Сух тумани қўшалоқ байрамлар оғўшида
2020-03-09 16:21:55 168
Сух тумани қўшалоқ байрамлар оғўшида
Эътироф этиш лозимки, истиқлол йилларида Президентимиз раҳнамолигида аёлларнинг жамиятда ўз ўринларини топишлари, қобилиятларини камол топтириб, намоён этишлари учун имкониятлар янада кенгайтирилди. Бу муқаддас заминда аёлларни эъзозлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш замирида онага бўлган эҳтиром алоҳида ўрин эгаллайди. Халқимиз азалдан аёлларни муқаддас зот сифатида улуғлаб келган ва бу эҳтиром истиқлол йилларида сиёсат даражасига кўтарилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, аёлларни бола тарбияси билан шуғулланувчи, умр йулларимизни мунаввар этиб келаётган муқаддас зот сифатида қадрлаймиз. Сух туманида саккизинчи март –халқаро Хотин‑қизлар кунига бағишлаб ўтказилган тадбирларда ана шу сўзлар ўз ифодасини топди. Хусусан тумандаги Навобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган янги қуриб фойдаланишга топширилган "Сух ором" дам олиш мажмўасида ушбу улуғ айём муносабати билан утказилган тадбирда аёлларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, истиқлол туфайли хотин‑қизларимизнинг чинакам қадр‑қимматга эга бўлганлари ҳақида кўп фикрлар айтилди.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Фаррух Усаров тадбир қатнашчиларини байрам билан табриклади. "Сух аёлллари деганда энг аввало, бизнинг кўз олдимизга меҳнаткаш, фарзанд парваришида доимий камарбаста бўлган, ўзини ва фарзандларини, оиласининг шаънини уйлайдиган аёл сиймоси гавдаланади. Сизларнинг оила бекаси сифатидаги мавқеингиз барча таърифга лойикдир. Сиз азизларнинг дуоларингиз мени Сух фарзанди сифатида янги марраларни забт этишга, азиз Сухимизнинг ривожи ва тараққиётига ҳисса қўшишдаги фаолиятимга янги куч ва ғайрат бағишлайди. Агар биз азиз Сухликлар билан биртану биржон бўлиб ягона мақсад сари интилсак, кўзланган барча ниятларимизга эришамиз, албатта. Биз мўътабар Сухлик аёллар, Ватанимизнинг юксак мукофотларига, ҳамда ҳукуматимизнинг эътирофига сазовор бўлган фидокор онахонларимиз номларини алоҳида эътибор билан тилга оламиз" - деди Фаррух Усаров ўз сўзлари давомида.
Саидпоччо Шарипова, Очаором Рафиқова, Назирой Маҳматова, Зумрадхон Фархиддинова, Муборак Олимова, Миринисо Ниёзова, Гулчеҳрахон Маҳбубова, Фотимахон Ҳайитбоева, Шаҳодатхон Бойболаева, Майрамхон Алибоева, Лолахон Хўжаева, Гулшода Аминжонова, Очахон Тўхтабоева, Даҳиятхон Саидбекова. Шундай меҳнаткаш ва барчамизга ўрнак бўлган аёлларимиз номларини соатлаб тилга олишимиз мумкин. Албатта, бундай фидокор аёлларимизнинг умр йўллари бугунги ёшларимиз учун юксак намуна нишонасидир. 2020 йил Сухлик аёллар учун баракали йил бўлди десак, муболаға эмас. Чунки давлатимизнинг юксак мукофотини олган Сух тумани аёлларининг сони яна биттага кўпайди. Президентимиз Фармони билан Сух тумани Сариканда қишлоқ врачлик пункти шифокори Даҳиятхон Саидбекова "Дўстлик" ордени соҳибаси бўлди. Мажмўа узра янграган бу хушхабар барча тадбир иштирокчиларини бирдек қувонтирди. Албатта, бу воқелик ҳар бир Сух фуқароси учун ғурур ва ифтихор рамзи саналади.
Истеъдодли санъаткорлар томонидан аёл зотининг, айниқса онанинг муқаддас ва буюклигини ифода этувчи кўй ва қўшиқлар янгради. Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, аёлни улуғлаш, оилани, ҳаётни, Ватанни улуғлаш демакдир.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати