Давлат хизматлари агентлиги: Стикерлар имтиёз эмас, карантин шароитидаги қатъий чорадир! Кўпчилик карантиннинг асосий мақсадини унутмоқда! Босим ўтказиш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди!
2020-04-03 18:29:01 151
Давлат хизматлари агентлиги:
Стикерлар имтиёз эмас, карантин шароитидаги қатъий чорадир!
Кўпчилик карантиннинг асосий мақсадини унутмоқда!
Босим ўтказиш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди!
Автотранспорт воситалари ҳаракатланишида қатъий чекловларнинг жорий этилиши натижасида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига тегишли стикер-рухсатномаларни бериш бўйича муҳим вазифа топширилди.
Шу муносабат билан Агентлик жамоатчиликни ушбу вазифалар ижроси ва мазкур тартиб жараёнида юзага келаётган муаммолар тўғрисида хабардор қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Ушбу фаолият қандай ташкил этилган?
Рухсатномаларга бўлган талаб юқорилиги ҳисобга олиниб, давлат хизматлари марказида иш режими 24 соатлик асосида ташкил қилинди. Бу давлат органинг ишни ташкиллаштиришнинг олдин кузатилмаган кўринишидир. Илгари бундай режим фақат бир марта жорий этилган: олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжатларни қабул қилишда.
Одатда янги хизмат жорий эилишидан олдин синовдан ўтказилади, 2-3 ой мобайнида хизмат кўрсатиш бўйича регламент ишлаб чиқилади, бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари тайёрланади, ходимлар ўқитилади. Талабноманинг асослилигини аниқлаш мезонлари ва ходимлар томонидан барча тафсилотларнинг тушуниши муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги ҳолатда эса, янги хизмат 12 соатдан кам бўлган вақт ичида жорий этилди, онлайн-портал иши бир кеча-кундузда йўлга қўйилди, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида эса, электрон рақамли имзонинг шартлиги талаби бекор қилинди, карантин сабабли уйга юборилган ходимлар жалб қилинди, зудлик билан уларни ўқитиш ишлари ташкиллаштирилди. Махсус комиссия томонидан тасдиқланган хизмат кўрсатиш тартиби эса 31 мартдан кучга кирди.
Шу кунларда қисқа вақт ичида 150 мингдан ортиқ талабнома келиб тушди, шундан республика бўйича 19 660 та рухсатнома берилди, 46402 тасига рад жавоби берилди, 10 004 таси талабгорларнинг ўзи томонидан қайтариб олинди.
Бир кунда барча давлат хизматлари марказларида 20 мингдан аризани кўриб чиқиш бўйича холис жисмоний имконият бор. Айни дамда уларни кўриб чиқиш жараёни ИИВ органлари вакиллари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Онлайн режимда ишлашга ўтилиши муносабати билан биринчи кунда кузатилганидек одамларнинг тўпланиб туриши ҳозирги кунда мутлақо бартараф этилди.
Курьерларнинг муаммоси: тақдим этилаётган ҳужжатлар сифатида
Стикер олиш – бу расмий жараёндир, барча ҳужжатлар ўрнатилган талабларга мувофиқ тақдим этилиши керак. Ҳар бир ходим талабномани кўриб чиққанлиги ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги учун жавобгар ҳисобланади. Ижтимоий тармоқларда айрим йирик курьерлик фирмалари ва маҳсулот ташувчилар улар йирик бўлишларига қарамай, стикерлар ололмаётганлари ҳақида шикоятлар ёзишди.
Таъкидлаш жоизки, биринчидан, ушбу тизим йирик ва кичик компанияни бир-биридан ажратмайди. Агарда шундай имконият бўлса, шикоятлар кичик компаниялар томонидан айтилган бўларди ва бу асосли. Шу боис, компаниянинг даражаси ёки “машҳурлиги” давлат хизматлари марказлари учун ҳеч қандай аҳамиятга эга касб этмайди.
Фақат алоҳида ҳолатлардагина Махсус комиссия қарорига кўра, стикерлар давлат хизматлари марказлари тизимидан эмас, бевосита Адлия вазирлиги томонидан берилиши мумкин, бу ушбу комиссия протоколида ҳам ёзиб қўйилган.
Иккинчидан, мазкур йирик курьерларнинг ҳужжатлар билан боғлиқ анча муаммолари бор. Ахир улар ҳамиша ўз етказиб берувчилари билан маълум бир шартномалар тузмасдан ёки ишга олиш тўғрисидаги буйруқларсиз, норасмий тартибда ишлаганлар.
Ҳамма шошилинч равишда шартнома тузди ва (вақтинчалик) буйруқ қабул қилди.
Ижтимоий тармоқларда, айрим ташкилотлар етказиб берувчиларни пулга “ишга жойлаш” бўйича айрим ишларни йўлга қўяётгани ҳақида хабар тарқатилган пайтда, бу ҳолатда, талабгорларнинг ишончлилигига ишонса бўладими? “Етказиб берувчи” ҳақиқатан ҳам ҳақиқий етказиб берувчи эканлигини қандай аниқлаш мумкин? Ўз навбатида, ўрнатилган тартибда ходимларнинг меҳнат дафтарчаларини тақдим этиш зарурлиги тўғрисидаги талаблар кўрсатилган. Биронта ҳам етказиб берувчи ушбу талабни тўлиқ қондира олмади.
Шу боис, айрим ташкилотлар ижтимоий тармоқлар орқали босим ўтказиш (прессинг) га ўта бошлашди, ҳозирги мураккаб шароитда эса, бу жуда номақбул амалиёт, деб ҳисоблаймиз.
Чиройли рақамли ва премиум синфдаги автотранспорт воситалари
Давлат хизматлари марказларида премиум синфдаги ёки чиройли рақамли автотранспорт воситаларига стикерлар берилмайди. Расмий нуқтаи назардан қараганда, улар ҳам йўл ҳаракатининг тенг ҳуқуқли иштирокчиси ҳисобланадилар. Ушбу асосда берилган рад жавоблари бўйича ҳам кўплаб шикоятлар келиб тушди.
Шундай бўлса-да, бу каби автотранспортлар ҳам стикерлар олиши мумкин: улар давлат ёки Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Махсус комиссия қарорига бошқа ташкилотлар (тўқимачилик, саноат, ишлаб чиқариш корхоналари ва б.ш) га тегишли бўлишса.
Шу боис, агарда сиз бундай автомобилларга берилган айрим стикерлар асоссиз берилган, деб ҳисобласангиз, бизга хабар беринг ва биз буни текшириб кўрамиз ва зарур ҳолларда стикерни бекор қиламиз.
Шунингдек, кўплаб автомобиллар стикерларсиз ҳам ҳаракатланиши мумкин. Тасдиқланган рўйхатда стикер олиш зарур бўлмаган 22 та ҳолат қайд этилган.
ОКЭД (Иқтисодий фаолият турини умумдавлат таснифлаши) Автоматик селекция қилиш
Рухсатнома олиш учун кўплаб асоссиз талабномалар ва такрорий талабномаларнинг (айрим талабгорлар “ҳар эҳтимолга қарши” ўз талабларини бир неча маротаба юборганлар) келиб тушиши сабабли асосий фаолият турлари бўйича талабномаларни автоматик саралаш тизими жорий этилди.
Бундай ёндашув асоссиз ариза берувчиларнинг имкониятларини сезиларли даражада чеклаб қўйди, юзага келган камчиликлар мутахассислар томонидан қўл бошқаруви шаклида тузатилди, рад этиш тўғрисидаги шикоятлар тезда кўриб чиқилмоқда. Бу, бизнингча, ҳозирги мураккаб шароитда энг мақбул ёндашувдир.
Тартибларга қўйилган талабларни тушунтириш ва ижтимоий тармоқлардаги постларга жавоб бериш бўйича 15 кишидан иборат махсус штаб ташкил этилди.
Коррупцияга қарши тизим
Стикерларга бўлган юқори талаб ва коррупция хавфи мавжуд эканлиги туфайли Адлия вазирлиги томонидан стикерларни бериш жараёнини ички назорат қилиш бўйича 3 даражали махсус тизим жорий этилди. Агентликнинг марказий аппарат вакиллари ҳар бир марказдаги иш жараёнини назорат қилишмоқда, стикерлар беришнинг асослилигини мониторинг қилувчи алоҳида штаб тузилди. Адлия вазирлигида Коррупцияга қарши кураш бўйича бўлим мувофиқлаштириши остида штаб ташкил этилди. У стикер беришдаги барча жараёнлар устидан умумий мониторингни амалга оширади, бу борадаги шубҳали ҳолатларни текширади.
Шу боис, агарда сиз стикер олиш бўйича ноқонуний механизмлар тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, тезкор чора-тадбирлар қабул қилиш учун ҳуқуқни ҳимоя қилувчи давлат органларига мурожаат қилишингизни илтимос қиламиз.
Ҳурматли фуқаролар!
Ушбу барча ўзаро янгича муносабатлар, масалалар, мураккаб жараёнлар, муаммолар – сўнгги 3-4 кун ичида содир бўлган воқеалардир.
Қисқа вақт ичида Давлат хизматлари агентлиги катта узилишларсиз хизмат кўрсатишнинг янги тизимини, эҳтимол, жамият ҳаётидаги энг талаб юқори бўлган хизматлар тизимини йўлга қўйди.
У барча талабномаларни кўриб чиқиш учун зарур чораларни кўришни давом эттиради.
Шу билан бирга кўпчилик стикерларнинг ортидан қувиб энг асосий масалани унутиб қўйди. Стикерлар – имтиёз эмас, улар шаҳар кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати сезиларли даражада камайган шароитда аҳолининг кескин эҳтиёжларини қондиришда узилишларнинг олдини олиш учун зарур.
Ахир, энг асосий мақсад — бу бизнинг, яқинларимизнинг саломатлигидир. Бутун дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони 1 миллион нафардан, касалликдан вафот этганлар сони эса, 50 минг нафардан ошди. Бу бизга катта сабоқ, жамиятимизга эса катта чақириқдир.
Фурсатдан фойдаланиб, барча журналистлар ва блогерларни ушбу ҳолат юзасидан аҳоли ўртасида ва ижтимоий тармоқларда тўғри (холис) тушунтиришлар беришда ёрдам беришларини сўраймиз.
Сизни уйда қолишга чақириб қоламиз!