Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

СУВ - ҲАЁТ МАНБАИ

×

 2020-03-02 15:36:10    222

PDF yuklash
Chop etish


СУВ - ҲАЁТ МАНБАИ

  Европа Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё Минтақавий Экологик Маркази ва унинг Ўзбекистондаги филиали ҳамда “Сувчи” Жамоат Бирлашмаси томонидан Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастуридан ўрин олган “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоятлар бўлимлари билан ҳамкорликда “Республиканинг олтита ҳудудларида Оммавий ахборот воситалари учун инфо-компания инструментлари (А3.3)” мавзуси бўйича Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари бўлимлари учун тренинг ўтказишни бошлади.

  Дастлабки тренинг жорий йилнинг 20 февраль куни Фарғона вилояти Телерадиокомпанияси ҳамкорлигида Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти Кенгаши биносида ўтказилди. Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари, сув хўжалиги, экология ва атроф-муҳит масалалари бўйича иш олиб бораётган маҳаллий ташкилот вакиллари ҳамда “Сувчи“ Жамоат Бирлашмаси мутахассислари ҳам иштирок этди.

  Ушбу тадбирда лойиҳа мутахассислари тренинг иштирокчиларига “Қишлоқ хўжалигида сув тежаш технологиялари” ва “Паст босимли томчилатиб суғориш тизими” мавзулари бўйича материаллар тақдим қилди. Ўзбекистон Республикасида калта эгатлар билан, томчилатиб, ёмғирлатиб, гидрогель гранулаларидан фойдаланиб, тупроқ остидан, эгатларга плёнка тўшаб ва кўчма эгилувчан пластик қувурлар ёрдамида суғориш усуллари тўғрисида маълумотлар берилиб, лазер мосламалари билан текисланган ерларда тежаладиган сув миқдори ҳақида маълумотлар келтирилган. Бундан ташқари, томчилатиб суғоришнинг дунё мамлакатлари ва республикамиз вилоятлари бўйича татбиқ қилиниш миқдори,  сув тежовчи технологияларни одатий жўяклар билан суғориш усули билан солиштириш; сув тежовчи технологияларни жорий қилишда давлат томонидан берилаётган имтиёзлар ҳамда мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни 2025 йилгача 1 млн. гектаргача татбиқ қилиш тўғрисида маълумотлар берилди.

  Шундан сўнг республикада томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланиб ютуқларга эришиётган фермерлар ҳаётидан олинган видеолавҳалар намойиш қилинди.

  “Минтақамизда ва мамлактимизда сув ресурслари ва сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусидаги презентацияда, инсон фаолиятида сувнинг аҳамияти; ер шаридаги сув миқдори, шундан музликлар, ер ости сувлари ва кўл, дарё ҳамда сойларнинг сувлари миқдори; минтақа мамлакатлари ҳудудида сув ресурсларининг шаклланиши ва улар ўртасида тақсимланиши; мамлакатимизда лимит бўйича ажратилган сувни иқтисодиёт тармоқлари бўйича тақсимланиши; Ўзбекистон республикаси Сув хўжалиги вазирлигини қайтадан ташкил қилиниши ҳамда унинг таркиби; сув тежайдиган технологияларни қўллаш динамикаси; ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар; сувдан тежамли ва самарали фойдаланишни ташкил этиш тадбирлари ва бошқалар тўғрисида маълумотлар келтирди. Намойишдан сўнг мавзу бўйича фикрлар алмашинуви бўлиб ўтди. Маърузага оид видеолавҳалар намойиш қилинди.

“Орол инқирози ва уни юмшатиш” мавзусидаги презентацияда, экологик муаммолар умумбашарий (глобал), минтақавий (регионал) ва маҳаллий (локал)га бўлиниши, Орол муаммоси ҳам маҳаллий, ҳам минтақавий ҳам умумбашарий муаммо эканлиги, чунки Халқаро экспертларнинг маълумотларига кўра, Орол тубидан кўтарилган заҳарли тузлар музликларга, ўрмонларига ҳамда ер шарининг бошқа бурчакларигача бориб етганлиги тўғрисида маълумот берилди. Умумбашарий экологик муаммолар таркибига энг асосийлари бўлган иқлим ўзгариши, озон қатламининг емрилиши, чучук сув муаммоси, пестицидлардан фойдаланиш муаммолари киритилган. “Ўрмонзорга айланаётган Орол” видеолавҳаси намойиш қилинди.

Лойиҳа доирасида “Сувчи“ Жамоат Бирлашмаси томонидан тайёрланган “Сув ресурсларидан фойдаланиш ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш маданияти” номли қўлланмасининг тақдимоти бўлиб ўтди. 

Тадбир давомида, лойиҳа мутахассисларига журналистлар томонидан мавзулар доирасида кўплаб саволлар берилди ва саволларга қониқарли жавоблар қайтарилди. Иштирокчиларнинг мавзулар бўйича фикрлари тингланди. Тадбир иштирокчиларидан, берилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда ўзларининг бундан кейинги фаолиятларида бу масалаларни аҳоли онгига янада кўпроқ сингдиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидланди.

Тадбир натижалари бўйича, Оммавий ахборот воситалари вакиллари бўлиб ўтган тренинг ва тақдимотлардан олинган тассуротлари ҳақида ўртоқлашди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари бўлиб ўтган тадбирдан жуда кўплаб маълумотлар олишганини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир иштирокчилари бўлган Оммавий ахборот воситалари вакиллари “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ўтказилган тренингдан катта тассурот олишди.

Сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш Республика “Сувчи” Жамоат Бирлашмаси