Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Tadbirkorlik subʼektlari faoliyati qayta tiklanmoqda

×

 2020-05-27 18:27:07    146

PDF yuklash
Chop etish


Тадбиркорлик субъектлари фаолияти қайта тикланмоқда

         Коронавирус пандемияси туфайли карантин тартиби жорий этилгач, жойларда айрим тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини вақтинча тўхтатган эдилар.

         Хусусан, Фарғона вилоятида ҳам тадбиркорлик субъектларининг 5,5 мингдан ортиғи бутун дунёда кузатилаётган вазиятдан келиб чиқиб фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган эдилар.

         Таъкидлаш жоиз, карантин даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимиз томонидан март-май ойларида имзолаган фармонлари бундай оғир вазиятда иқтисодий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қайта йўлга қўйишда муҳим омил бўлди.

         Эътиборлиси, ўтган қисқа давр мобайнида вилоятда мазкур фармонлар ижросини таъминлаш, коронавирус пандемияси оқибатида юзага келаётган муаммолар ҳамда унинг оқибатида фаолиятни давом эттиришга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар натижасида, жорий йил 18 май ҳолатига кўра, вилоятдаги 4942 та корхона карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ўз фаолиятини тикладилар.

         Жумладан:

         1492 та улгуржи ва чакана савдо;

         1146 та саноат;

         478 та қурилиш;

         226 та умумий овқатланиш;

         190 та хизмат кўрсатиш;

         166 транспорт хизмати кўрсатувчи корхоналар ва 1244 та бошқа тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини тикладилар. Айни пайтда ушбу корхоналарда карантин қоидаларига риоя этган ҳолда фаолият юритиши тўлиқ назоратга олинган.

         Албатта, тадбиркорлик субъектлари фаолияти қайта жонланаётганлиги ўз навбатида фуқароларнинг яна аввалгидек фаол турмуш тарзига қайтишларига ҳамда доимий иш билан таъминланишларига, шунингдек, давлат бюджетига солиқ тушумларининг ўз вақтида тушишига хизмат қилади.

           Мирзоҳид ҲАСАНОВ -  Фарғона вилояти ДСБ бўлим бошлиғи