Бизнес-саёҳат давом этмоқда
2020-02-21 17:57:57 167
Бизнес-саёҳат давом этмоқда
Сух тумани Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Мирзоабдулло" масъулияти чекланган жамиятига тумандаги 3-сонли УУТ мактабининг етакчиси Г. Манносова ва 11-синф битирувчилари иштирокида бизнес саёҳат уюштирилди. Саёҳат давомида корхона мутахассислари томонидан битирвучиларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар беришди. Бизнес-саёҳат Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сух туман Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Саёҳат давомида мактаб битирувчиларига "Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси Сух туман филиали бош мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27-июн кунги 5466-сонли фармони ҳақида тушунчалар берилди. Бизнес-саёҳатда 11-нафар мактаб битирувчилари қатнашишди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати