Сўх тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йилги асосий кўрсаткичлари
2020-02-03 14:59:10 162
Сўх тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йилги асосий
кўрсаткичлари
Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига (9.12.2019 йил ЎРҚ-589) ҳамда Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг 2019 йил 16 декабрдаги “Фарғона вилоятининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш” тўғрисидаги V-LI/266-сонли ҳамда 17 декабрдаги №V-XXXXIII-сонли қарорига мувофиқ Сўх туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил учун даромадлари 20 млрд 620.8 млн.сўм ва харажатлари эса 52 млрд 142.5 млн.сўм миқдорида маъқулланди.
Қонунга кўра, маҳаллий бюджет харажатларининг даромадлар билан қопланмаган қисми учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан 31млрд 521.7 млн.сўм миқдорида тартибга солувчи трансфертлар ажратилиши белгиланди.
Сўх тумани маҳаллий бюджет харажатларининг 46,2 фоизини ёки 24 млрд.095.3 млн.сўми иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ташкил этади. Маҳаллий бюджет харажатларини соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, ижтимоий соҳа харажатларига 40 млрд 194.6 млн.сўмни ташкил этмоқда.
2020 йилдан биринчи даражали харажатларни кафолатли ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг қарийиб 54 млрд 374.8 млн.сўм сўм иш ҳақларини молиялаштириш республика бюджетидан амалга оширилади.
Соғлиқни сақлаш соҳасига 17 млрд 898.4 млн.сўм сўм маблағ ёки 2019 йилга нисбатан 22.8 фоизга кўп миқдорда маблағлар кўзда тутилмоқда. Бунда, дори-дармон ва тиббиёт буюмларини харид қилишга ажратиладиган маблағлар оширилиб дори-дармон ва боғлов воситалари учун харажатлар 962 млн. сўмни ташкил этмоқда.
2020 йилги вилоят бюджети лойиҳасида маданият соҳаси харажатлари 1 млрд 632.2 млн. сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 38 фоизга, Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун 742.6 млн. сўм маблағ ажратилади.
Ижтимоий нафақалар, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва компенсация тўловлари харажатлари 9 млрд.794.2 млн.сўмни ташкил этмоқда.
2020 йилда иқтисодиёт харажатларига 4 млрд.498.1 млн.сўмни ташкил этмоқда, шундан Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув хўжалиги ташкилотларини сақлаш учун 882.3 млн. сўм, Ободонлаштириш ишларига 3 млрд 168.9 млн. сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.
Шу ўринда, таъкидлаш жоизки, халк депутатлари маҳаллий кенгашларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини кенгайтирилиб, бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг масъулиятини янада оширишга эришилди ҳамда маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш ва бюджет маблағларидан фойдаланишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эркинлигини таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятига бевосита боғлиқ бўлган ҳамда тулиқ маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдириладиган даромад турлари кенгайтирилди.
Қонунга кўра, 2020 йилдан маҳаллий хокимлик органларига ўзларининг бюджетларини шакллантириш борасида мустақиллик берилаётганлиги, бу келгусида маҳаллий бюджетлар ижроси жараёнида ҳам бюджет ташкилотларининг иш ҳақларига маблағларни тўғри режалаштирилиши ва ўз вақтида тўланиши ҳамда бюджет маблағларидан оқилона фойдаланишни таъминлашдаги мажбуриятлари ҳам оширилмоқда.
Шунингдек, ўтган йиллардан фарқли ўлароқ, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга ошириладиган харажатларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши билан келишган ҳолда йўналтирилиши белгиланаётганлиги ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ташаббуси билан амалга ошириладиган қўшимча тадбирлар фақат маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланмоқда.
Ғанижон Мелников – Сух туман молия бўлими мудири