Коронавирусни бирга енгамиз
2020-03-26 17:27:49 129
Коронавирусни бирга енгамиз
Бугун Сух туманида Ёшлар иттифоқи Сух тумани Кенгаши ҳамда “Yoshlar kelajagimiz”жамғармаси туман филиали ҳамкорлигида “Коронавирусни бирга енгамиз” мавзӯсида хайрия акцияси ӯтказилди. Акцияда бевосита туман ҳокими, тумандаги секторлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
“Албатта, бундай синовли дамларда биз, энг аввало, ёшлар бирлашишимиз, бирдам бӯлиб ҳаракат қилишимиз керак. Саховатманд ҳомийларимиз томонидан аҳоли ӯртасида бепул тарқатиш учун 2 000 дона тиббий ниқоб, антисептик ва бошқа турдаги тиббий ҳимоя воситалари олиб берилди ва бугун бутун туман узра ушбу воситаларни тарқатиш жараёнлари бӯлиб ӯтмоқда. Шунингдек, ижтимоий кӯмакка мӯҳтож, кӯп болали оилаларга ҳам тиббий ҳимоя воситалари билан бирга озиқ-овқат маҳсулотлари – ӯсимлик ёғи, макарон, тухум, оққанд кабиларни ҳам тарқатаябмиз. Бизни қӯллаб-қувватлаганликлари учун ҳомийларимизга ӯз миннатдорчилигимизни билдирамиз” – дейди биз билан сӯҳбатда Ёшлар Иттифоқи тумани Кенгаши матбуот котиби Толибжон Ибрагимов.
“Дарҳақиқат, ӯтказилаётган бундай хайрия амаллари, хайр-саховат акциялари бевосита халқимизнинг бирдамлиги, бир-биримизга бӯлган ӯзаро меҳр-оқибат мустаҳкамлигининг иншонасидир. Қилинаётган эҳсонлар, чин дилдан тортиқ қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ватандошларимиз қалбида чексиз миннатдорчилик ҳиссини уйғотиши табиий ҳол” – деди акция давомида туман “Yoshlar kelajagimiz”жамғармаси туман филиали раҳбари Умиджон Сангинов. Сух тумани Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши мутасаддийлари туман ҳокими Фаррух Усаров раҳбарлигида туманнинг Тул, Қалъача, Ғазнов, Ленбург маҳалла фуқаролар йиғинларида бӯлиб, ҳомийлар томонидан берилган тиббий ҳимоя воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини аҳолига тақдим этишди.
Бугун Сухликлар баҳорги юмушлар билан банд. Карантин тартиб-қоидаларига қаттиқ риоя қилган ҳолда далаларда меҳнат қилишаётир. Эҳтиёткорликни ӯзларига шиор қилиб олган Қалъачаликлар эртанги кунга бугундан ҳозирлик кӯришаётир: картошка ва бошқа полиз маҳсулотлари экишмоқда. Далада ишлаётган миришкорлар ҳам тиббий ҳимоя воситаларини туман ҳокими, давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи, туман ички ишлар бӯлими бошлиғидан қабул қилиб олишди. Айтганча, бутун жараён Сух Тв ижодкорлари томонидан тасвирга олинди. Қисқа қилиб айтанда, туман аҳли бӯлаётган ӯзгаришлардан доимий хабардор бӯлишмоқда.
Коронавирус пандемиясига қарши кураш жараёнида туманда озиқ-овқат маҳсулотлари нархини сунъий равишда оширмасликка чек қӯйиш ишлари ҳам жадаллик билан олиб бораётир. Биз Тул маҳалласидаги “пайшанба” бозори харидорлари билан сӯҳбатлашдик. “Бугун бозорда фақат озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган тадбиркорларни кӯрдик. Маҳсулотлар нисбатан арзон, қимматчилик йӯқ. Нархни кескин оширган тадбиркорларга нисбатан туман солиқ инспекцияси ходимлари қонун доирасида чора кӯришмоқда. Барча озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган тадбиркорлардан кафолат хатлари олинган. Айтганча бугун бозорда туман фавқулодда вазиятлар бӯлимининг ёнғинга қарши кураш ходимлари дезинфекция ишларини амалга оширишди” – дейди Тул маҳалласида яшовчи фуҷаро Тӯхтасин Азизов. Шунингдек, аҳолини ун маҳсулотларига бӯлган талабларини қондириш мақсадида туман ун ишлаб чиқариш корхонасида тайёрланаётган маҳсулотлар бевосита навбати билан маҳаллаларга сафарбар этилмоқда.
Барча эпидемия ва инфекциялардан энг асосий ҳимоя воситаси бу дезинфекция ҳисобланади. Туманда дезинфекция қилиш жараёнларига туманда фаолият олиб бораётган санитария-эпидемиология осойишталик маркази, туман дезинфекция станцияси, туман фавқулодда вазиятлар бӯлими ишчи-ходимлари тӯлиқ сафарбар қилинган. Туман фавқулодда вазиятлар бӯлимининг ёнғинга қарши кураш ходимлари бевосита шифохона, корхона-ташкилотлар, бозорлар дезинфекцияси билан шуғулланишмоқда. Маҳалларда ташкил этилган сайёр штаблар орқали туман санитария-эпидемиология осоийшталик маркази ходимлари кӯчаларда ҳаракатланаётган автомашиналарни зарарсизлантиришга жалб қилинган. Яна бир гурӯҳ марказ ходимлари тман ветаринария бӯлими ишчилари билан бевосита маҳаллаларда аҳоли хонадонларини дезинфекция қилиш ишлари билан шуғулланишмоқда. “Бизнинг ишчи-ходимларимиз томонидан туман миқёсида дезинфекция ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Биз бугун Ленбург маҳалласида бӯлиб, зарарсизлантириш ишларини амалга оширдик. Дезинфекция қилиш билан бирга барча автомашина ҳайдовчиларига коронавирусга қарши кураш тӯғрисидаги буклет ва эслатмалар тарқатдик” – дея дезинфекциялаш аппаратини ишга солди туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази туман бӯлими бошлиғи Манучеҳр Аҳрори.
Бугун ӯтказилган акция жараёнида карантин тартиб-қоидалари ва пандемияга қарши кураш чоралари ҳақида аҳоли ӯртасида овози тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. “Биз бу ишларга туман ички ишлар бӯлими раҳбарияти билан фаол ёшларимизни жалб этдик. Улар ҳамкорликда татшкил этилган сайёр радиостудиялар орқали маҳаллаларда аҳоли ӯртасида тарғибот ишларини олиб боришмоқда ва албатта, бу амаллар ҳам ӯз самарасини бермоқда” – деди Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши раиси Исожон Мастонов. Қисқа қилиб айтганда, Сух туманида бугун барча куч ва воситалар пандемияга қарши курашишига сафарбар этилган.
Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, бугун тумандан ташқарида бӯлган фуқаролар ҳам кӯпчиликни ташкил этади. Барча тумандан ташқари, яъни вилоятимизнинг бошқа шаҳар ва туманларда қолган фуқароларга туманда ташкил этилган коронавирус инфекциясининг Сух тумани ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бӯйича туман штаби телефон рақамларини эслатиб ӯтамиз: + 998 73 462 59 62, + 998 73 462 53 81, + 998 73 462 50 45. Сух туманига боғлиқ масала ва муаммоларингиз бӯлса, бемалол юқорида келтирилган телефон рақамларига мурожаат этинг.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати