Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 191 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ишсиз фуқароларга субсидия асосида бепул иссиқхоналар берилмоқда

×

 2020-04-10 18:49:41    205

PDF yuklash
Chop etish


Ишсиз фуқароларга субсидия асосида бепул иссиқхоналар берилмоқда

         Бугун коронавирус пандемиясига қарши кураш ишлари Сух туманида туман марказий кӯчаларини дезинфкекция қилиш билан бошланди. Бу ишга туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази, туман марказий шифохонаси, туман фавқулодда вазиятлар бӯлими шахсий таркиби жалб этилган. Бу йӯналишда Ёшлар Иттифоқи Сух туман Кенгашининг ташаббусини алоҳида эътироф этиш лозим. Кенгашнинг фаол аъзоси Толибжон Ибрагимовнинг маълумотига кӯра, Кенгаш томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилди. “Бугун туман Кенгаши кошидаги “Фидоий ёшлар” жамоасидан  30 нафар фаол ёшларимиз туман санитария-эпидимиология ва осойишталик бӯлимига ёрдам бериш мақсадида  аҳоли ва маҳаллаларни дизинфекция қилиш учун жалб этилди”- дейди Толибжон. Дарҳақиқат, бугун Ӯзбекистон ёшлари Ватан тақдири, унинг келажаги учун бефарқ эмас. Ёшларимизнинг фидоийлиги ҳар қандай мақтовга лойиқ.

         Дезинфекторлар гуруҳи ва фидоий ёшлар жамоси биргаликда туман марказида жойлашган бино-иншоотлар, савдо дӯконлари объектларини зарарсизлантириш ишларида иштирок этишди. Туман фавқулодда вазиятлар бӯлими шахсий таркиби ҳам марказий кӯчаларни дезинфекциялаш ишларини амалга оширишди. Дезинфекция ва зарарсизлантириш ишлари Тул маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам амалга оширилди.

         Шу ӯринда бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш лозим: карантин тартиби жорий қилинганига қарамай, кӯчаларда заруриятсиз ҳаракатланаётган автомашиналар, шунингдек, фуқароларни кӯп учратасиз. Карантин қоидаларига риоя этишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамай, туман ҳудудида тартиб бузилишига сабаб бӯлаётган фуқароларни учратасиз. Уларга нисбатан қонунда белгиланган чоралар кӯрилмоқда. Албатта, бугун ҳар биримиз ушбу балодан тартиб-интизом ва белгиланган тартибларга риоя қилган ҳолда қутуламиз. Қилинаётган барча ишлар ва бажарилаётган ишларнинг барчаси фуқароларимиз манфаати, уларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Каратнтин тартибини бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йӯқ.

         8 апрел куни Президентимиз раислигида бӯлиб ӯтган видеоселекторда таъкидлаганидек, ҳар бир деҳқон ва ё фермер карантин қоидаларига амал қилган ҳолда далада, аҳоли эса, томорқасида баҳорги экиш ишларини давом эттириши лозим. Президент бугунги шароитда томорқани энг ишончли даромад манбайи сифатида баҳолади. Айниқса, коронавирус пандемияси жаҳоннинг энг етакчи мамлакатларида озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи етарлича таъминланмаганини кўрсатгани қайд этилди. Сух туманида аҳоли томорқадан даромад олиш ҳадисини олган десак, муболаға эмас. Бугун баҳорги экиш ишлари охирига етиб, Сухда аҳоли экилган зироатлар парвариши билан шуғулланишмоқда.

         Яна бир муҳим жиҳат: Республикамизда аҳолини иши билан таъминлаш ва бандлигини таъминлашга доир эътироф этишгга арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ӯзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ӯзбекистон Республикаси бандликка кӯмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тӯғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруғига асосан бугун доимий иш жойи бӯлмаган фуқароларга мини иссиқхона, ирригация тизими асбоб-ускуналари, шунингдек, иссиқхона учун зарур бӯлган материаллар етказиб берилмоқда. Сух туман аҳоли бандлигига кӯмаклашиш маркази директори Р. Жонузоқовнинг маълумотига кӯра, туман бӯйича бугунга қадар 18 нафар фуқароларга субсидия ҳисобидан иссиқхоналар берилди. Ой давомида ушбу кӯрсатгични 40 нафарга етказиш ниятимиз бор. Агар фуқароларимиз номида яшайдиган уй учун кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган бӯлса, иссиқхоналарга бемалол эга бӯлишлари мумкин.

         Бугун мана шундай иссиқхоналар туманинг Ғазнов маҳалласида яшовчи фуқаролар Махсумжон Ҳомиджонов, Маъруфжон Қӯнғиров ва Хӯжабек Эрматовларга етказилб берилди. Бундай эътибордан ӯзида йӯқ хурсанд оила аъзолари давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорчиликларини билдириб, тақдим этилган иссиқхоналардан мӯл-кӯл ҳосил олиб, дастурхон фаровонлигини таъминлашга астойдил ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидлаб ӯтдилар. “Турмуш ӯртоғим мана неча йилдирки, Россияга бориб, ишлаб келардилар. Бу йили буни энди иложи йӯқ ва бизга берилган иссиқхона жуда катта совға бӯлди. Энди бор куч ва ғайратимизни бундай эътиборни оқлаш учун сарфлаймиз. Бу албатта, бизга қӯшимча даромад манбаи  ҳисобланади, бунинг учун Президентимизга мингдан-минг раҳмат” – дея бизга юзланди Жамилахон Эрматова. Ҳа, қӯшимча даромад манбаи оила фаровонлигининг кафолатидир.

         Таъкидлаганимиздек, туман 1- сектор раҳбари ташаббуси билан “Биз Сиз учун ишдамиз, Сиз биз учун уйда қолинг!” шиори остида туманнинг чекка ҳудудларида "Кўчма савдо дўконлари" фаолияти йӯлга қӯйилган. Айни кунларда пандемия сабаб фуқарорларни сабабсиз ўйдан чиқмасликлари, ушбу вақтда фуқароларга кўпроқ вақтларини оила даврасида ўтказишлари тавсия этилмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда, тумандаги барча сектор ҳудудларида "Кўчма савдо дўконлари" ва "Кўчма дорихоналар" фаолият олиб бораётир. Бугун эса ушбу савобли иш туман 1-сектори, туман ҳокими секторида жойлашган Девайрон ва Тул маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга оширилди. “Кӯчма савдо дӯконлари” орқали аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилаётир. Шунингдек, бугун сектор ҳудудидаги аҳолига суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди. Хабарингиз бор, суюлтирилган газ баллонлари вилоят ҳокими кӯмагида вилоятимиз марказидан келтирилган эди.   

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати