Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишдаги ҳамкорлик – фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиши лозим

×

 2020-02-20 18:54:05    426

PDF yuklash
Chop etish


Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишдаги ҳамкорлик – фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиши лозим

         Бир кун жанжал бўлган ўйда қирқ кун барака бўлмайди деб бежиз айтишмаган доно халқимиз. Шул сабаб, давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев Президент сифатида ўз фаъолиятини бошлаганидан сўнг жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу йўлда тизимли ишлар амалга оширилган бўлсада, айрим жойларда натижалар сезиларли даражада эмас. Айниқса, Фарғона вилоятининг энг чекка ҳудудларидан бири Сух туманида ҳам жорий йилда  жиноятчилик ошгани боис, жойларда тарғибот ташвиқот ишлари мунтазам ўтказилмоқда. Бугун туман марказий ўйингоҳида ички ишлар ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида бўлиб ўтган тадбирда асосан юқоридаги масалалар муҳокама қилинди.

         Президентимиз таъкидлаганидек, жиноятни аниқлаш, унинг негизини топиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уни жиловлаш мутасаддийларнинг энг асосий вазифасидир. Жиноятчига жазо беришдан кўра, жиноятни олдини олиш барча нарсадан афзалдир. Бу йўналишда ҳамкорликни кучайтириш лозим бўлади. Жиноятчиликка қарши кураш нафақат ҳуқуқ-тартибот органларининг, балки барчамизнинг фаолиятимиз мезони бўлиши керак. Жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳам жиноятчиликни олдини олишда катта аҳамиятга эга.

         Ҳаммамизга маълумки, пайшанба куни Республикамизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш профилактикаси куни деб эълон қилинган. Лекин кўп ҳолларда ушбу мезонга амал қилмаслик жиноятчиликни кўпайишига сабаб бўлмоқда. Профилактика куни доирасида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Фаррух Усаров, туман ичики ишлар бўлими бошлиғи С. Саидмўсаев, туман прокурори Ф. Абдувалиевлар иштирок этишди. Тадбирда секторларга бириктирилган корхона-ташкилот, муассасалар, жамоатчилик вакиллари қатнашишди.


         Тадбирда сўз олганлар энг аввало, Республикамизда Президентимиз раҳнамолигида ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар, жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олишда ҳамкорликни кучайтириш лозимлигини таъкидладилар. Жиноятчиликни олдини олиш бўйича тадбирлар нафақат профилактика куни, балки доимий равишда олиб борилиши кераклиги қайд этиб ўтилди.

         Жиноятчиликни олдини олиш бўийча олиб бориладиган ишлар режаси бўйича хар доим ахборот бериб бориш лозимлиги таъкидланиб, бундай ишларда барча иштирок этиш лозимлиги ҳам айтиб ўтилди. Туманда барча ҳудудларни мустаҳкам ҳамкорлик орқали жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш учун доимий, тизимли ва самарали  фаолият олиб бориш лозимлиги қайд этиб ўтилди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати