Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 293 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АДЛИЯ ТИЗИМИ ВАКИЛЛАРИ ВА МАҲАЛЛА ҲАМКОРЛИГИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

×

 2023-05-31 19:00:16    103

PDF юклаш
Чоп этиш


Адлия тизими вакиллари ва маҳалла ҳамкорлигида аҳоли муаммолари ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2023 йил 11 апрел куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърўзаси асосида маҳалладаги ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича берилган таклиф ва кўрсатмаларни ижроси юзасидан бизнинг туманимизда ҳам маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда амалий ишлар қилинмоқда.

Бу бўйича қўшма қарор ҳам қабул қилинган ва ушбу қўшма қарорга биноан бугун Сўх туман адлия бўлими бошлиғи Бунёджон Эназаров, Сўх туман адлия бўлими давлат хизматлари марказининг шўъба мудири Абдуманноф Умридинов ва Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Умеджон Қосимовлар иштирокида уймауй юриш орқали аҳоли билан суҳбатлар ўтказилди.

Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғинида доимий яшайдиган, миграциядан қайтган ёшлар билан, ҳамда уларнинг ота-оналари билан суҳбат қилинди, суҳбатлар жараёнида уларни қийнаётган муаммолар ҳам ўрганилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram