Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бугунги сана тарихда

×

 2020-02-18 09:21:31    147

PDF yuklash
Chop etish


18 февраль 1923 йил - “Муштум” журналининг 1-сони чоп этилган кун

“Муштум” – ҳажвий журнал. Тошкентда ойда бир марта чиқади. “Муштум”нинг 1-сони 1923 йил 18 февралда “Туркистон” газетасига илова (3 минг нусхада), чоп этилган. Журналнинг 1-сонида унинг ташкилотчиларидан Абдулла Қодирийнинг “Муштум таърифида” деган бош мақоласи берилган.

      “Муштум”га турли даврларда ижод қилган Ғози Юнус, Чўлпон, Ҳожи Муин, Рафиқ Мўмин, Ғафур Ғулом, Комил Алиев, Абдулла Қаҳҳор, Носир Саид, Ғайратий, Собир Абдулла, Саид Аҳмад, Анвар Муқимов, Худойберди Тўхтабоев, Анвар Обиджон ва бошқалар ўз асарлари билан иштирок этган. “Муштум”да босилган кўпгина ҳажвий асарлар Ғафур Ғуломнинг “Шум бола”си, Абдулла Қаҳҳор, Саид Аҳмаднинг энг сара ҳажвиялари, Эркин Воҳидовнинг “Донишқишлоқ ҳангомалари”, Абдулла Ориповнинг “Жаннатга йўл” драмаси ва бошқалар) адабиётимизнинг бебаҳо дурдоналарига айланган. Журнал ўз фаолиятида турли ижодий шакллардан, жумладан Насриддин Афанди, Алдар Кўса каби халқ оғзаки ижодидаги образлардан кенг фойдаланилади. Унинг саҳифаларида муҳим воқеаларга бағишланган фельетон, памфлет, ҳажвия, ўртоқлик ҳазиллари ва бошқалар қизиқарли танқидий материаллар ёритилади. 1998 йил 28 августда журналнинг ҳафталик иловаси – “Афанди” газетаси ташкил этилган.

     “Муштум” ўз карикатуралари билан ҳам машҳур. Унинг биринчи рассоми Иштван Тулля бўлган, кейинчалик журналда турли йилларда Т. Муҳамедов, Д.Синицкий, М.Воробейчиков, Н.Иброҳимов, А.Холиқов, С.Субҳонов, А.Қамбаров, С.Салоҳиддинов, Ҳ.Содиқов ва бошқалар ишлади. “Муштум”га Ғози Юнус, Зиё Саид, Ғуломназир Ғофуров, Ҳусайн Шамс, Жуманиёз Маҳмудов, Мумтоз Муҳамедов, Акмал Пўлат, Зокир Йўлдошев, Мирмуҳсин, Иброҳим Раҳим, Неъмат Аминов, Мақсуд Қориев, Ашурали Жўраевва бошқалар муҳаррирлик қилган. Ҳозир “Муштум”нинг бош муҳарри Носиржон Тошматов (2007 йилдан). Адади 20000 (2009).

18 февраль 1995 йил - Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташкил этилган кун

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси (“Адолат” СДП) 1995 йил 18 февралда ташкил топган. Мамлакатда вужудга келган илк социал-демократик партиядир. Партиянинг асосий мақсади – Ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, ислоҳатларнинг жадаллашувига, ҳуқуқий-демократик , адолатли фуқоролик жамияти барпо этиш ва пировардида, Ўзбекистонни жаҳонда ривожланган мамлакатлар сафидан мустаҳкам ўрин олишига муносиб ҳисса қўшиш. Партиянинг ғоявий негизини социал-демократиянинг 3 асосий принципи: сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий адолат ташкил этади. Қонун устуворлигини таъминловчи адолатли ижтимоий муносабатлар ўрнатилгандагина одил жамият қуриш мумкин бўлади. Партия шу йўналишдаги ишларни бажаришни ўзининг асосий вазифаси деб ҳисоблайди. У ўртаҳол ва кам таъминланган аҳоли табақаларига таянади ҳамда уларнинг сиёсий, ижтимоий идорасини намоён этишга интилади. Партиянинг олий органи қурултой, 5 йилда бир марта чақирилади.

18 февраль 1911 йил - Самолётда почта алоқаси йўлга қўйилган кун

1911 йил 18 февралда биринчи марта самолётда почта алоқаси йўлга қўйилди. Авиапочта –ҳаво йўллари орқали почтани етказиб бериш.Ҳозирги кунда авиапочта кўп фойдали ва замон талаби учун хизмат қиладиган тармоқдир. Авиапочта пайдо бўлмасидан аввал кенг омма учун хатларни етказиб бериш катта вақт талаб қиларди. Шу боисдан 1903 йилда авиапочтани ташкил қилиш режаси инсонларниқизиқтириб қўйди.  Биринчи расмий рейс 1911 йил 18 февралда 13 км узоқликка Ҳиндистоннинг Аллахобод шаҳридан Наини шаҳрига 6.5 мингта хат, 250 та очиқ хатни Анри Пике амалга оширган. Аллахобод почтасида хатларга қизил муҳр қўйилган ва қора рангда маълумотлар ёзилган. Почта маълумотига қараганда муҳрда Осиёдан учиб кетаётган устма-уст қанотли самолёт тасвири бўлган, ва у дарров йўқ қилинган. 1908 йилда учувчи ва автомобиль фирмасининг эгаси Уолтер Уинндхемнинг ташаббуси билан авиация клуби расми туширилди. Тақдирлаш маросими “Оксфорд ва Кембриж” меҳмонхонасида бўлган.

18 февраль 2015 йил - 18 февраль кунида (2015 йил учун сана) дунё бўйича Хитойча Янги йил байрами

18 - 20 февраль кунларида (2015 йил учун сана)  дунё бўйича Хитой халқи ўзининг энг шовқин байрами - Янги йилни нишонлайдилар. Байрам кунларида мушакбозлик,  пақилдоқларни портлатиш  билан  бошланади, қизил фонарлар ёқилади. Хитойча Янги йил хитой ой тақвими бўйича янги ой чиқишининг биринчи кунларида нишонланади.Турар жой кварталлари ёрқин қизил рангли  фонарчалар билан, аждарҳолар ва бахт сиймосини  билдирувчи турли- туман буюмлар билан  безатиладилар.Ғарбий Малайзияда бу байрам ўзгача ўтказилади.Кўчаларда тонналаб пақилдоқлар портлатилади, кўчалар қизил қоғоздан ясалган фонарчалар билан безатилади.Тайланда яшовчи хитойликлар пақилдоқларни портлатиш,аждарҳолар ва шерлар рақси билан,бонг уруш  орқали ёвуз руҳларни ҳайдайдилар.Кўчаларда раққослар шер костюмларида рақсга тушадилар, шаҳарликлар эса  намойиш пайтида баҳайбат аждарҳони кўтариб юришади. Меҳнаткаш хитой халқи икки ҳафта давомида байрамни кенг нишонлайдилар.

18 февраль - Россияда транспорт полицияси куни

18 февраль куни Россия Давлатида транспорт полицияси куни нишонланади. Бу норасмий байрам ИИВ тасарруфидаги ходимлар учундир. Бу байрамнинг тарихи Россияда темир йўл қурилиши билан боғлиқдир. 19 асрда йўлни жандармлар назорат қилишган, 1917 йилга келиб эса назорат муаммоси вужудга келди. Бу вазифалар милиция ходимлари зиммасида бўлган, ходимлар фақат йўлни назоратқилибгина қолмай улар станцияларда ва шаҳарларда тартиб ўрнатганлар. Ва 18 февраль куни 1919 йилда хукуматга “Ташкилотга қарашли бўлган темир йўл комиссияси назорати” хужжати топширилди. Бу хужжатни темир йўлнинг биринчи хужжати  деса ҳам бўлади. Вақти билан бу хизмат федерал тизимида хужжатлаштирилди. Шуни таъкидлаш керакки, бу хизмат тури бошидан бошлаб ИИВнинг давлатдаги ўз ўрнига эга бўлган, яъни қуруқликдаги йўл, ҳаводаги йўл ва сувдаги йўлнинг хавфсизлигини таъминлашдан иборат бўлган. Бугунги кунда Бош бошқарманинг асосий вазифаси пассажирларнинг ва олиб кетилаётган юкларнинг хавфсизлигини таъминлашдан, наркотикларга ва портлаш воситаларига, терроризмга қарши курашдан иборат. Охирги вақтдаги терроризм ҳаракатлари содир этилганлиги муносабати билан, бу вазифа янаям хавфли тус олмоқда.

Манба: http://taqvim.uz/uzc