“Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак”
2020-02-13 09:08:26 222
“Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак”
Сух тумани вилоят марказидан 120 километр узоқликда жойлашган бўлсада, лекин бу гўшада ислоҳотларнинг амалий натижасини кўрамиз. Президентимизнинг бевосита эътибори туфайли обод бўлаётган Сух туман аҳлининг бирдамлиги боис, кундан-кунга янада чирой очиб бормоқда. Бугун туман аҳли “Обод ва хавфсиз маҳалла” мезонига таянган ҳолда, ушбу бектакрор гўша ободлигига ҳар қачонгиданда кўпроқ ҳисса қўшишаётир. Зотан, обод маҳалла ва тинч-осойишта ҳудудга тўйлар, тантаналар ярашади. Кўнгилларида юрт ободлигини асосий мақсад этиб тўгиб қўйган Сухликлар бугун эзгу ва хайрли ишлар билан банд.
Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, туманда ташкил этилаётган сайёр қабуллар ҳам бесамар кетмаябти. Мисол учун, ҳафта аввалида Ленбург маҳалла фуқаролалр йиғинида бўлиб ўтган оммавий сайёр қабулда маҳаллада яшовчи фуқаро Музаффар Ибрагимов маҳалла қабристонининг аҳволи ва ушбу гўшага тунгги ёритгич чироқлари ўрнатиш лозимлиги ҳақида туман ҳокимига мурожаат қилган эди. Туман ҳокими Фаррух Усаров ушбу мурожаатни ижобий ҳал этиш мақсадида бугунг яна Ленбургга ташриф буюрди ва туман электр таъминоти корхонаси ходимлари маҳалла қабристони ҳудуддидаги симёғочларга тунги ёртигич чироқларини ҳоким кўмаги асосида ўрнатиб беришди. Бу албатта, туман раҳбари фаолиятидан биргина мисол холос. Лекин бундай эътибордан туманнинг барча аҳолиси бугун баҳраманд бўлишаётир.
“Узум узумдан ранг олади” деб бежиз айтишмаган доно халқимиз. Ҳушёр маҳалла раиси Мирзо Ифтихонов ташаббуси остида ҳушёрликлар маҳалла марказидаги барча симёғочларга тунги ёритгич чироқларини ўрнатиб бўлишди. Энди навбат Демурсад маҳалла фуқаорлар йиғинига етиб келди. Маҳалла раиси Бекзод Абдумуҳаммедов ҳам ёш ва ташаббускор раислардан. Яқинда раис ташаббуси ва саховатпеша инсонлар кўмаги асосида маҳалладги кўприк таъмирланган бўлса, бугун демурсадлик тадбиркорлар маҳалладаги симёғочларга тунги ёритгич чироқларини ўрнатишмоқда. Жараёнга гувоҳ бўлган туман ҳокими Фаррух Усаров ҳам бундай ташаббуслардан миннатдор. Асосийси, бундан халқ хурсанд. “Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак” деган шиорга таяниб, амал қилаётган Сухлкиларнринг мақсади бир: Ватан ободлигига ҳисса қўшиш.
“Биз бу йили ҳам ободончилик ишларимизни муқаддас қадамжоларни обод қилишдан бошладик” – дейди туман ҳокими. “Бюджетдан орттирилган маблағлар орқали ҳудудлардаги қабристонларни асфальтлаштриши, ота-боболаримиз ётган қадамжоларни обод қилиш асосий мақсадимиздир”.
Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинида ўтган йили “Обод қишлоқ” дастури орқали кенг кўламли ишлар олиб борилди. Лекин бажарилажак ишлар талайгина. Туман ҳокими билан бўлиб ўтган учрашувда маҳалла аҳли бундай хайрли ишларга доимий хайрихоҳ эканликларини таъкидлаб ўтишди. Маълумки, туман ҳокими ҳудуднинг биринчи сектори раҳбари саналади. Лекин бошқа секторларга бориб, аҳоли билан учрашиб, туман раҳбари сифатида халқнинг муаммо ва камчликларини ечиш йўлларини қидираётган раҳбар фаолиятидан аксарият Сухликлар мамнун.
Давлатимиз раҳбари асос солган ҳаётбахш дастурлар, инсон манфатига қаратилган ислоҳотлар, туманда имкониятлар куламини тубдан кенгайтирди. Сух аҳлининг тобора яшаш тарзи фаровон, кечалари кундузидек чароғон бўлиб бораётгани юрт ободлиги ҳамда халқ манфати йўлида амалга оширилаётган эзгу ташаббусларнинг натижаси десак, айни ҳақиқатдир.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати