Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 137 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Темурбеклар мактаби”га кирмоқчимисиз? Марҳамат!

×

 2020-04-21 17:52:22    147

PDF yuklash
Chop etish


“Темурбеклар мактаби”га кирмоқчимисиз? Марҳамат!

         Сух туман мудофаа ишлари бўлими маъмуриятининг 17 апрел 2020 йил 230-сонли хатига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июндаги “Ўсмирларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомилаштиришда оид қушимча чора тадбирлар туғрисида” ги ПҚ-4375-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби туғрисидаги Низом (2015 йил 5 мартдаги 2658-сон)га асосан  ҳар йили 1 апрелдан 20 майга қадар Вилоят мудофаа ишлари бошқармаларида олий ҳарбий таълим муассасалари ва Темурбеклар мактабларига номзодларни дастлабки танлаш тадбирларининг иккинчи босқичи ўтказилиши кузда тутилган. Бироқ хозирги кунда бутун дунё миқёсида коронавирус инфекцияси юқори суръатларда тарқалаётгани ҳамда Республикамизда пандемияга қарши карантин режимини таъминлаш бўйича ўтказилаётган тадбирлар сабабли карантин даври тугагандан кейин танлов тадбирларининг иккинчи босқичи ўтказилиши белгиланди. Шу муносабат билан олий ҳарбий билим юртлари ва “Темурбеклар” мактабларига номзод сифатида  кириш истагини билдирган номзодлар ўзини қизиқтирган саволлари буйича (тиббий текширувлар, саводхонлик, синов имтихонлари, хужжатларини расмийлаштириш ва олий ҳарбий билим юртлари ва Темурбеклар мактаблари ҳақидаги маълумотлар)ни  кӯрсатилган телефон рақамларига ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача уйдан чиқмаган холда онлайн муржаат қилишлари мумкин:

Сух туман МИБ бошлиғи  тел рақами: 91-566-55-58, 99-516-55-56, 73-462-53-92

Сух туман МИБ Ч.Ҳ.Х.Т.Б бошлиғи: 99-325-53-39, 73-462-50-52

Фарғона “Темурбеклар мактаби” директор ўринбосари тел рақами:

 Анваржон 90-272-05-37, Бекзоджон 90-007-03-24.

                        Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати