Янги Солиқ кодекси тарғиботи
2020-01-28 14:33:13 197
Янги Солиқ кодекси тарғиботи
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси тасдиқланди. Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига етказиш юзасидан ўтказилаётган тадбирлар Сух туманида ҳам кенг қулоч ёйган.
Туман ҳокимлиги мажлислдар залида бўлиб ўтган семинарда айнан шу масала муҳокама қилинди. Янги таҳриридаги Солиқ кодексига доир мутасаддийларнинг маърўзалари тингланди. Семинарда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман давлат солиқ инспекцияи бошлиғи, тадбиркорлар, мутасаддий идоралар, ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбир аввалида туман солиқ инспекцияи бош юрист-консультанти Неъматов Ҳайитбой сўзга чиқиб, Солиқ кодекси мазмун-моҳияти, унинг тарихий аҳамияти ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берди. Қайд этилдики, янги Солик кодекси тенглик, соддалик, аниқлик ва самарадорлик принципларига асосланиб яратилган, Солиқ кодексининг янги таҳрир лойиҳаси устида иш ҳам Солиқ концепциясини қабул қилинишидан, яъни 2018 йилнинг июль ойидан бошланган, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгандан сўнг, фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари томонидан берилган таклиф ва мулоҳазалар, тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги принципига асослаб ишлаб чиқилган.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 2 кисм 71 боб, 480 моддадан иборат иборат бўлиб, солиқ қонунчилигида янгиликлар жорий этилган.
Биринчидан, солиқлар ва йиғимларнинг сони ва турлари, шунингдек алоҳида солиқ режимлари оптималлаштирилди.
Хусусан солиқларнинг 9 тури, катта бўлмаган корхоналар учун (1 млрд. сўмгача обороти билан) эса айланмадан солиқ кўринишидаги алоҳида солиқ режими сақланиб қолинди.
Иккинчидан, солиқ органларининг устувор вазифалари сифатида солиқ тўловчилар билан ҳамкорлик асосида иш юритиш принципи киритилди. Яъни, солиқ органлари солиқ тўловчилар билан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини тўғри бажариш мақсадида ҳамкорлик қилиши шартлиги белгилаб қўйилди.
Учинчидан, қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизими тубдан ўзгартирилди.
Тадбир давомида туман солиқ инспекцияси бош инспектори Сўҳбатжон Раҳмонов нутқ сўзлаб, юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига 2020 йил 1 январдан киритилаётган ўзгаришлар тўғрисида иштирокчиларга атрофлича маълумот берди. Таъкиландики, янги таҳрирдаги солиқ кодексининг қабул қилиниши муносабати билан солиқ ҳисоботларининг янги шакллари ишлаб чиқилади. Солиқ ҳисоботи шакллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг барча солиқ тўловчиларга етказилади. Акциз солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари, мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари, якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган миқдори, маҳаллий йиғимларнинг чегаравий стакалари, автотранспорт воситаларини сотиб олинганда ва (ёки) вақтинчалик олиб кирилганда ички ишлар органларида уларни рўйхатдан ўтказганлик учун автотранспорт воситалари эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимлар ва хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси 2 ҳудудига кириши ва ҳудуддан транзит ўтиши учун йиғимлар ставкалари 2019 йил 9 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилдаги Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган. Ер солиғи бўйича 2020 йил учун солиқ ҳисоботи қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар қисми бўйича 2019 йилда амалдаги шакллар бўйича ер участкаси жойлашган жойидаги солиқ органларига тақдим этилади. Мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг 2020 йил учун ҳисобланадиган суммаси тўғрисидаги ҳисобот 2019 йилда амалда бўлган шаклда тақдим этилади. 2019 йил учун солиқ ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳририда назарда тутилган муддатларда 2019 йилда амал қилган шакл ва тартибда тақдим этилади. Шунингдек, иштирокчиларга янги таҳрирдаги Солиқ кодекси асосида тадбиркорлик соҳасига оид янгиликлар ҳақида ҳам тушунчалар берилди.
Тадбир давомида тадбиркорлар мутасаддийлар ва мутахассислардан берилган саволларига тегишли жавоблар олишди. Тадбир ўзаро баҳс ва савол-жавобларга бой ўтди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати