Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 186 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сухда сайловларга тайёргарлик қай аҳволда?

×

 2019-10-22 21:07:02    171

PDF yuklash
Chop etish


  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича туман сайлов комиссиясининг 2019 йил 2 октябрдаги қарори билан Сух тумани сайлов комиссияси таркиби тасдиқланган. Комиссия аъзоларига тасдиқланган Низом талабларига кўра иш тақсимлаб берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига номзод сайлаш учун Сух тумани 116-Фурқат округ сайлов таркибига киритилган. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига 2-та, яъни Дустлик ва Сўх округлари туман маданият ўйи ва тумандаги қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ташкил этилди.Туман Халқ депутатлари Кенгашига эса 27 та округлар ташкил этилган. Туманда ягона сайлов Кодекси талаботларига асосан 28-та очиқ ва 2-та ёпиқ сайлов участкалари ташкил этилди.Ушбу сайлов участкаларининг 25 таси тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида, қолган 5 таси туман маданият бўлими, 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, Сарибозорча маҳалла гузари ва 2-таси ёпиқ ҳарбий қисмларда ташкил этилган.

 

  Бугун, 2019 йилнинг 22 октябрь куни тумандаги 4, 5, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 26-сонли мактаблар, 30-сонли мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган сайлов участкалари ишчи гурўҳ томонидан ўрганилиб, барча участка сайлов раисларига йўриқнома асосида ишларни ташкиллаш ва участка ҳудудларини ободонлаштириш каби ишларни олиб бориш таъкидлаб ўтилди. Махсусан, 10-сонли мактабдаги кириш ва чиқиш йўлаклари жойини алмаштириш,  сайловга тайёргарлик кўриш учун махсус ўқув-семинар ташкил этиш қайд этилди. Шунингдек,  сайлов комиссияси томонидан жойлардаги сайлов участкаларининг овоз бериш биносидаги ахборот стендида қўйидагилар:

  - Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (XXIII боб 117-модда),

  - Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси (146 ва 147-моддалар),

  - Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс (V боб 51-1, 51-9 моддалар),

- Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодекси (27, 142 ва 167-моддалар)дан кўчирмалар жойлаштириш;

  - сайлов участкасининг харитаси ишлаб чиқиш;

  - овоз бериш тартибини жойлаштириш;

- сайловчилар рўйхати шакллантириш;

- мурожаатлар учун телефонлар ўрнатиш;

- сайловга оид интографик ва схематик кўринишдаги тушунтириш материалларини жойлаштирилиши таъкидлаб ўтилди. Туман комиссиясининг иш фаолияти жойига қўйилиб ҳар куни белгиланган тартиб асосида ишлар ташкил этилмоқда.

  Сўх тумани сайлов комиссияси раиси:      А.Темиров