Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сух туманига вилоят ҳокими ташаббуси билан ярим миллиард сӯмлик озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келинди

×

 2020-04-03 18:02:27    144

PDF yuklash
Chop etish


Сух туманига вилоят ҳокими ташаббуси билан ярим миллиард сӯмлик озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келинди

         Сух тумани тӯрт томондан қӯшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош туман бӯлганлиги боис, туманга кириш ва тумандан вилоят марказига чиқиш Қирғизистон Республикаси орқали амалга оширилади. Корнавирус пандемияси сабаб бугун олис Сухни Фарғона вилоят маркази билан боғловчи йӯл вақтинча ёпилган. Шул сабаб, анклав ҳудудда истиқомат қилувчи ватандошларимизни  коронавирус билан боғлиқ карантин даврида  озиқ –овқат, кундалик истеъмол маҳсулотлари,  керакли тиббиёт жиҳозлари ва узлуксиз дори-дармон билан таминлаш мақсадида, Фарғона вилоят ҳокимининг ташаббуси билан туманга барча керакли маҳсулотлар юборилди. Ярим тунда туманга етиб келган юк машиналари Чашма чегара постида туман санитария-эпидемиологик-осойишталик маркази ходимлари томонидан дизенфекция қилинди.

         Сух тумани аҳолиси учун  вилоят ҳокими Ш. М. Ғаниев ташаббуси билан 15 та юк машиналарида  жами 520 млн 300 минг сўмлик маҳсулотлар юборилди. Шундан 80 миллион сўмлик 100 минг дона тухум, 20 миллион сўмлик 8 тонна пиёз, 65,5 миллион сўмлик тиббиёт маҳсулотлари, 135 миллион сўмлик  50 тонна карбомид, 19,8 миллион сўмлик  660 дона суюлтирилган газ баллонлари хамда 200 миллион сўмлик  100 тонна минерал ўғит (селитра) маҳсулотларини олиб келинди. Вилоятдан юборилган мазкур маҳсулотлар туманда нарх-навонинг мӯътадиллигини сақлашда муҳим аҳамият касб этиши табиий ҳол. Чекка ҳудудларга ҳам обиҳаёт томчиларидек кириб бораётган ҳар бир эзгу ташаббус ватандошларимизнинг қувончига сабаб бӯлиб, уларни сабр ва катта кӯч ғайрат билан буюк келажакга, эртанги бугунгиданда фаровон ҳаётга ишончларини янада мустаҳкамлаб, эл бошига келган балони биргаликда енгишга ундамоқда.

         Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, туман миқёсидаги савдо шохобчаларида, бозор ва расталарда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг мӯътадиллиги ва барқарорлиги ҳам сақланмоқда. Бозорлар ва савдо расталарига ташкил қилинаётган рейдлар, шунингдек, нархларни асоссиз оширилишига йӯл қӯймаслик учун жорий этилган қаттиқ назорат бунга асосий омил бӯлиб хизмат қилаётир. Туман марказий бозорининг Мулгон маҳалласидаги шохобчасига ташкил этилган рейд ҳам айнан мана шу мақсадни кӯзлаб амалга оширилди: нарх-навони асоссиз оширмаслик ва аҳолига ҳар томонлама қулайликлар яратиш. Бозорга туман ҳокими Фаррух Усаров ташриф буюриб, озиқ-овқат маҳсулотарига белгиланган нархлар билан қизиқди. Сухлик тадбиркор ва саховатпеша инсонлар нарх-наво барқарорлигини таъминлаш билан бирга, хайрли амалларни ҳам бажаришга астойдил бел боғлашган. Хусусан, тумандаги “Сино” дорихонаси мудири Д. Аҳмедов ташаббуси билан бугун туманнинг биринчи сектор ҳудуди узра 200 дона бепул тиббий ниқоблар тарқатилди.

         Секторлар раҳбарлари томонидан ҳар куни ҳудуд бӯйича ӯрганиш ва назорат ишлари амалга оширилмоқда. Бунинг баробарида, аҳолини қийнаётган муаммоллар ҳам ӯз ечимини топмоқда. Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғини раиси Халилжон Бобоевнинг сӯзларига кӯра, республикамизда карнтин тартиби эълон қилингандан буён маҳаллага суюлтирилган газ баллонлари олиб келинмаган. Вилоят ҳокимининг эътибори туфайли Сух туманига олиб келинган газ баллонлари бугун биринчи сектор ҳудудидаги аҳолига етакзиб берилди. Карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда газ баллонлари туман газлаштириш идораси усталари томонидан ҳар бир хонадонга етказиб, ӯрнатиб берилди.

         Туман миришкорлари ҳам бугун ҳар доимгидек баҳорий экин ишлари билан банд. Эртанги кунга бугундан ҳозирлик кӯраётган Сухликлар экин майдонларига картошка экиб, бунёд этилган иссиқхоналарда ҳар хил турдаги мева-сабзавотларни парвариш қилишмоқда. Албатта, барча ишлар ӯрнатилган карантин тартибига асосан амалга оширилаётир. Ваҳимага берилмасдан меҳнат қилаётган Сухликлар бир эзгу ният – “Бирдамлик ва ҳамжиҳатликда коронавирус балосини енгамиз!” шиори билан астойдил ҳаракат қилишмоқда.

         Туманнинг ҳар бир сектор ва маҳаллалар кесимида ташкил этилган “Покизалик масканлари”да ҳам иш қизғин. Ҳудуддан чиқаётган ҳар бир фуқаро ва транспорт воситаси рӯйихатга олинмоқда. Маҳаллалар узра ҳаракати йӯлга қӯйилган сайёр радиостанциялар  аҳолини карантин пайтида огоҳ бӯлишга ва жорий этилган тартибга риоя этишга ундамоқда.

         Дарҳақиқат, Ҳукуматимиз ва бевосита Президентимиз томонидан берилаётган эътибор ва халқимиз соғлиги, манфаатини  кӯзлаб амалга оширилаётган барча амалий ишлар барчамизни бирдам ва биртану биржон бӯлишга даъват этади.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати