Обод маҳалла – хавфсиз маҳалла
2020-01-28 17:57:14 251
Обод маҳалла – хавфсиз маҳалла
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, мўҳтарам Юртбошимиз илгари сурилган “Обод маҳалла – хавфсиз маҳалла” мезони асосида фуқаролар йиғинларида ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларини жонлантириш, ҳудудларни санитар ҳолатини яхшилаш мақсадида, шунингдек, бевосита Республика маҳаллалар Кенгаши бошқаруви раиси Р. Маматовнинг кўрсатмасига асосан юртимизнинг барча ҳудудларида тозалик ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мурожаатномада илгари сурилган “Обод маҳалла – хавфсиз маҳалла” мезони асосида фуқаролар йиғинлари раислари ва профилактика инспекторлари ҳамкорлигини янги босқичга кўтариш бўйича билдирилган фикрлар маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Ушбу тадбирда ҳудудлардаги “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари бевосита маҳалла фуқаролар йиғинлари билан тузилган шартномалари асосида ишларни амалга оширишмоқда.
Айтиш мумкин, Сух туманида ҳам ушбу йўналишда ишлар имконият даражасида олиб борилаябти. Туман “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси раҳбари Субҳонали Эгамовнинг маълумотига кўра, бугунги кунда корхона барча маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ўзаро шартнома тузган ва корхона ишчилари график асосида маҳаллаларга бориб, бевосита ободончилик ишларини амалга оширишади. Маҳалла ҳудуди ва бевосита аҳоли хонадонларида тўпланиб қолган чиқиндиларни вақтида олиб кетиш бевосита корхона ишчиларининг вазифасига киради.
Дарҳақиқат, маҳалла ободлиги кўнгил ободлигидан бошланади ва маҳаллани бежизга “Ватан ичра кичик Ватан” дейишмайди. Ватанимиз равнақи, маҳаллаларимиз ободлигига ҳисса қўшиш барча ватанпарвар инсонларнинг асосий вазифасидир.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати