Сух туманида “Покизалик масканлари” бунёд этилмоқда
2020-03-30 15:28:06 203
Сух туманида “Покизалик масканлари” бунёд этилмоқда
Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигидаги бӯлиб ӯтган охирги видеоселекторда Юртбошимиз томонидан коронавиурс пандемиясига қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида барча ҳудудлардаги раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди. Бугун барча ҳаракат ушбу офатни олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Сух туманининг барча секторлари кесимида Президентимиз томонидан берилган таклиф ва топшириқларни бажариш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Пандемияга қарши курашишинг энг самараи ва осон йӯли бу карантин қоидалари ва тартибларига қатъий риоя қилишдан иборат. Шунинг учун, бугун Ресчубликамизнинг барча ҳудудларида карантин тартиби жорий қилинган. “Карантин дегани бу оламдан узилиш дегани эмас, бу коронавирус инфекциясидан ҳимоялаш ва бошқалар ҳаётини ҳам сақлаб қолиш дегани. Шунинг учун, фуқароларимиз зарурат бӯлмаса, хонадонларидан ташқарига чиқмаслиглари керак. Ҳатто бир маҳалладан иккинчи маҳаллага боришнинг ҳам кераги йӯқ. Бу борада туманимизда керакли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда” – дейди биз билан сӯҳбатда Сух тумани ҳокими ӯринбосари, маҳалла ва оилани қӯллаб-қувватлаш бӯлими мудири Фазлиддин Додокаримов.
Айтганимиздек, Сух туманининг барча секторлари кесимида бугун тизимли ишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокими, биринчи сектор раҳбари Фаррух Усаров ташаббуси билан сектор ҳуҳудидаги маҳаллаларда “Обод маҳалла – хавфсиз маҳалла” тамойилига таянган ҳолда, “Покизалик масканлари” ташкил этилмоқда. Албатта, покизалик масканлари дея ном олган бу ташаббусда катта маъно ва мазмун бор. Биринчидан, маҳаллаларга кириш ва чиқиш алоҳида ӯрнатилган шлагбаумлар орқали амалга оширилади. Иккинчидан, шлагбаумдан ӯтувчи ҳар бир автомашина биринчи навбатда дезинфекция қилиниб, ҳайдовчиларнинг тозалигига ҳам зарурий шарт-шароитлар яратиб қӯйилган. Улар қӯлларини санитария-гигиеник воситалари билан тоза ювиб, махсус дафтарга паспорт маълумотларини қайд қилган ҳолда йӯлларида давом эттирадилар. Шуни ҳам алоҳида таъкилдаш лозимки, бугун ҳудуддаги хонадонлардан ташқари, махсус техника – туман фавқулодда вазъиятлар бӯлими, ёнғинга қарши кураш бӯлими машиналари орқали ҳудуд кӯчалари ҳам дезинфекция қилинмоқда.
Бугунги кунда биринчи секторнинг ҳар бир маҳалласига – Девайрон, Ленбург, Тул, Соҳибкор, Қалъача ва Ғазнов маҳаллаларига “Покизалик маскани” ташкил этиш мақсадида шлагбаумлар қӯйилди. Албатта, бугун ҳар биримиз, республикамизнинг барча ҳудудларида ӯрнатилган карантин тартибига қатъий риоя этсак, ӯзимизни, оила аъзоларимизни, маҳалладошларимизни ва Ватандошларимизни коронавирус балосидан асраган бӯламиз.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати