Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича имтиёзлар

×

 2020-02-04 10:54:07    137

PDF yuklash
Chop etish


Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича имтиёзлар

         2019 йил 28 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4539-сон Қарори билан

         2020 йил 1 январдан бошлаб:

         2023 йил 1 январга қадар миллий каталог ва реестрга киритилган ҳунармандлар учун календарь йили давомида ҳунармандчилик маҳсулотларини (ишлар, хизматлар) сотишдан тушган тушуми 100 млн. сўмдан ошган, бироқ 1 млрд.сўмдан кўп бўлмаган миқдори учун якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ягона солиқ тўлов ставкаси 2 фоиз (ҳозирги кунда 4 фоиз) миқдорида тўланади;

         ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича янгидан давлат рўйхатидан ўтишда тўланадиган давлат божи якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун амалда белгиланган давлат божи миқдорининг 50 фоизи миқдорида (амалда 100 фоиз) ўрнатилди;

         Миллий каталогга киритилган ҳунармандларга шогирдлар сони бўйича чекловлар бекор қилинди;

         Пенсия жамғармасига белгиланган ягона ижтимоий тўловнинг 50 фоизини тўлаш тартиби  шаҳарларда рўйхатдан ўтган ва айнан халқ амалий санъати маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига ҳам татбиқ этилди (амалда 100 фоиз).

         Дастур доирасида имтиёзли кредитлар ажратилиш тартиби:

         Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасида (ҳозирги кунда 16 фоиз);

         8 ой муддатга  ажратилади, базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 бараваридан ошмаган миқдорда (55млн 750 минг сўм).

         Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан банк кредитлари фоиз ставкаларининг тўртдан бир қисми яъни 25фоизи қоплаб берилади.

         Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қуйидаги йўналишларга олинган кредитлар бўйича компенсация тақдим этилмайди.

         - Аввал олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;

         - спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

         - савдо-воситачи ташкилотлар ва умумий овқатланиш корхоналарининг айланма маблағларини шакллантириш;

         - савдо объектлари ва умумий овқатланиш объектлари қуришни молиялаштириш;

         - таваккалчиликка асосланган қимор ва бошқа ўйинларни ташкил этиш, шунингдек бошқа мақсадлар учун ускуналар харид қилиш;

         - кредит тарихи ёмон бўлган, хусусан, тижорат банклари кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлари бор жисмоний ва юридик шахсларга;

         - бюджетга тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларга татбиқ этилмайди.

Зайлиддин Искандаров –  Сух туман молия бўлими мудири ўринбосари