Сух тумани давлат хизматлари марказида тадбир бӯлиб ӯтди
2020-03-02 17:30:27 208
Сух тумани давлат хизматлари марказида тадбир бӯлиб ӯтди
Ҳаммамизга маълумки, 27 февраль куни Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Ӯтказилган видеоселекторда Президент халқнинг реал бандлигини таъминлашга қаратилган барча ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш лозим эканлиги ҳақида гапирди.
Сух туманида ҳам ҳукумат видеоселекторидаги Президентимиз томонидан билдирган фикр ва таклифларни амалга татбиқ этиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, видеоселекторда субсидиялар олиш учун аризалар Давлат хизматлари маркази ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилиши белгиланди. Куни кеча Сух тумани ДХМ биносида ушбу масалага бағишланган тадбир бӯлиб ӯтди. Қайд этилган масала юзасидан тадбир иштирокчиларига тӯлақонли маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбирда Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябр куни қабул қилинган "Ипотека кредит механизимларини такомилаштиришга оид қӯшимча чора-тадбирлар тӯғрисида”-ги ПФ -5886 сонли фармоннинг мазмун-моҳияти ҳам барча ДХМ ходимларига тушунтирилди. Ӯқув дарси шаклида ӯтган тадбирдан ходимлар ӯзлари учун зарур маълумотларни олиш билан бирга, қизиқтирган саволларига мутахассислардан зарурий жавоблар олишди.
Мухтор Саидаҳметов – Сух туман ДХМ директори