Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Томорқа ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Томорқага бефарқлик – хиёнат!”

×

 2020-04-21 17:48:54    216

PDF yuklash
Chop etish


“Томорқа ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Томорқага бефарқлик – хиёнат!”

         “Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бӯлар чиройли” деб бежиз айтишмаган доно халқимиз. Агар ҳар бир инсон ақлу заковатини ишга солиб, сидқидилдан меҳнат қилса албатта, кӯзлаган натижаларига эришади. Ахир “Меҳнатнинг таги роҳат” деган мақол ҳам бежизга айтилмагандир.  Коронавирус пандемияси туфайли карантин тартиби жорий этилиши ҳар биримизни сергак тортишга ундамоқда. Суяги меҳнат билан қотган халқимиз бугун ҳар доимгиданда кӯпроқ тараддудда. Берилган имкониятлардан самарали фойдаланаётган ҳамюртларимизнинг саъй-ҳаракатлари унумли бӯлишига ишонамиз.

           Томорқадан самарали, унумли фойдаланиш бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кӯтарилгани бежиз эмас. Ернинг ҳар бир қаричи олтинга тенг. Унга бепарволик хиёнат саналади. Тӯрт томони пурвиқор тоғлар билан ӯралган Сухнинг замини бахосият, унумдор. Ердан уч маротаба бӯлмаса ҳам, Сухлик миришкорлар ҳар йили икки маротабагача ҳосил олишади. “Эндиликда ушбу кӯрсатгични янада кӯпайтириш, иш ҳажмини ҳам иккичандон кучайтиришимиз лозим. Бугун еринг ҳар бир қаричи ҳисобли – бекор турмаслиги керак” – дейди биз билан сӯҳбатда Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи асли каби шифокор, айни пайтда нафақада бӯлган Сафияхон Шокирова. Туман ҳокими Фаррух Усаров раҳбарлигида бугун биз айнан шу маҳаллага йӯл олдик.

         Бизни Сафияхон-опа айни томорқа ичида кутиб олди. Ҳовлининг бир чеккаси, масоҳати қарийб бир сотих келадиган майдонда иссиқхона бунёд этилган. “Куни кеча иссиқхонада етиштирилган помидор ва бодиринг кӯчатларини сотдик. Бундан ташқари, бошқа полиз экинларини парвариш қиламиз шу мӯъжазгина гӯшада. Иссиқхонани кенгайтириш мақсадимиз бор”. Иссиқхонадан ташқари, ҳовлининг очиқ турган ер майдонида картошка, пиёз, сабзи, ловия ва бошқа зироатлар парваришланмоқда. Иссиқхонани кенгайтириш учун туман ҳокими ёрдами билан опага банк кредити ҳам бериладиган бӯлди.

         Худди ана шу йӯсинда меҳнат қилаётган яна бир Девайронлик опа Саодатхон Абдуллоеванинг томорқасида ҳам сабзавотнинг минг хили парваришланаётир. Ҳовлининг мӯъжазгина сув чиқмайдиган қисмига пиёз экилган. Опа ихтиро қилган суғориш тизими диққатимизни ӯзига тортди. Парваришланаётган пиёз велосипед дискидан яратилган чархпалак билан суғориланар экан. “Қаловини топсанг, қор ҳам ёнади” деганлари шу бӯлса керакда.

         Маҳаллада асаларичилик ривожланмоқда. Асалбек Муртазобеков Девайрон асаларичилар сулоласининг давомчиси. Асалбек-аканинг сӯзларига кӯра, айни пайтда хонадонида 500 дона асалари оиласи мавжуд бӯлиб, май ойида асал олиш ишлари бошланар экан. “Ҳар йили 5 тоннагача асал оламан. Даромадимиз яхши” – дея сӯз бошлади Асалбек-ака. Маҳалла раиси Раҳмонжон Бобоевнинг маълумотига кӯра, Асалбек Муртазобеков хайр-саховатидан барча маҳалла аҳли баҳраманд бӯлишган. “Олинган даромадидан маҳалладаги боғча, мактаб, ижтимоий кӯмакка мӯҳтож бӯлган оилаларга ҳар доим кӯмак бериб келади”. Туман ҳокими таклифи билан туманда асаларичилар мактаби ташкил этиладиган бӯлди. Айтганча, асаларичиликка иштиёқи бор фуқароларга асалари сотилиши ҳам маълум бӯлди. “Ижтимоий кӯмакка мӯҳтож, эҳтиёжманд оилаларга асалари бепул берилади” – дея дилидаги ташаббусини тилга чиқарди Асалбек-ака. “Саховат омад ва даромад калити” дея тӯғри таъкидлаган эканлар аждодларимиз.

         Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, каратнтин даврида туман аҳолиси уйда қолиб, уй ишлари билан банд бӯлишмоқда. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳатто кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар кӯчма савдо дӯконлари орқали етказиб бериляпти. Девайрон маҳалласининг энг чекка “Тараққиёт” кӯчасига ҳам туман ҳокими, биринчи сектор раҳбари Фаррух Усаров ташаббуси билан кӯчма савдо дӯкони криб бориди. Фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва гӯшт маҳсулотлари етказиб берилди. Шу билан бирга, мутасаддийлар томонидан етказиб берилаётган маҳсулотларнинг сифати ва нарх-навоси ҳам қаттиқ назоратга олинган. Бундай эътибордан аҳоли жуда мамнун ва миннатдор.

         Уйда қолиб, фойда олишга интилаётган халқимизнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкам. “Аҳиллик ва бирдамликда бошимизга келган офатни енгишга ҳақлимиз - бунга сабримиз ҳам, бардошимиз ҳам, ишончимиз ҳам етарли”.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати