Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тунлари чароғон юртнинг келажаги ҳам нурафшон бўлади

×

 2020-02-20 15:27:12    167

PDF yuklash
Chop etish


Тунлари чароғон юртнинг келажаги ҳам нурафшон бўлади

         “Юрт ободлиги, халқ фаровонлиги, Ватаннинг ривожи ва равнақи, тинчлик ва осойишталикнинг барқарорлиги, фарзандлар камоли, мусаффо осмон ва кексаларимизнинг шукронаси”. Ана шу эзгу ният ва мақсадлар билан бугун умргузаронлик қилишаётир Сух халқи. Бундай эзгу ниятлар, яхши мақсадлар рўёби сари Сухликларни Президентимизнинг олиб бораётган одилона ва оқилона сиёсатлари ундамоқда. Зотан, ташаббус бор жойда ривожланиш ва тараққиёт бўлиши табиий ҳол. “Обод қишлоқ” давлат дастурининг ҳаётимизга кириб келиши барчани ободлик ва бунёдкорлик сари чорламоқда. Халқимиз Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини теранроқ ангнлаб, келажак авлодга муносиб мерос қолдириш илинжида меҳнат қилишаётир.

         Маълумки, ўтган йили Сух туманининг Ҳушёр қишлоғида “Обод қишлоқ” давлат Дастури доирасида кўп ободончилик ишлари амалга оширилди. Қишлоқни обод қилишдек эзгу мақсад бугун бутун Ҳушёр маҳалласи аҳолисининг кўнглига кўчган десак, мубогаға эмас. Маҳалла раиси Мирзоамин Ифтихонов маълумотига кўра, бугун Ҳушёр аҳли ушбу ҳудудни чароғон этиш ниятида меҳнат қилишмоқда. Маҳалланинг саховатпеша инсонлари ташаббуси туфайли бугун маҳалланинг марказий кўчасидаги симёғочларга тунги ёритгич чироқлари ўрнатилди. Бугун Ҳушёрнинг тунлари ҳам чароғон, бу рўшнолик ҳушёрликларнинг кўнгилларига кўчган.

         “Саховатпеша инсонларимизнинг ташаббуси ва кўмаги доирасида ҳар битта ёритгич асбобини 140 000 сўмдан олиб келаябмиз. Эндиликдаги мақсадимиз Афғон уруши қатнашчилари яшаётган кўчларга ушбу чироқларни ўрнатиш. Ҳомийларимиз томонидан бугун саккизта мана шундай чироқлар олиб берилди. Мақсадимиз бутун кўчаларимизни чароғон этиш. Ҳушёр маҳалласидан ҳам Афғонистон урушига бориб келганларнинг сони кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг ичида ноигронлар ҳам бор. Агар бу кўчаларимизни тунги ёритгич чироқлари билан таъминласак, қолган кўчаларимизга ҳам ўрнатамиз. Мақсадимиз халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш” - дейди маҳалла раиси.

         Дарҳақиқат, халқ манфаатини кўзлаб амалга оширилган ҳар бир иш баракали бўлиши табиий ҳол. “Ҳаракатдан баракат” деган мақолга амал қилиб меҳнат қилаётган Ҳушёрликларнинг эртанги нурафшон кунларга бўлган ишончи мустаҳкам, чунки келажакни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз деган эзгу ғоя ҳар бир Ватанпарвар инсоннинг қалбида жўш ўраётгани айни ҳақиқат.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати