Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хайрия акциялари давом этмоқда

×

 2020-03-24 16:53:47    188

PDF yuklash
Chop etish


Хайрия акциялари давом этмоқда

         Сух туманида коронавирус кириб келишини олдини олиш ва унга қарши курашиш тадбирлари доирасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, белгиланган тартибларга риоя қилиш мақсадида олиб борилаётган тарғибот ишлари эътирофга этишга лойиқ. Шунингдек, аҳолини бепул тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳам амалга оширилаётган ишларнинг бир қисмидир.

         Ҳақиқатан, коронавируснинг Ӯзбекистонга кириб келиши халқимиз орасида турли хил ваҳималарга сабаб бӯлди. Лекин олиб борилаётган тизимли тарғибот-ташвиқот ишлари боис, воҳима ва миш-мишларга асос йӯқлиги халқимиз кайфиятидан ҳам кӯриниб турибди. Асосийси, бозорлар ва савдо дӯконларда асоссиз нарх-навони ошириш ҳолатларига чек қӯйиш мақсадида қаттиқ назоратга ӯрнатилгани боис, озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги ҳам барҳам топган. Шунингдек, туманда саховатпеша инсонлар ташаббуси билан хайрия акциялари давом этмоқда.

         Туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Ф. Абдувалиевнинг сӯзларига кӯра, ӯтган кунлар давомида иккинчи сектор ҳудудида мана шундай хайрли ишлар мунтазам амалга оширилди. Ӯтган икки кун давомида аҳолига саховатпеша тадбиркорлар томонидан 300 донадан ортиқроқ ун ва ун маҳсулотлари, 5 000 донага яқин бепул тиббий ниқоблар тарқатилди. Бугун ҳам бевосита иккинчи сектор қошида тайёрланган 750 дона тиббий ниқоб сектор раҳбари Ф. Абдувалиев, Ӯзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг туман бӯлими мудири М. Ботиров, туман мудофа ишлари бӯлими бошлиғи Т. Жалилов ва департамент бошлиғи У. Қодировлар томонидан Девайрон, Умбара ва Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларга тарқатиб берилди.

         Шунингдек, туманда фаолият олиб бораётган дорихоналар ташаббуси билан ҳам аҳолига бепул тиббий ниқоблар тарқатилмоқда. Жумладан, Сух туман “Сино” дорихоналар тизими раҳбари Д. Аҳмедов томонидан туманнинг чекка Малбуд маҳалласидаги эҳтиёжманд оилаларга ҳам 500 дона бепул тиббий ниқоблар тарқатиб берилди. Маҳаллага туман ижтимоий дорихона раҳбарияти томонидан сайёр дорихона сафарбар этилиб, аҳолига арзон дори-дармонлар сотуви йӯлга қӯйилди. Маҳаллага тоза ичимлик суви орттирилган юк машинасининг келиши ҳам Малбудликларнинг қувончига қувонч қӯшди десак, муболаға эмас.

         Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, туманнинг Ҳушёр қишлоғида жойлашган юқумли касаликлар шифохонасида коронавирусни кириб келишини олдини олиш ва унга қарши курашиш чоралари бӯйича ишлар олиб борилмоқда. Шифохонанинг карантин учун мӯлжалланган бир қисми бевосита туман ҳокими ташаббуси билан таъмирланди ва таъмирлаш ишларида ташаббускорлар ҳам иштирок этишаётир. Жумладан, Сух ЁҚКЖ (ДПО) ходимлари бугун карантин учун мӯлжалланган иншоотни таъмирлашига жамият раиси Аббос Мамажонов ташаббуси билан ҳашар ташкил этилиб, таъмирлаш ишларига 6 нафар ходимлар жалб этилди. Жамият ходимларининг ӯз маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ишларига 200 000 сӯм маблағ сарфланди.

          Шунингдек, вилоят ҳокимининг 2020 йил 4 мартдаги 58/01-49-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлигининг йиғилиш баёни ҳам тасдиқланиб, унга асосан коронавирус инфекциясининг Сух тумани ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бӯйича туман штаби ташкил этилиб, штабга ҳар куни бириктирилган соҳалар ходимлари кундалик бажарилган ишлар хусусида маълумотлар тақдим этишади. Ӯз навбатида туманда бажарилган ишлар тӯғрисидаги маълумотлар вилоят штабига тақдим этилади. Айтиш мумкин, бугун туманда коронавирусга қарши кураш ва уни туман ҳудудига кириб келишини олдини олиш бӯйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати