Ёшлар билан 12 соат давом этган “Ҳоким билан бир кун” лойиҳаси қандай ӯтди?
2020-03-02 16:14:28 209
Ёшлар билан 12 соат давом этган “Ҳоким билан бир кун” лойиҳаси қандай ӯтди?
Хабарингиз бор, туманимизда январь ойининг бошида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Сухлик ёшлар туман ҳокимига ёш авлодни қийнаётган муаммолари қаторида туманининг ривожланиши, жамиятда ёшлар мавқеини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларнинг иштирокини кенг таъминлаш мақсадидаги таклифларини ҳам билдиришганди. Сух туман қишлоқ-хўжалик касб-ҳунар коллежининг ёшлар етакчиси Шоҳрўз Нишонов ўша учрашувда туманда бевосита ёшлар иштироки билан “Ҳоким билан бир кун” лойиҳасини амалга оширишга доир таклифи билан чиқган эди. “Таклифни билдиришдан асосий мақсад туман ҳокими фаолияти билан яқиндан танишиш ва бевосита амалга оширилаётган амалий жараёнларда иштирок этишдан иборат эди, чунки ижтимоий тармоқларда, оммавий ахборот воситаларида раҳбарларга нисбатан манфий ва негатив фикрларни кўп ўқиймиз. Шу масалага ҳам ойдинлик киритиш мақсадида ушбу таклифимни билдирган эдим” – дейди биз билан сўҳбатда Шоҳрўз Нишонов.
Эрталаб соат 6-30 да туман ҳокимлигининг биноси олдида Сухлик ташаббускор ёшлар – Шоҳрўз Нишонов, Санжарбек Ўрунов, Сумбулжон Қозиев ва Жасурбек Ниҳолжоновлар туман ҳокими Фаррух Усаров билан учрашдилар ва бевосита ҳокимининг кабинети томон йўл олдилар. Туман ҳокими ёшлар билан сўҳбатда туман раҳбарининг иш куни мана шундай эрта тонгдан бошланиши, бугунги кундалик режада бажариладиган ишларнинг кўлами кенглигни айтиб, ёшларни ҳокимлик мажлислар залига таклиф қилди. Ёшлар кундалик ишлар юзасидан ўтказиладиган аудио селекторда қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари билан ҳам иштирок этишди.
Ёшлар туман ҳокимининг бевосита рухсати асосида ҳокимнинг иш кабинети, фаолиятига доир ҳужжатлар, кабинетда ташкил этилган мўъжазгина кутубхона билан танишишди. Шунингдек, туман ҳокими фаолияти ва бажарилган ишлари ҳақидаги тайёрланган махсус фотоальбомни ҳам мароқ билан томоша қилишди.
Ёшлар иштирокида туман ҳокими томонидан (аудиоселектордан сӯнг) ўринбосарларга топшириқлар берилди. Шундан сўнг, иш жараёни бошланиб, ҳоким раҳнамолигида ёшлар ҳокимнинг хизмат автомашинасида ҳудудларга чиқиб кетишди. Айтиш лозим, бутун жараён Facebook, ҳамда Telegram ижтимоий тармоқлар саҳифлари орқали жонли эфирда ҳам намойиш этилди.
Бугун Сухда баҳорнинг илиқ нафаси сезилмодқа. Шунинг учун, туманда ободончилик ишлари ҳам аллақачон бошлаб юборилган. Куни кеча Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайёр қабулда маҳаллада яшовчи фуқаро Ғуломжон Аҳмедов маҳаллани Сух тумани марказига боғловчи Девайрон-Тул йўналишидаги йўлларнинг аянчли аҳволи ҳақида мурожаат этиб, ушбу масалада туман ҳокимидан амалий ёрдам кўрсатишни талаб қилган эди. Шу мурожаатга асосан бугун ушбу йӯналишдаги йўлларга шағал ётқизиш ишлари бошлаб юборилди. Туман ҳокими ёшлар билан ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар билан бевосита биргаликда танишди. Бугун туман йўлсозлик идорасининг техника ва ишчи ходимлари ушбу ишга бел боғлашган ва бир кунда 12 километрлик йўлнинг таъмирталаб қисми шағаллаштирилди. Ушбу йўналишда ҳаракатладандиган Тул, Қалъача, Ғазнов, Девайрон ва Умбара маҳаллалари аҳолиси бундай ташаббусдан миннатдор эканликларини билдиришди. Айни пайтда таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом этаётир.
Туманни обод қилишдек ташаббус билан бошланган иш куни туман ҳокими ва ташаббускор ёшларни Девайрон маҳалласида жойлашган 15-сонли МТТ га етаклаб келди. Ҳаммамизга маълумки, бугун Республкамизнинг барча ҳудудларида Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббуснинг амалий ижроси йўлида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Туман МТТ раҳбари Г. Усмонованинг маълумотига кўра, туманнинг тўрттала сектори кесимидаги МТТларида бешта ташаббуснинг ижроси йўлга қўйилган. 15-сонли МТТда ташкил этилган тадбирда биринчи сектор таркибига кирадиган 15, 16, 17, 18, 19, 20-сонли МТТ тарбиячи ва тарбияланувчилари иштирок этишди. Тадбирда ушбу таълим даргоҳларида тарбия олаётган болажонларнинг ташаббусларнинг ҳар бир йўналиши бўйича тайёрлаб келган дастурлари намоиш этилди. Ўтказилган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Шуни ҳам алоҳида қайд қилиш лозимки, бугун ҳаётбахш ташаббусларнинг ижроси нафақат мактабгача таълим тизими соҳасида, балки барча жабҳаларда амалга ошириб келинмоқда. 27-сонли УЎТ мактабида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро – маҳалланинг уюшмаган ёшлар вакили Пайрав Ҳудибоев секторлар кесимида туман ҳокими кубоги учун футбол мусобақаларини ташкил этиш ҳақидаги таклифни билдирган. Учрашувда ушбу мусобақаларнинг бошланиши 26 февраль кунига белгиланган эди ва кеча ушбу мусобақаларга ҳам старт берилди. Ғазнов маҳалласида қурилган мини-стадионда ташкил этилган мусобақаларда ушбу ҳудуднинг барча ёшлари ва миллионлар ӯйини ихлосмандлари иштирок этишди. Жумладан, мусобақа бошланишидан аввал туман ҳокими барча спортчиларни қутлаб, уларга муваффақиятлар тилади. Туман ҳокими билан бирга бўлган ташаббускор ёшлар ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи С. Саидмўсаевлар ҳам спортнинг инсон ҳаётидаги ӯрни ва аҳамияти ҳақида гапириб, бундай тадбирлар мунтазам ўтказилишини билдирдилар. Шунингдек, мусобақа бошланишидан олдин “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида мурожаат этган 27-сонли УЎТ ўқувчиси Тоҳиржон Ҳасаналиевга спорт анжомлари ва ушбу мактаб ўқувчиси Гулсевар Шарифжоновага туман ҳокими томонидан мусиқа асбоби - танбӯр совға қилинди.
Сух тумани қишлоқ хӯжалигига ихтисослашган туман ҳисобланиб, Сухнинг картошкаси бутун Республикамиз бўйлаб донг таратган. Албатта, ушбу зироатдан ташқари, туманда ғалла ва бошқа экинлар ҳам етиштирилади. Туманнинг “Озод” ширкат хӯжалиги ходимлари 2020-йилги ишларни аллақачон бошлаб юборишган. Туман миришкорлари давлатга ипак қурти ҳам топширишади ва ушбу соҳада ҳам Сух тумани пиллакорлари вилоят миқёсида етакчилардан ҳисобланишади. Туманда тут плантацияларини ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилган. Туман ҳокими ва ташаббускор ёшлар билан бевосита тут плантацияси бунёд этилаётган жойда учрашган вилоят “Агропилла” бошқармаси вакиллари ёшларнинг бугунги ташаббусидан хабардор бӯлиб, ӯзларининг самимий фикрларини билдиришди. Албатта “Ҳоким билан бир кун” каби тадбирлар инсонда ӯз ишига, касбига бӯлган масъулиятни оширилишига хизмат қилади. Туманда 2,5 гектарда тутзорлар барпо этиш раежалаштирилган бӯлиб, кеча 1,5 гектар майдонга қишлоқ хӯжалиги ходимлари, ижарачилар ва туман Ёшлар Иттифоқининг “Фидокор ёшлар” отряди аъзолари тут кӯчатларини ӯтқазишди. Тадбир давомида қатнашган хотин-қизларга байрам совғалари тақдим этилди.
Шуни ҳам алоҳида қайд қилиш зарур: туманда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга ҳаракат қилаётган туман ҳокими “Озод” ширкат хӯжалиги мутасаддийларига бӯш бӯлган, адирлик ва тошлоқ ерларни ӯзлаштириб, тут плантациясини ташкил этиши таклифини билдирган эди ва эндиликда ширкатнинг адирликдаги тошлоқ, бӯш турган 1 гектар ер майдони техникалар ва ишчи кучи ёрдамида текислаб, ӯзлаштирилмоқда ва агар ер майдони тайёр ҳолга келса, бу ерда ҳам 1 гектар тутзор барпо этилади. Туман ҳокими томонидан янги экин майдони очаётган ҳайдовчилар ва ишчиларга махсус совғалар топширилди. Саккизинчи март – халқаро хотин-қизлар байрамига атаб тайёрланган совғалар – миллий мато-адрасларни миришкорлар турмуш ӯртоқларига беришадиган бӯлишди.
Президентимиз томонидан келажак авлодларга бӯлган эътибор ва ғамхӯрликлари туманда ҳар қадамда сезилмоқда десак, муболаға эмас. 2018 йилнинг ӯзида туманда 5 та МТТ бунёд этилган бӯлса, 2019 йилда ҳам шунча болалар боғчалари бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. Бундай эътибордан бугун Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар ҳам жуда мамнун. Чунки маҳаллада янги, замонавий 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, бугун фойдаланишга топширилди. Тақдимот маросимида иштирок этган Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Хаджаева Юлдузхон Мансуровна ва бошқарма вакилларини туман ҳокими маҳалла аҳли билан кӯтаринкиликда кутиб олишди. МТМ тақдимотига бағишланган тақдимот маросимида сӯз олганлар энг аввало, Юртбошимиз томонидан баркамол авлодга бӯлган муносабат ва берилаётган беназир эътибори ҳақида гапириб, бундай эътибор мунтазам давом эттиришини таъкидлаб ӯтдилар. Тақдимот маросимида боғча қурилишида астойдил меҳнат қилган қурувчиларга эсдалик совғалари топширилди. “Бутунлай янги, замонавий талбаларга асосланган ҳолда қуриб, фойдаланишга топширилган бу мӯҳташам бинода эртамиз эгалари тарбия олишади. Бундай эжътибор ва ғамхӯрликлар учун Президентимизга раҳмат, Қалаъча аҳли номидан Юртбошимизга миннатдорчилик билдирамиз” – дейди тадбир иштирокчиси саксон ёшли отахон Баёзиддин Зиёвиддинов. Дарҳақиқат, бу замонавий бинода болажонлар учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Муассаса энг охирги замонавий асбоб-ускуна ва дастгоҳлар билан таъминланган. Энди фақат соҳа мутахссисларидан самарали фаолият талаб этилади холос. Чунки бу даргоҳларда келажагимиз ворислари таълим-тарбия олишади.
Самарали ва жуда мароқли ӯтган ҳокимнинг бир кунидан ташаббускор ёшлар ҳам кӯп таассуротлар олишди. Эралаб соат 6-30 да бошланган тадбир кеч соат 6-30 да якунлади. Айни шу вақтда ёшларнинг туман ҳокими билан сӯҳбатлари туман ҳокимининг иш кабинетида давом эттирилди. “Кун бӯйи ҳокимимиз билан юриб, овқатланиш ҳам эсимиздан чиқиб қолибди. Чунки Ватан ва халқ хизматида бӯлган инсон асло чарчашни билмас экан. Мен туманимиз ҳокимининг бир кунлик ишларидан розиман, ишончим комилки, менинг дӯстларим ҳам шу фикрда. Раҳмат, Сизга ҳоким-бува, Президентимиз талаби – самарали фаолятингиз билан бугун халқимизнинг розилигига эришдингиз. Сизнинг фаолиятингиз биз ёшлар учун намуна ва ибрат мактаби бӯлиб хизмат қилишига ишонаман” – деди лойиҳа ташаббускори Шоҳрӯз Нишонов. Лойиҳанинг бошқа иштирокчилари ҳам бугунги кун улар учун бесамар кетмаганлиги, кӯп нарсани ӯрганганликларини туман ҳокимига билдиришди. Лойиҳа якунида туман ҳокими Фаррух Усаров ёшлар билан самимий, қучоқ очиб, хайрлашди.
Ҳа, Президентимиз айтганларидек, бизга бугун ана шундай ташаббускор ва инновқион ғоялар соҳиби бӯлган ёшлар кекрак, бундай ёшлар билан биз фаолиятимзда, ҳаётимизда янгидан янги ғояларни кашф этишга, кӯп самарали натижаларга эришамиз. Зотан, ёшларга бӯлган эътибор келажакка бӯлган эъттибордан дарак беради ва ёшларимиздаги бӯлган азму шижоат ва ғайрат билан янги Ӯзбекистонни қуришга қодир бӯлган халқмиз.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати