Аҳоли дарду муаммоларини бартараф этиш - асосий масала
2020-02-04 17:09:49 166
Аҳоли дарду муаммоларини бартараф этиш- асосий масала
Сўнгги йилларда, аҳоли дарду муаммоларини ўрганиб, бартараф этиш, халқ фаровонлигини таъминлаш борасида Сух туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Зеро, давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – халқ фаровонлигини таъминлаш, аҳолини рози қилишдан иборат. Шул сабаб, президент ташаббуси билан мамлакатимизда секторлар фаъолияти йўлга қўйилган бўлиб, бу тизимнинг самарали фаъолияти тўфайли халқнинг муаммолари бартараф этилмоқда. Аммо бу борада йўл қўйилган камчиликлар, ўз ечимини кутаётган муаммоларни ҳам йўқ деб бўлмайди. Мавжуд муаммоларни ӯз вақтида ӯрганиб, бартараф этиш мақсадида Сух туманидаги иккинчи сектор тамонидан эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.
“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқ учун хизмат қилади»- деган эзгу ғоя бугун амалда уз ифодасини топмоқда. Тумандаги иккинчи сектор ҳудудида ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари сайёр кабуллар ўтказилиб, секортар раҳбарлари ҳамда Узбекистон Республикаси Президентининг Сух туман Халқ кабулхонаси раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ хонадонларга кириб бормоқдалар. Иккинчи сектор ва туманда фаъолият курсатаётган бош вазир қабулхонаси ҳамкорлигида сектор ҳудудида тадбиркорликни янада ривожлантириш, мавжуд муаммоларни ӯрганиб, ӯз жойида бартараф этиш мақсадида йил давомида бир нечта сайёр қабуллар утказилди. Натижада, тадбиркорлик мазкур ҳудудудда ривожланиб, кенг кулоч ёзмоқда.
Мазкур секторнинг самарали фаъолияти туфайли ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг дарду муаммолари бартараф этилиб, уларнинг яшаш тарзи тобора фаровонлашиб бормоқда.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати