Сух тумани Кенгашининг навбатдан ташқари иккинчи сессияси бўлиб ўтди
2020-02-20 17:25:07 148
Сух тумани Кенгашининг навбатдан ташқари иккинчи сессияси бўлиб ўтди
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида олтинчи чақириқ Сух тумани Кенгашитнинг навбатдан ташқари иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдан ташқари иккинчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлигининг бўлим ва гуруҳ раҳбарлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар. Сессияга туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Фаррух Усаров раислик қилди.
Сессия кун тартибига олтита масала – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»-ги ПФ-5633 сонли фармонига асосан Сух туманида 2019 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш юзасидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар, 2019 йил давомида одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, тадбиркорлар ҳуқуқларини ва қонуний манфатларини таъминлаш бўйича 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида, тумандаги давлат органлари ва ташкилотлари норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича 2019 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида, туманда жиноятчиликни олдини олиш ва уларни барвақт олдини олиш ва 2019 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар қўйилиб, депутатлар томонидан муҳокама этилди.
Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири М. Ботировнинг ахбороти тингланди.
Кун тартибининг иккинчи масаласи юзасидан – фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш юзасидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан жиноят ишлари бўйича Сух тумани суди раиси Р. Зариповнинг ҳисоботи тингланди.
Кун тартибига қўйилган учинчи масала – 2019 йил давомида одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар масаласи кўриб чиқилди. Масала юзасидан сессия иштирокчилари олдида Сух тумани маъмурий суд раиси Б. Юлдошев ҳисобот берди.
Сессия давомида кун тартибининг навбатдаги тўртинчи масаласи - тадбирколрлар ҳуқуқларини ва қонуний манфатларини таъминлаш бўйича 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш халқ қабулхонаси Сух тумани бўлими мудири М. Жумаевнинг ахбороти тингланди.
Шундан сўнг, сессиядаги бешинчи масала кўриб чиқилди. Тумандаги давлат органлари ва ташкилотлари норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича 2019 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида Сух тумани адлия бўлими бошлиғи М. Қодиралиев сессия иштирокчиларига ҳисобот берди.
Сессия кун тартибига қўйилган охирги, олтинчи масала юзасидан - туманда жиноятчиликни олдини олиш ва уларни барвақт олдини олиш масалалари ва 2019 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Х. Додоевнинг ҳисоботи тингланди.
Кўрилган масалалар юзасидан сессияда депутатлар ва сиёсий партия вакиллари сўзга чиқиб, фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Шу билан Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг навбатдан ташқари иккинчи сессияси якунланди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати