Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МСК Матбуот хизматига раҳбар тайинланди

×

 2019-10-23 13:57:55    166

PDF yuklash
Chop etish


  Сайловлар жараёнини ёритишда оммавий ахборот воситаларининг роли катта. Улар сайловчиларни сайлов жараёнларининг боришидан хабардор этиш, сайловолди ташвиқотини олиб бориш, номзодларни ташвиқ қилишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

  Бу борада ОАВ билан алоқаларини таъминлаш, мустаҳкамлаш ва ривожлантириш долзарб аҳамият касб этади. Айни шу мақсадда МСК Матбуот хизматига Ризаев Наврўз Ибодуллаевич раҳбар этиб тайинланди.

  Наврўз Ризаев 1969 йилда туғилган, олий маълумотли. Тбилиси давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – филолог, рус ва грузин тили ўқитувчиси. 2017 йилдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Oʻzbekiston 24” телерадиоканали” давлат унитар корхонаси “Oʻzbekiston 24” телеканали “Таҳлилнома” ахборот-таҳлилий дастурлар бўлимининг катта муҳаррири лавозимларида ишлаб келмоқда.

Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати

Манба: http://elections.uz/uzb/events/news/46067/