳисобланган ғаллани етиштириш ишлари юзасидан доимий назорат ўрнатилган.
Ғаллачилик йўналишидаги Сух ширкат хўжалигига 35 тонна ёқилғи, 116 тонна минерал ўғит олиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Жиноятчиликка қарши курашишда давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган вазифалар ижроси, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликни кучайтириш орқали жиноятни эрта аниқлаш, содир этилишини олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашга қаратилди.
Хусусан, туман прокуратурасининг ташаббуси билан жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш фаолиятини ташкил этиш мақсадида услубий қўлланма ишлаб чиқилди.
Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашишни ташкил этишда асосий эътибор - унинг оқибатлари билан курашишга эмас, балки жиноят сабаб ва шарт-шароитларни барвақт аниқлаш ва бартараф этишга қаратилмоқда.
Шу мақсадда, ҳар пайшанба куни ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида профилактика тадбирлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида прокурорлар секторида 33 маротаба профилактика тадбири амалга оширилди.
Олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида умумий жиноятчилик 50 фоизга (5 - 10) ошган ҳамда секторлардаги криминоген вазиятнинг барқарор қолишига эришилди.
Мазкур таҳлил бўйича қаралганда, Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида содир этилган 3 та жиноятнинг барчаси, Ровон маҳалла фуқаролар йиғинида содир этилган 3 та жиноятнинг барчаси, Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида содир этилган 2 та жиноятдан 1 таси жиноятни олдини олиш имкони бўлмаган, ижобий баҳоласа бўладиган, ички ишлар бўлими ва прокуратура томонидан аниқланган жиноятлардир.
Бундан ташқари, туман прокуратураси томонидан фуқароларнинг ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда уларнинг сабабларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича мунтазам фаолият олиб борувчи, 10 та ташкилот масъул ходимларидан иборат туман идоралараро ишчи комиссияси тузилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ҳокимлик ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан 2019 йил давомида фуқароларнинг ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш сабабларини аниқлаш ва уларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури тасдиқланиб, белгиланган тадбирларни
босқичма-босқич амалга оширишга киришилди.
Келгуси фаолиятда секторлар ишини янада самаралироқ ташкил қилиш чораларини кўриб, бунда асосий эътибор уйма-уй юришда аниқланган муаммолларни тезкорлик билан ҳал этишга қаратилади.
2-сектор раҳбари
Сўх туман прокурори Ф. Ф. Абдувалиев