Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сух туманида навбатдаги меҳнат ярмаркаси ӯтказилди

×

 2020-03-15 10:29:47    202

PDF yuklash
Chop etish


Сух туманида навбатдаги меҳнат ярмаркаси ӯтказилди

          Кеча Сух тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган “Суғдиёна” спорт мажмӯасида тумандаги ишсиз ёшларни, кам таъминланган оилалар, харбий хизматдан кайтган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар, муқаддам судланганлар, ҳамда уларнинг оила аъзоларини бандлигини таъминлаш мақсадида навбатдаги меҳнат ярмаркаси ӯтказилди. Қайд этиш лозим, иш излаётган ёшлар муаммоларини ечилишида ӯтказилаётган бундай тадбирлар катта аҳамиятга эга. 

         Меҳнат ярмаркасини туман ҳокими Ф. Усаров очиб, ӯтказилаётган тадбирнинг асосий максади тӯғрисида маълумотлар бериб, туманда янги иш ӯринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурида белгилаб берилган вазифалар ижроси ва олиб борилаётган ишлар тӯғрисида сӯзлади. Тадбирда иштирок этган Шарқий ҳарбий округи вакиллари ҳам тадбирда сӯз олиб, туманда жойлашган ҳарбий қисмларга ишчи кучи лозимлигини таъкидлаб, иш излаётган маҳаллий аҳоли бемалол мурожаат этишларини қайд этди.

         Тадбир давомида аҳоли бандлигига кӯмаклашиш маркази директори  Р. Жонизоқов  сӯзга чиқиб, бугунги кундаги ёшларга доир ҳукуматимиз ва бевосита Президентимиз томонидан олиб борилаётган сиёсат ҳақида алоҳида тӯхталиб ӯтди. Таъкидландики, аҳолини бандлигини таъминлаш, ёшларни тадбиркорлик ва миллий хунармандчиликка бўлган истакларини амалга оширишларида прокуратура ходимларининг ҳам ҳиссалари катта. Чунки туманнинг иккинчи сектор ҳудудида ёшлар ӯртасида жиноятчиликни олдини олиш борасида турли хил учрашувлар ӯтказилади. Прокуратура холимлари томонидан ёшларга тадбиркорликни ривожлантириш ва уларни ушуб соҳага жалб этиш бӯйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.

Ўтказилган меҳнат ярмаркасида туман бўйича 20 та корхона ва ташкилотлар 115 та буш иш ўринлари билан қатнашдилар. Ярмаркада жами бўлиб 78 нафари доимий иш ӯринларига эҳтиёжманд фуқаролар иштирок этди. Иштирок этганлардан 42 нафарини ёшлар, 18 нафари аёлларни ташкил этади. Шундан 3  нафар ишсиз фуқароларга ишга жойлашиш учун йӯлланма берилди. 10  нафар фуқаролар ҳақ тӯланадиган  жамоат ишларига таклиф этилди. Яна 10 нафар фуқаролар касбга қайта ўқитишга жалб қилинди. Меҳнат ярмаркасида иштирок этган 55 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

            Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати