Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

23 октябрь - Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКОга аъзо бўлган кун

×

 2019-10-23 13:36:17    1074

PDF yuklash
Chop etish


  УНЕСCО (Унитед Натионс Эдуcатионал, Сcиэнтифиc анд Cултурал Организатион — Бирлашган Миллатлар Таълим, Билим ва Маданият Ташкилоти), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус ташкилотларидан бири бўлиб, иккинчи дунё урушидан сўнг, 1946-йил ташкил қилинган.

  Бу ташкилотнинг ташкил этилишига, 1945-йил Ноябр ойида Лондонда 44 давлатнинг вакиллари қатнашган ҳолда қарор қилинган. Ташкилотнинг маркази Парижда. Уч органдан — Умумий йиғилиш, Бошқарув, Котибликдан иборат бўлган УНЕСCО ташкилотининг асл мақсади, таълим, билим ва маданиятни, унга аъзо бўлган ҳар бир давлатдаги Миллий комиссиялар орқали амалга ошириш.

  Юнеско — Бирлашган Миллатлар ташкилотининг маориф, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти — халқаро ҳукуматлараро ташкилот; БМТнинг ихтисослашган муассасаси. Давлатлар ўртасида маориф, фан, маданият ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш йўли билан тинчликка ва халқаро хавфсизликка кўмаклашиш мақсадида 1946 йил тузилган. 188 мамлакат (шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси 1993 йил 26 октябрдан) аъзо (2004). ЮНЕСКО низомига кўра, "... ирқи, жинси тили ва динидан қатъи назар, барча халқлар учун адолатга, қонунийликка, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига умумий ҳурматни таъминлаш мақсадида таълим, фан ва маданиятни ривожлантириш орқали халқлар ҳамкорлигига" кўмаклашиш ташкилотнинг устувор вазифасидир. 400 га яқин халқаро ноҳукумат ташкилотлар ва жамғармалар, халқаро ва ҳудудий бирлашмалар ЮНЕСКО билан ҳамкорлик қилади. ЙУНЕСКО бюджети аъзо мамлакатлар бадалларидан ташкил топади.

  Ўзбекистон ЮНЕСКОга 1993 йилда мустақил давлат сифатида аъзо бўлган ва бу Ташкилот билан унинг ҳар бир соҳадаги ишларида фаол иштирок этиб келмоқда. Республикада қилинаётган ишларни кўриб, 1997 йилда Ташкилотга аъзо мамлакатлар Ўзбекистон Республикасини 4йилга Бошқарув Қўмитага бошқарув органига сайлаган. Шу йўсинда, 2009 йилдан 2013 йилгача Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг Бошқарув Қўмитасига аъзо сифатида қайтатдан сайланган. Тарихий аҳамиятга эга бўлган воқеалардан бири, 1998 йил 6-7 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ЮНЕСКО Бошқарув Қўмитасининг охирги 155-мажлиси бўлиб ўтган, унга кўра Тошкент декларацияси “Аъзо мамлакатларда ЮНЕСКОнинг фаолияти ва маданияти” қабул қилинган. ЮНЕСКО раҳбарлигида Ўзбекистон халқи учун муҳим бўлган, тарихга, фанга, дунё халқлари маданиятига ҳисса қўшган олимларнинг сана ва юбилейлар нишонланиши кўзда тутилди.Улардан:

астроном олим Мирзо Улуғбекнинг 600-йиллиги
Амир Темурнинг 660- йиллиги
олим Аль-Фарғонийнинг 1200-йиллиги
олим ва теолог Ал-Бухорийнинг 1225- йиллиги
олим ва рассом Камолиддин Беҳзоднинг 545-йиллиги
Бундан ташқари, ЮНЕСКО раҳбарлигида ва ҳамкорлигида Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллик, Шахрисабз ва Қаршининг 2700 йиллик, шунингдек, Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги ва Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилейлари тантанали нишонланган. ЮНЕСКОнинг бевосита кўмагида Самарқанд шаҳрида Марказий-Осиё Халқаро тадқиқот институти тузилди. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида 10та кафедра ва ЮНЕСКОнинг 10та ижтимоий-таълим марказлари муваффақиятли фаолият юритмоқда, шунингдек, ЮНЕСКО тасаввуридаги 46 та мактаб мавжуд. ЮНЕСКО билан ҳамкорлик йилларида Республикада шундай лойиҳалар амалга оширилган:
“Лойдан ясалган маданий мерос мажмуалари, маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш, Буюк Ипак Йўли бўйида жойлашган маданий мерос мажмуаларини рўйхаттан ўтказиш”;
“Хоразм вилоятидаги сув ва ер ресурслари Иқтисодий ва экологик реструктуризацияси”;
“Ўзбекистондаги будда мероси объектларини сақламоқ”;
“Ўзбекистоннинг кулолчилик санъати”;
“”Шошмақом”ни сақлаш, ривожлантириш  ва келажак авлодга етказиш”;
“Ўзбек гиламларини тайёрлаш санъати. Бухоро ва Хивада гилам тўқиш ва бўяш ўқув марказлари очиш”;
“Бойсун ҳудудининг маданий мероси”.
   Ўзбекистон Ресупбликасининг биринчи Президенти И.Каримов инсоний идеалларни эъзозлагани, маданий қадриятларни тиклаш ва сақлашдаги, илмий меросни ўрганишдаги хизматлари учун ЙУНЕСКОнинг Абу Али ибн Сино номидаги олтин медали билан мукофотланган (1998).