Бош вазир қабулхонасининг Сӯх тумани бӯлимига шу кунгача тушган мурожаатлар сони
2019-10-15 00:58:21 257
Ӯзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кӯриб чиқиш қабулхонаси Сӯх тумани бӯлими мудири Масъуджон Жумаевнинг “Kishvar.uz” мухбирига маълум қилишича, 22 июлдан 1 октиябргача қабулхонага жами бӯлиб, 124 мурожаат тушган ва ундан 102 таси оғзаки, 22 таси эса, ёзма равишда бӯлган. 124 мурожаатдан 4 таси Республика идораларига, 10 таси вилоятга ӯрганиш ва бартараф этиш учун юборилган. 110 таси туман миқёсида ҳал этилмоқда. 124 та мурожаатдан фақат 1таси ҳамон ӯз ечимини топмаган. Бу эса, Давлат дастурига киритилган ва ижроси Марказий банк ва Асака банкига юклатилган 2.0 млрд. сӯм миқдоридаги кредит бӯлиб, мутахассислар томонидан ӯрганилмоқда.
Эътиборли жиҳати шундаки, қабулхонанинг Сӯх тумани бӯлими вакиллари давлатимиз раҳбари илгарисурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқ учун хизмат қилади” деган эзгу ғояга амал қилиб, тадбиркорларнинг иш жойларига бормоқдалар ва уларнинг муаммолари билан танишиб, бартараф этиш чораларини кӯришмоқда.
Манба:http://kishvar.uz