ТАҲСИНГА ЛОЙИҚ ТАШАББУС
2020-04-25 18:26:09 124
ТАҲСИНГА ЛОЙИҚ ТАШАББУС
Аввал хабар берганимиздек, Сух тумани АТ Халқ Банкида Президентимиз томонидан илгари сурилган эзгу ташаббуснинг амалий ижроси сифатида “Саховат ва кӯмак” Жамғармасининг ҳисоб рақамлари очилди. Ҳар би р фуқаро ӯз хоҳиши билан ушбу ҳисоб рақамларга миллий ва хорижий валютада ҳомийлик маблағларини ӯтказиши мумкин. Аслида, бир-бирига ёрдам бериш, ташвишли кунда мададгор бӯлишдек яхши фазилат бизнинг халқимизга хос. Айни коронавирус пандемиясига қарши курашиш даврида, рӯзаи рамазон айёмида хайр-саховат ишларини амалга ошириш инсонийликнинг ёрқин далилидир.
"Агробанк" акциядорлик тижорат банки Сух тумани филиали барча ишчи-ходимлари ӯз хоҳиш иродалари билан ташаббус кӯрсатиб, беш кунлик иш ҳақларини 15 399 000 сӯм миқдорида “Саховат ва кӯмак” Жамғармасининг ҳисоб рақамига ўтказиб беришди. Албатта, бундай эзгу амал ва ташаббусдан қанчадан-қанча эҳтиёжманд оилалар баҳраманд бӯлади.
Сух тумани ҳокимлиги туманимиз фуқаролари номидан банк раҳбарияти ва ходимларига ушбу савобли иш учун миннатдорчилик билдиради.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати