Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси томонидан Сух тумани ўқувчиларига китоблар совға қилинди

×

 2020-02-05 16:02:11    313

PDF yuklash
Chop etish


ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси томонидан Сух тумани ўқувчиларига китоблар совға қилинди

         Китоб инсониятни қутқаради. Зотан, яхши китоб кишининг кўнгил ойнасини поклайди, уни фикрлашга, тушунишга ундайди дейди донишмандлардан бири. Дарҳақиқат, китоб инсонни эзгулик томон чорлайди. Шул сабаб, кейинги йилларда мамлакатимизда давлат раҳбарининг ташаббуси билан китобхонлик маданиятини оширишга  алоҳида этибор қаратилмоқда. Президентимиз белгилаб берган бешта ташаббус орқали ҳам бугунги кунда Республикамизда ушбу йўналишда самарали ишлар  амалга оширилмоқда.Ташаббусларнинг тўртинчи йўналиши – китобхонликни ёшлар ўтрасида кенг тарғиб қилиш борасида ҳам қилинаётган ишлар эътироф этишга лойиқ. Бугун вилоятимизнинг энг сўлим гўшаси бўлмиш Сух туманида ҳам ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш мақсадида тантанали тадбир ўтказилди. Ушбу тадбир Давлат Хавфсизлик Хизмати Фарғона вилоят бошқармаси томонидан уюштирилиб, ўтказилди.

         Тадбир Ҳазрати Али маҳалласида жойлашган 5-сон УЎТ таълим мактабида бўлиб ўтди ва унда ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари, вилоятмиздан келган фаол ёшлар  ва ёш санъаткорлар этишди. Тарғибот гурўҳи раҳбари Фарҳод Абдусатторовнинг маълумотига кўра, тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшлар, айниқса, мактаб ўқувчилари ўртасида китобга бўлган меҳр-муҳаббатни ошириш ва уларни китобхонликка жалб этишдан иборат.

         Тадбирда сўз олганлар бугунги кунда китобхонликни ёшлар ўртасида тарғиб қилиш учун таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар борасида гапиришди. Қайд этилдики, соҳага бўлган эътибор давлат даражасида эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир, зеро китобга ошно бўлган баркамол авлод ҳақиқий Ватанпарвар бўлиб вояга етади. Маълумот ўрнида шуни ҳам қайд қилиш лозимки,ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Сух туманида “Фарзандимга уч китоб” шиори остидаги китоб совғаси акцияси дорирасида умумтаълим мактабларига 2 875 дона китоблар совға қилинди. Шунингдек, умумтаълим мактабларидаги 48 та тўгаракларга 2 688 нафар ўқувчилар жалб қилинган.


         Тадбир давомида 2017 йилги “Зулфия” номидаги давлат мукофоти, ҳамда 2018-2019 ўқув йилида Навоий номидаги давлат стипендиялари соҳибаси Муштарийбегим Қурбонова, ҳамда 2015 йилда “Йилнинг энг фаол ёш блогери”, 2019 йилда “Энг фаол журналист” номинациялари соҳибаси Гулхрухсор Худойбердиевалар сўз олиб, иштирокчиларга китоб мутолаасининг инсон ҳаётидаги тутган ўрни, ҳозирги кунда ёшларга берилаётган эътибор ва шарт-шароитлар, шунингдек, ҳозирги замонда китобхонларга яратилаётган кенг имкониятлар, виртуал китобхоналар ва “Аудио китобхоналар” лойиҳаларининг ёшлар учун аҳамиятли жиҳатлари ҳақида гапиришди.

         Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларга ДХХ ходимларининг фаолияти ҳақидаги фильм ҳам намойиш этилди. Эътиборли жиҳати шундаки, тадбир давомида мактаб маъмурияти ва фаол ўқувчи ёшларга Республика ДХХ раисининг ажойиб совғалари – китоблар такдим этилди. Баундай эътибор ва рағбат учун ёшлар тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдиришди. “Ўтказилган тадбир бизнинг, Сух тумани ёшларининг кўнглида мангу мўҳрланади, бу тадбир ёш китобхонлар ҳаётидаги унутилмас воқеа бўлди”- дейди Ёшлар Иттифоқи Сух тумани Кенгашининг етакчи мутахассиси Толибжон Ибрагимов.

         Тадбир давомида 5-сон УЎТ мактабнинг “Илҳом” театр жамоаси аъзолари томонидан ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг 579 йиллигига бағишлаб тайёрланган адабий-мусиқий композиция иштирокчилар ва меҳмонларга намойиш этилди. Тадбир фарғоналик ёш хонанда Азизбек Ҳомидовнинг дилтортар қўшиқлари билан давом этди ва иштирокчилар кўнглида катта таассурот қолдирди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати