Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 182 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳашар элга ярашар

×

 2020-03-03 16:11:52    146

PDF yuklash
Chop etish


Ҳашар элга ярашар

         Тӯрт томони пурвиқор тоғлар билан ӯралган гӯша, вилоятимизнинг энг чекка ва сӯлим маскани – Сухда аҳоли учун баҳорнинг илк кунларини ободочилик ишлари билан кутиб олиш яхши анъанага айланиб қолган. Туманда ташкил этилаётган оммавий ҳашарлар бунга яққол мисол бӯла олади.

         Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мирзоамин Ифтихоновнинг маълумотига кӯра, ҳудуддаги Ҳушёр, Қақир, Себзор маҳаллалари аҳолиси учун сув олтингга тенг неъмат саналади. Чунки суғориш даврида маҳаллий аҳоли сув танқислигидан кӯп азият чекишади. Қувонарлиси, ҳукуматимиз эътибори туфайли ушбу муаммонинг бартараф этилишидаги ҳаракатлар ӯз самарасини бермоқда. Ҳушёрликлар асосан маҳаллада жойлашган сув олиш иншооти орқали ушбу неъматдан фойдаланишади. Муаммони бартараф этиш мақсадида ушбу иншоот ўтган йили таъмирланиб, бу ишларга давлатимиз томонидан 1 миллиард 200 миллион сӯм маблағ сарфланди. Бу эса, сув танқислигини олдини олинишида катта аҳамиятга эга.

         Ҳам аҳоли ва ҳам қишлоқ хӯжалиги вакиллари – ижарачи ва фермерлар суғориш пайтида маҳалладаги ягона сув йӯли - каналдан фойдаланишади. Сув танқислигини олдини олиш учун ҳам ушбу ҳаёт йӯли таъмирланиши ва тоза бӯлиши лозим. Бу масалани теран англаган ҳушёрликлар икки кун давомида ҳашарга чиқишди. 1 000 кишидан ортиқ ҳашарчиларнинг бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилишлари боис, умумий узунлиги 3 километр бӯлган канал турли хил чиқиндилардан тозаланди. Иш жараёнида каналнинг таъмирталаб ҳудадлари аҳоли ташаббуси асосида таъмирланди.

         “Ҳашар ота-боболаримиздан қолан умрбоқий удум саналади. Қишлоғимиз аҳолиси сув қадрини яхши билгани боис, барча ҳашарчилар икки кунга қолмасдан, канални буткул тозалашди. Ҳашарда асосан маҳалламизнинг ёшлари иштирок этишди. Уларга барча маҳалла нуронийлари номидан катта раҳмат”- дейди 92-ёшли отахон Неъматжон-ота Мирзохӯжаев.

         Ҳа, “кӯпчиликда гап кӯп” деб бежиз айтишмаган доно халқимиз. Кӯпчиликнинг ишида унум ва барака бӯлиши ҳам ташкил этилган ҳашарда ӯз ифодасини топди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати