Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жаҳон банки вакиллари Сух туманида

×

 2019-10-15 00:51:51    204

PDF yuklash
Chop etish


  Ӯзбекистон Республикаси иқтисодиёт Вазирлиги ва Жаҳон Банкининг ӯзаро келишуви асосида қишлоқ ва маҳаллаларни обод қилиш Дастури қабул қилинган. Ушбу Дастур 2020-2024 йиллар мобайнида амалга оширилиши режалаштирилган. Ӯзбекистонга эксклав ва Қирғизистонга анклав ҳисобланмиш олис Сӯх туманига иқтисодиёт Вазирлиги ва Жаҳон банкининг намояндалари ташриф буюришиб, туман ҳокими Фаррух Ӯсаров бошчилигида туманнинг Малбуд, Офтобрӯ (Тошқӯра), Шарқобод маҳаллаларини кӯздан кечирдилар. Мазкур маҳаллаларда амалга оширилиши лозим бӯлган ишлар ва қуриладиган ижтимоий соҳа объектлари жойларини аниқлаб олишди.

  Айтиш жойиз, қурилажак объектлар ва ҳал этилиши лозим бӯлган муаммолар аҳоли талаблари асосида амалга оширилади. Аниқланган муаммо ва қурилажак иншоотлар махсус Дастур асосида янги йилдан амалга татбиқ этилиши кутилмоқда. Дастур доирасида муайян маҳаллаларда сув, газ, электр таъминотидаги муаммолар ечилиб, кӯприклар ҳамда аҳоли учун зарур бӯлган бино-иншоотлар қурилади. Бу дегани юртимиздаги ягона анклав ҳудуд Сӯх тумани ҳамиша эътибор марказида.

    Анвар Жӯраев,

  Сӯх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари