«Покиза инсонлар» акцияси
2020-01-29 16:51:52 157
«Покиза инсонлар» акцияси
Лойиҳанинг умумий мақсади ободонлаштириш ишлари ходимларини қўллаб-қувватлаш, юртимиз тозалигига ҳисса қўшиш
Тошкент шаҳрида ҳар пайшанба куни «Покиза инсонлар» акцияси ўтказиб келинмоқда. Акция қатнашчилари – бир-бирини мутлақо танимайдиган, фақат мана шу хайрли ва савобли ишга бош қўшиш мақсадида йиғилган инсонлардир.
Акция нафақат Тошкентда, балки бошқа вилоятлар шаҳарларига ҳам кенг ёйилди. Масалан, Самарқанд, Нукус, Андижон, Наманган, Сирдарё ва шу жумладан жонажон Фарғонамизда ҳам. Мен ҳам ушбу хайрли ишга бош қўшиб Сўх туманимизда ҳам ўтказишни мақсад қилдим.
22-январ (чоршанба) куни Фарғона шаҳрида ўтказилган «Покиза инсонлар» акциясида оддий аҳоли, айниқса давлат идоралари ҳомийлик қилгани жуда ҳам ажойиб ҳол бўлди. Бунинг натижасида Фарғона шаҳрида ишлайдиган 800 нафар одамга эзгулик улашилди.
Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб мен давлат идораларни, хусусан туман ҳокимияти, туман ИИБ, туман прократураси, туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, халқ таълим бўлими ва туман Ёшлар Иттифоқи кенгашини акцияда фаъол қатнашишга таклиф қиламан.
«Покиза инсонлар» акцияси хайрли ишлардан ҳисобланиб, юртимиз шаҳар ва қишлоқларини ободонлаштириб, кўча ва йўлларимиз озодалигини таъминлаётган касб эгаларига бўлган эътибор ва муносабатни бироз бўлса-да ўзгартиришни, уларга яқиндан кўмак беришга ундашни мақсад қилган.
Акцияда тумандаги ободонлаштириш ходимлари ишлаб турган жойга бориб, уларга миннатдорлик билдириб, хуш кайфият улашилади. Иштирокчилар ўзлари билан олиб келган иссиқ қаҳва, егулик ва қўлқопларни ҳадя қилишади.
Мақсадим туманимиз аҳолисини бировнинг меҳнатини янада қадрлашга чорлаш.
Дадахон Хасанов - ёш ташаббускор, блогер