Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Пандемияга қарши курашишда секторларда олиб борилаётган тарғибот ишлари қандай?

×

 2020-04-01 16:51:35    212

PDF yuklash
Chop etish


Пандемияга қарши курашишда секторларда олиб борилаётган тарғибот ишлари қандай?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 март кунидаги видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари юзасидан Сўх туманининг барча сектор ҳудудларида коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бӯйича ишлар ташкил этилган. Шунингдек, туман ҳудудида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилаётир.                                                                                           

Туман 4-сектор раҳбари, давлат солиқ инспекқияи бошлиғи Ф.Тӯрабоев ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда сектор ҳудудида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокидаги сӯҳбатда жорий йилнинг 26. 03. 2020 йил кунидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларидан келиб чиқиб сектор иш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида тегишли кўрсатмалар бериб, фуқаролар билан яхши муомалада бўлишл лозимлигини тушунтирди, айниқса ҳозирги кунда бутун дунё ҳамжамиятини ўйланишга, инсониятни таҳликага солаётган коронавирус касаллигини тарқалганлигидан келиб чиқиб, шахсий гигиена қоидаларига қаттиқ риоя қилиш лозимлигини таъкидлади. Коронавирус пандемиясини олдини олиш ва унга қарши кўрашиш бўйича сектор ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамкорлигида ишларни ташкил этиш шарт ва зарур эканлиги айтиб ӯтилди. Туман санитария-эпидемиология осойишталик марказидан сектор штабига бириктирилган ходим томонидан коронавирус пандемиясига қарши кўрашишда ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда сектор ҳудудида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига иш жараёнини ташкил этишда аҳамият берилиши лозим бўлган ҳолатлари бўйича тушунчалар берилди.

“Бунда аҳолига оддий нарсалар - каратин қоидаларига амал қилган ҳолда фуқароларимизнинг уйда қолишлари, заруриятсиз кўчага чиқмаслиги коронавирус пандемияси тарқалиши олди олинади. Шу билан давлатимиз томонидан ушбу касалликни жиловлашга яқиндан кўмак берилади, энг асосий ҳар бир фуқаро ӯзини ва оила аъзолари ҳаётини бундай хавфдан қутқариб қолишга эришади. Аҳолимиз оддий гиегена қоидалари қаттиқ амал қилишлари тўғри тарғибот ишлари олиб боришлари, сектор ҳудудида жойлашган барча хонадонлар, ижтимоий объектларида дезинфекция ишлари ташкил этиш, аҳолидан тушган долзарб масалар бўйича мурожаатларни тезкорлик билан бартараф этиш, биринчи заруриятдаги барча маҳсулотларни айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда маҳаллаларга етказиб беришни ташкил этиш, нарх-наво барқарорлигини назорат қилиш, нархларнинг сабабсиз ўсиб кетишини олдини олиш, уй карантинига олинган барча фуқароларни жамоат жойларга чиқмаслигини назорат қилиш, фуқаролар жамоат жойларда тиббий ниқобсиз юрмасликларини таъминлаш ва муаммолар туғилганда сектор раҳбарини тезкорлик билан хабардор қилиш каби тарғибот-ташвиқот игларнинг олиб борилиши сектор ва маҳалла фуқарллар йиғинлари мутасаддийларининг кундлик вазифасига айланиб қолган” – дея таъкидлади сектор раҳбари.  

Бундан ташқари, сектор раҳбари томонидан фуқаролар билан профилактик тадбирлар ўтказишда хушмуомалаликка риоя этиш, улар билан  ижтимоий-сиёсий вазият, юзага келган муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари, тумандаги чегара ҳудудларида содир этилаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, аҳолидан тушган мурожаатларни ечими юзасидан ҳамда жиноятчиликни олдини олиш масалаларида сӯҳбатлар олиб борилиб, уй карантинида бўлган фуқаролар томонидан каратин тартибини бузишини олдини олиниши ҳамда фуқаролар томонидан жамоат жойларида ниқобда юришлари ва бошқа фуқаролар билан муомалада карантин қоидаларига риоя этилиши назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берилган.

Туман СЭО маркази ходими С. Азамжонов томонидан 4 сектор штаби ишчи гуруҳи ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига тадбирлар олиб борилишида, сӯҳбат давомида ҳозирги кунда бутун дунё ҳамжамиятини ўйланишга, инсониятни таҳликага солаётган коронавирус касаллигини тарқалганлигидан келиб чиқиб, фуқароларни шахсий гигиена қоидаларига қаттиқ риоя қилишлари, вахимага тушмасдан яшаш хонадонларидан мақсадсиз (сабабсиз, зарурият бӯлмаганда) чиқмасликлари, шунингдек, фуқаролар кўп тупланадиган жойларга бормасликлари, жамоат жойларида тиббий ниқобларда юришлари, бошқа фуқаролар билан муомалада карантин қоидаларига риоя этилишлари ҳақида тушинтирилди.

Сектор ҳудудидаги Мулгон, Зангат ва Чумоқча маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, оила аъзоларида ногиронлиги бўлган, ҳамда эҳтиёжманд  92 та хонадонларга ҳомийлик маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, коронавирус пандемияси тарқалиши олдини олиш бўйича хонадон вакиллари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 350 та тиббий ниқоблар тарқатилди. Шунингдек, фуқаролар билан шахсий гигиена қоидалари ва каратнтин тартб—қоидаларига қатъий риоя этиш лозимлиги тушунтирилди. Зангат ҳамда Чумоқча маҳала фуқаролар йиғинларида 811 та аҳоли хонадонлари ва 5 ижтимоий объектлар туман ФВВ, ТТБ ва СЭО маркази ҳамкорлигида дезинфекция қилинди.

Ҳ. Исаев - Сўх туман Давлат солиқ инспекцияси

                    ташкилий ишлари ва назорат шўъбаси

                    бош инспектори