Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

АБИТУРИЕНТЛАР УЙДАН ЧИҚМАЙ РЎЙХАТДАН ЎТИШИ МУМКИН

×

 2020-01-29 16:58:13    148

PDF yuklash
Chop etish


АБИТУРИЕНТЛАР УЙДАН ЧИҚМАЙ РЎЙХАТДАН ЎТИШИ МУМКИН

         Давлат тест маркази томонидан яна бир қулайлик яратилмоқда. Бу йилдан бошлаб, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишига ўқишга кириш тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентларни рўйхатга олиш анча осонлашади.

         Жорий йилда ўтган йили шу масала билан боғлиқ камчиликларнинг юз бермаслигини таъминлаш, абитуриентларга қулай шароит ва имконият яратиш мақсадида бундай хизматни кўрсатувчи Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан ташқари, Давлат тест маркази ҳам абитуриентларга ўзининг расмий сайти орқали рўйхатдан ўтиш хизматини жорий қилмоқда.

         Абитуриент уйидан чиқмай рўйхатдан ўтиш, таълим йўналишларини танлаш имкониятига эга бўлади. Бундай имконият ва қулайликлардан андроид операцион тизимида мобиль илова орқали ҳам фойдаланиш йўлга қўйилади.

         Ҳозирги пайтда абитуриентларни рўйхатга олиш тизими апробациядан ўтказилмоқда.

         Яна бир қулайлик, ҳудудларда енгил конструкцияли материаллардан 700-1000 ўринли катта сиғимли бинолар ва иншоотлар қурилишини ташкил этиш, уларни замонавий видеокузатув камералари, аудиоёзув ҳамда мобиль алоқаларини тўсувчи қурилмалар билан жиҳозлаш режаси устида ҳам тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

         Бинолар ишга туширилгач, йил давомида тест синовларини ўтказиш имконияти яратилади.

         Айни пайтга келиб, деярли барча ҳудудларда белгиланган ҳажмда ер майдонлари ажратилган, биноларнинг намунавий эскиз лойиҳалари тасдиқланган.

         Абдуманоф Умридинов - Сух туман давлат хизматлари маркази  

                                                        бўлим бошлиғи