Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тиббиёт табобатга мўҳтож(ми?)...

×

 2020-02-21 17:53:18    157

PDF yuklash
Chop etish


Тиббиёт табобатга мўҳтож(ми?)...

         Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида изчиллик билан амалга оширилаётган  ислоҳотлар тиббиёт соҳасининг тобора ривожланиши билан бирга аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.  Хусусан, бу каби ислоҳотлар ва эзгу ташаббуслар  энг чекка ва олис туманларга ҳам обиҳаёт томчилариддек кириб бораётганини биргина олис Сух тумани мисолида кӯришимиз мумкин. Хабарингиз бор, ўтган йилнинг ноябрь ойида Сух туман марказий шифохонаси капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилган эди. Президентмизнинг эътибор ва ғамхўрлиги доирасида ривожланиб бораётган тиббиёт соҳасидаги ўзгаришлардан албатта, халқимиз мамнун. Лекин соҳадаги баъзи-бир камчилик ва муаммолар тизимда янада самарали ислоҳотларни амалга оширилишини тақозо этмоқда. Буни биргина “Тез тиббий ёрдам” хизмати фаолиятидан ҳам кўришимиз мумкин.

18 февраль 2020 йили Facebook  ижтимоий тармоғида ушбу тармоқ фойдаланувчиси Шоҳмашраб Рустамовнинг "Масъулиятсизлик билан ишлаган ходимлар иши" рукни остида Сух туман тез тиббий ёрдам ходимларининг ўз ишига масъулиятсизлик билан қараб, фаолият олиб борилаётгани ҳақида мақола эълон қилинган бўлиб, ушбу мақола юзасидан амалий-таҳлилий ишлар олиб борилди. Мақолада пост муаллифи кеч соат 23-48 гача (ўзи берган маълумотга кўра икки соат давомида) “Тез тиббий ёрдам” хизматига қўнғироқ қилгани ва бирон марта ушбу хизмат телефонига тушмаганлигини келтириб, охир қўшниси, Қалъа маҳалласида яшовчи фуқаро Дилмурод Маҳбубовнинг шахсий автомашнасида шифохонга келгани ва “Тез тиббий ёрдам” хонасида хизмат диспетчерини ухлаб ётган ҳолатини кўргани ва ушбу ҳолатларни видеотасвирларга туширгани ҳақида ёзган.

            Эълон қилинган пост туфайли туман ҳокими Фаррух Усаров Шоҳмашраб Рустамов ва Дилмурод Маҳбубовлар билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Сух тумани бўлимида учрашиб, сўҳбат ўтказди ва воқеанинг асл-моҳиятини Сух туман “Тез тиббий ёрдам” хизмати бошлиғи Бунёд Гадоев иштирокида ўрганди. Маълум бўлдики, ўша куни, яъни 16 февраль куни ҳақиқатан ҳам, чақиришлар кўп бўлган ва “телефон бир дақиқа ҳам тинмаган”. Пост муаллифи тиббиёт ходимларининг муомала одоби ҳақида ҳам туман ҳокимига шикоят қилган.

            Кеча, 20 февраль 2020 йил куни туман ҳокими Фаррух Усаров Сух туман марказий шифохонасига ташриф буюриб, бевосита “тез тиббий ёрдлам” хизмати ходимлари билан учрашди. Ташкил этилган йиғилишда пост муаллифлари ҳам иштирок этишди.

Йиғилишда сўз олган туман ҳокими бугунги кундаги тиббиёт ходимларининг фаолияти ҳақида гапириб, шифокор номига муносиб бўлишни, кийган оқ халатни сидқидилдан қилган меҳнат билан оқлашни қайд этиб ўтди. Ҳақиқатан ҳам, шифокорларнинг иши осон эмас, ўзига яраша масъулияти ва қийинчилиги бор. Сух тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Икром Аҳмадовнинг маълумотига кўра, “Тез тиббий ёрдам” хизмати диспетчерига бир ҳафтада бир маротаба навбатчилик қўйилган ва фельдшерларга малакали врачлардан бириктирилган. Ҳар бир чақирувга фельдшер ва малакали врач сафарбар этилади ва албатта, бунинг ҳаммаси аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида амалга оширилади. Гоҳида ўзаро тушунмовчиликлар сабаб хизмат фаолиятида манфий ҳолатлар ҳам учраб туради.

            Мақола муаллифлари ҳам бу ишни қасддан қилмаганликлари ва ҳаммаси “Тез тиббий ёрдам” хизмати фаолиятини келгусида янада самаралироқ йўлга қўйилиши ҳақида гапиришди. Воқеа сабабчилари билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларга нисбатан биринчи ва охирги марта огоҳлантириш берилди. Туман ҳокими таклифи билан “тез тиббий ёрдам” хизматини янада самарали йўлга қўйиш ва чақирувлар учун яна битта телефон рақами жорий қилинадиган бўлди.

            Ташриф жараёнида туман ҳокими марказий шифохонадаги яна бир ҳолатдан норози эканлигини билдирди. Шифохонанинг ҳовлиси шахсий автоуловлар билан тўлиб кетган ва мутасаддийларнинг огоҳлантиришларига ҳеч ким қулоқ солмайди. Ҳатто шифохона дарвозаси олдида турадиган ходим ҳам бир неча маротаба автолулов ҳайдовчиларидан дакки еганлигини маълум қилишди. Кўрилган тезкор чоралар боис, марказий йшифохонага туман ГАИ раҳбари етиб келди ва қонунда бундай ҳолатларда қоидани бузган шахсга нисбатан қонун доирасида маъмурий чора кўрилишини  тушунтирди.

            Дарҳақиқат, шифохона даво маскани ва бу ерда даволанаётган беморлар учун тинчлик ва осойишталик энг бебаҳо неъмат. Шунинг учун, бу масканга ҳеч ким ўзбошимчалик билан ўзининг шахсий автоуловида кириши мумкин эмас. Бу қонунда ҳам қатъий тақиқланган ва манъ этилган. Шунингдек, ҳар биримиз шифокорлар меҳнатини ҳар доим қадрлашимиз керак ва бу бизнинг фуқаролик бурчларимиздан бири эканлигини унутмаслигимиз лозим.

                        Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати