ЭЪТИБОР
2020-04-16 18:38:32 137
ЭЪТИБОР
Бугун Сух тумани маҳалла ва оилани қӯллаб-қувватлаш бӯлими ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказидан туман ҳокимининг бевосита ташаббуси билан Сух тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бӯлимидаги карантинга олинган фуқароларга бириктирилган тиббий ходимларнинг оилаларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Шифокорларнинг оила аъзолари бундай эътибордан жуда хурсанд.
Коронавирус инфекциясининг Сух тумани ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бӯйича туман штабининг бизга тақдим этилган маълумотига кӯра, айни дамда туман юқумли касалликлар бӯлимида 39 нафар туман фуқаролари карантинга олинган. Уларга 6 нафар шифокорлар бириктирилган бӯлиб, соҳа вакиллари мана неча кундирки, уйларига бормасдан, карантинга олинган беморлар ҳолидан мунтазам хабардор бӯлишаётир. Албатта, шифокорларнинг айни дамдаги фаолиятлари таҳсинга лойиқдир. Халқимиз мана шундай масъулиятли касб соҳибларининг фидоийликларидан жуда мамнун ва миннатдор.
Махсус қуттиларга жойланган озиқ-овқат маҳсулотлари туман юқумли касалликлар бӯлими бош шифокори Меҳрубон Болтаев, ҳамширалар Дилафруз Абдураҳмонова ва Одина Салимова, шунингдек, кичик тиббий ходимлар Гулнора Олимова, Санам Мӯминова ва Муқаддам Ифтихоноваларнинг хонадонларига етказиб берилди. Албатта, бундай амалларнинг замирида битта нарса – эътибор мужассам. Бу шифокорларимиз фидокорлигининг эътирофидир ва юртимизда соҳа вакилларига бӯлган бундай эътибор ҳаргиз сӯнмайди.
Биз бутун Сух тумани аҳолиси номидан саломатлигимиз посбонларига чексиз миннатдорчилик билдирамиз. Ишонамизки, тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаркатлари ва фоидоийликлари туфайли халқимиз бу балодан бутунлай қутулади. Сизларга минг раҳмат ва таъзим, азиз ва мӯҳтарам тиббиёт ходимлари, мӯътабар касб соҳиблари!
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати