Ғазновликлар: “Бизнинг маҳаллада электр умуман ӯчмайди”
2020-03-03 17:50:47 162
Ғазновликлар: “Бизнинг маҳаллада электр умуман ӯчмайди”
Кундан кунга чирой очиб бораётган Сух Юртбошимизнинг доимий эътиборида бӯлганглиги билан ҳам ушбу юртда умргузаронлик қилаётган аҳолининг қувончига қувонч қӯшаётир. Зотан, Сух бундай эътибор ва ғамхӯрликлар туфайли бугун вилоятимизнинг энг сӯлим ва бетакрор гӯшасига айланиб қолган.
Бугун Сухнинг қай гӯшасига борманг, албатта, ободончилик йӯлида амалга оширилаётган ишларнинг гувоҳи бӯласиз. Барча ӯзгариш ва янгиланишларда, ободончилик ишларида туман аҳолисининг ҳиссаси бор. Чунки одамларимиз амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ эмаслар, бундай жараёнларда бевосита иштирок этишаётир. Ташаббускорлик бор жойда муаммолар камайиб, ривожланиш бӯлиши инкор этиб бӯлмайдиган ҳақиқатдир. Буни биргина туман электр тармоқлари корхонаси ишчи-ходимларининг фаолиятидан ҳам кӯришимиз мумкин.
““Обод қишлоқ” Давлат Дастури орқали ӯтган 2019 йилда туманимизнинг Ҳушёр, Ғазнов ва Мулгон маҳаллаларида электр энергияси таъминотидаги муаммоларни бартараф этилишида кӯп ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида “Ўзбекэнерго" АЖ маблағлари хисобидан 68 дона темир бетон таянч урнатилиши ва 2 км 0.4 квли электр линияларини таъмирлаш ҳамда 1 дона трансформатор ӯрнатиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу маҳалла ҳудудида 2,7 км тармок тортилди ва 1 дона трансформатор ўрнатилди. Лекин шунга қарамасдан, бизнинг соҳага оид муаммолар бор ва уларни ечилишида бевосита ҳукуматимиз ғамхӯрлиги асосида ишлар олиб борилмоқда” – дейди биз билан сӯҳбатда туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари Шерзод Раҳимов.
Дарҳақиқат, аҳоли томонидан қилинаётган мурожаатлар шуни кӯрсатмоқдаки, соҳага оид ечимини кутаётган муаммолар оз эмас, бор. Берилаётган эътибор ва бевосита туман ТЭТ корхонаси раҳбарининг ташаббуси билан кӯп муаммоларга ечим топилаётир. Жумладан, Ғазнов маҳалласидаги барча 536 та хонадонга “Ақлли электр ҳисоблагичлар” ӯрнатилди. “Обод қишлоқ” Давлат Дастуридан ташқари маҳаллага қӯшимча равишда 120 дона бетон таянчлар келтириш режалаштирилган бӯлиб, куни кеча бундай опораларнинг 40 таси олиб келинди. Бундан ташқари, аҳолининг электр энергиясига бӯлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида маҳаллага 2 янги трансформатор олиб келиш режалаштирилган.
Маҳалладаги барча кӯча ва гузарларга замонавий тунги ёритгич чироқлари ӯрнатилди. Ӯртнатилган янги замонавий тарнсформаторлар хизматидан ҳудуд аҳолиси самарали фойдаланишмоқда.
Албатта, қилинаётган ҳар бир ҳаракат инсон манфаатини кӯзлаб амалга оширилмоқда. Бу эса, соҳа ходимларининг кучига куч ва ғайратига ғайрат қӯшиши табиий ҳол.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати