Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БУГУН, 28 ЯНВАРЬ...

×

 2020-01-28 09:12:58    155

PDF yuklash
Chop etish


28 январь 1992 йил - Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси” ташкил этилди

1992 йил 28 январь - Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра “Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси” ташкил этилди.

Мустақиллик йиллари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси тузилиб, “Тошкент” аэропорти бу тузилмага киритилгач, аэропорт ва унинг яқинидаги инфратузилмаларни модернизациялаш бўйича бир қанча лойиҳалар амалга оширилди. “Тошкент” аэропорти иккита – “жанубий” ва “шимолий” учиш- қўниш полосасига эга. Аэропортда учиш-қўниш полосаларидан ташқари магистрал ва кичик йўлаклар, умумий майдони 58 гектар бўлган перрон бор.Мазкур перрон узоқ ва ўрта магистралларга парвоз қилувчи 110 та самолёт тўхташ жойига эга,шу жумладан бевосита аэровокзал олдида 4 та тўхташ жойи бор.2001 йил асосий йўловчилар терминали тўлиқ реконструкция қилинди, бунда марказий ҳаво йўллари аэровокзали замонавий ускуналар билан жиҳозланди ва бирмунча қулай ҳолатга келтирилди. Аэровокзалдан ҳар соатда 1000 дан ортиқ йўловчи ўтиши мумкин.Йилига 2 млн.дан ортиқ йўловчи унинг хизматидан фойдаланади.“Тошкент” аэропортидан мунтазам равишда ички йўналишлар бўйича Ўзбекистон вилоятлари марказларига, шунингдек, халқаро йўналишлар бўйича МДҲ мамлакатлари, Европа, Осиё, Шимолий Америка мамлакатларининг 50га яқин шаҳрига самолётлар парвоз қилади. “Тошкент” аэропортидан замонавий Боинг -767-300ЕR, Боинг-757-200, А-310, RJ-85, Ил-114-100, Ту-154, Ан -24, Як-40 русумли йўловчилар ташийдиган, шунингдек, Ил-76 ва бошқа хил юк самолётлари парвоз қилади.

28 январь 2000 йил - Ўзбекистон миллий университетига "Миллий университет" мақоми берилган кун

Ўзбекистон миллий университети, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети (ЎзМУ) – 1918 йил 12 майда маърифатпарвар Абдурашидхонов ташаббуси билан Мусулмон халқ дорилфунуни сифатида Тошкент шаҳрида очилган. 1918-19 йилларда Туркистон халқ университети, 1919 йилдан Туркистон давлат университети, 1923 йилдан Ўрта Осиё давлат университети (САГУ), 1960 йилдан Тошкент давлат университети (ТошДУ) деб номланган. 1995 йил Мирзо Улуғбек номи берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 28 январдаги фармонига мувофиқ, университетга миллий университет мақоми берилди ва ҳозирги номи билан аталди.

         Ўзбекистон миллий университети 46 таълим йўналиши бўйича бакалаврлар, 115 мутахассислик бўйича магистрлар тайёрлайди. Кейинги йилларда биоинформатика, генетика, ахборот-коммуникация технологиялари, компьютер лингвистикаси, экология, социология, сиёсатшунослик йўналишлари бўйича мутахaссислар тайёрлаш йўлга қўйилди. Университетда 13 факультет (биология-тупроқшунослик; география; геология; журналистика; иқтисодиёт; кимё; механика-математика; тарих; фалсафа; физика; хорижий филология; ўзбек филологияси; ҳуқуқшунослик), 95 кафедра 16 илмий лаборатория, олий педагогика институти, амалий физика илмий тадқиқот институти, олий адабиёт ҳамда олий журналистика курслари, 2 академик лицей, ўқув-амалиёт маркази, ижтимоий тадқиқотлар маркази, амалий экология ва табиатдан унумли фойдаланиш маркази мавжуд. Шунингдек, докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш бўйича 7, номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиш бўйича 5 ихтисослаштирилган илмий кенгаш фаолият кўрсатади. Университет тарихи музейида мазкур ўқув даргоҳи тарихига оид тематик, нодир китоблар ҳамда қўлёзма манбалар кўргазмалари, қадимий ёдгорликлар, ноёб осори атиқалар ва бошқа нодир экспонатлар сақланади. Университет ботаника боғида дарахт ва ўсимликларнинг янги навларини яратиш устида илмий тадқиқотлар ва амалий машғулотлар олиб борилади. Университет ахборот ресурс маркази (3 миллиондан ортиқ асар)да интернет тизимига уланган компьютерлар хизмати ташкил этилган. Булардан ташқари университетда маданият саройи, нашриёт, босмахона, ахборот хизмати, телерадиостудия, фотостудия, 6 спорт мажмуи, талабалар турар жойлари, даволаш-соғломлаштириш муассасалари бор. 2008/09 ўқув йили университетда 1276 профессор-ўқитувчи, жумладан 21 академик, 225 фан доктори ва профессор, 600 фан номзоди ва доцент ишлади; 19 докторант, 220 аспирант ва 156 тадқиқотчи илмий тадқиқотлар олиб борди. 12 мингга яқин талаба таълим олди. Ўзбекистон мустақиллиги йилларида университетнинг 23 талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиясига, 27 талабаси Алишер Навоий номидаги стипендияга сазовор бўлган (2008).

28 январь 1897 йил - Рудольф Дизель ички ёнув двигателини қуриб, синовдан ўтказган кун

1897 йил 28 январда Рудольф Дизель ички ёнув двигателини қурди ва синовдан ўтказди.

Дизель Рудольф (1858.18.3, Париж – 1913.29.9,  Ла-Манш) – немис ихтирочиси. Мюхендаги Олий политехника мактабини битирган (1878). Ёнилғининг сиқилган ҳавога пуркалишидан алангаланадиган ички ёнув двигатели (дизель)ни яратган. Дизель ўз двигатели учун 1892 йилда патент олган. Бу билан Дизель идеал Карно циклига яқин бўлган циклда ишлайдиган ички ёнув двигателини яратиш ғоясини илгари сурди; бунда тоза ҳавони 25 Мн/м2 (250 кг куч/см2)гача сиқиб энг юқори температурага эришди. Бир қадар такомиллаштирилганидан кейин (1897) двигатель арзон ёнилғи (нефть маҳсулоти) билан пухта ишлайдиган ва транспортда кенг қўлланиладиган бўлиб қолди.

28 январь 1742 йил - Лондонда биринчи усти ёпиқ бассейн ихтиро қилинган кун

Биринчи усти ёпиқ бассейн  Лондонда  1742 йил 28 майда очилганДейли Эдвертизер ёзган эди“Бугун Лемон Сант Гудменс Филдс даги ҳаммода узунлиги 43 футдан кам бўлмаган сузиш бассейни очилдиУндаги сув температураси  бир маромда сақланади ва сув  ҳар доим мусаффо бўлади. Бассейн сузиш ва ўрганиш учун мўлжалланганҚатновчилар хохишига кўра ходимлар сузишни ўрганишга ёрдам берадиларСовуқ ваннадан фойдаланиш ҳам мумкинДоимий меҳмонларга иккала хизмат бир гинея эвазига кўрсатилади”.

28 январь 2003 йил - Англияда майонез асосида биоёқилғи кашф қилинган кун

Мазкур санадан бошлаб Англияда биоёфилғининг чакана савдоси амалга оширилди.  Ҳақиқатан ҳам, бу маълум қисми маргарин ва майонез ишлаб чиқариладиган элементлардан таркиб топган. Янги ёқилғини Sainsbury's компаниясининг супермаркетларида сотиб олиш мумкин. Инновацион ёқилғининг асоси олтингугурт ва этанол аралашмаси кам бўлган бензин бўлиб, бироқ унда ўсимлик мойи салмоқли фоизни эгаллайди.  Ишлаб чиқарувчиларнинг ишонтиришларича, янги ёқилғидан фойдаланиш атмосферага зарарли чиқитларни 5%га камайтиради. Биоёқилғини ишлаб чиқариш жуда осон, шунинг учун ҳам бензиндан арзонга тушади. Бу ёқилғи автомобилларнинг барча турларига тўғри келади. Бироқ, Англия ОАВ бу янгиликни қаттиқ танқид қилиб чиқишди. Уларнинг ёзишича гап хавфсиз ёнилғи ҳақида эмас, балки унинг Ер юзи экологик муаммосининг атмосферани ифлослантиришдаги арзимас 5% камлиги ҳақида кетяпти. Бироқ, ишлаб чиқарувчилар ўз муваффақиятларига ишонадилар ва агар ҳамма ёки кўплаб автоҳаваскорлар янги ёқилғига ўтсалар, унда атмосферага зарарли чиқитларнинг чиқиши умумий ҳисобда камаяди. Ҳозирда ишлаб чиқарувчи компания янги ёнилғини ҳукумат томонидан маъқулланишига ишонч билдирмоқда. Демак, нима дейиш мумкин биоёнилғининг 2003 йилдан буён ишлаб чиқарилиш технологияси сезиларли даражада такомиллашди. Ҳозирги кунда ёнилғининг баъзи турлари атмосферага 10 дан 20%гача кам чиқитлар чиқармоқда ва яқин кунларда бу кўрсаткич 50%, келажакда эса 90% ташкил этиши мумкин.

28 январь 1981 йил - Халқаро шахсий маълумотларни муҳофазалаш куни

Баъзи давлатларда бу кун «Сир тутиладиган кун» деб юритилади.Бу байрамнинг мақсади, интернет фойдаланувчилари турли тармоқлардан қоидага риоя қилган ҳолда, ўзларининг реал  ва виртуал ҳаётларини муҳофазалашда ёрдам беради. Бу санани нишонлаш  2006 йил 26 апрелда  Европа Кенгаши вазирлари қарори асосида жорий қилинди. Бу сана Европа Кенгашининг  1981 йил 28 январдаги «Шахсий маълумотларга қайта ишлов беришни автоматлаштириш мақсадида шахсларни муҳофазалаш тўғрисида»ги Конвенциясининг бир йиллиги билан бирга   нишонланади. «Шахсий маълумотларга қайта ишлов беришни автоматлаштириш мақсадида шахсларни муҳофазалаш тўғрисида»ги Конвенция биринчи халқаро    шахсий маълумотларни муҳофазалаш мажбуриятини, инсон  шахси  дахлсизлиги  ва ҳақ-хуқуқини намоёнлигини таъминлади. Конвенцияда белгиланган шахсий маълумотларни қайта ишлаш ва ҳимоялашнинг асосий принциплари: ҳалоллик ва қонунийликка асосланган. Шу принципларга амал қилинган ҳолда шахсий маълумотларни сақлаш кўзда тутиллади. Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича белгиланган ҳавфсизлик чораларини уларнинг тасодифий ёки ноқонуний йўқолишини олдини олади, шунингдек, шахсий маълумотларга ноқонуний киришни ва уларни тарқалишини ҳимоялайди. Ахборот ва телекоммуникациянинг тезда ривожланиши билан янги техналогияларни кириб келиши, инновацион, глобал, интеграцион жараёнларни тарқалиши сабабли Конвенция шахсий маълумотларни ҳимоялаш бўйича асосий манба бўлиб келмоқда. Халқаро хамкорлик шундай ҳулосага келдики, бу Конвенция оддий, қисқа ва технологик нейтраль инструмент бўлиб қолиши керак, шу қаторида янги, замонавий ва келажак технологияларини қабул қилади. Ҳозирги кунда ишчи гуруҳи томонидан бу Конвенциянинг янги тахрири устида шахсий маълумотларни сақлаш стандартларини малакасини ошириш мақсадида нафақат Европада балки бутун дунё бўйича иш олиб  борилмоқда.28 январь 1936 йил - Балерина, балетмейстер Қориева Бернора Раҳимовна таваллуд топган кун
Қориева Бернора Раҳимовна-1936 йил  28 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган- балерина, балетмейстер- (1973), Ўзбекистон халқ артисти(1964), Қирғизистон халқ артисти(1996), профессор(1985).Тошкент (1952)  ва Москва Катта опера ва балет театри қошидаги академик хореография билим юртини (1955), Тошкент маданият институтини (1980)  тугатган. 1955 йилдан Навоий номидаги опера ва балет театрида балерина, балетмейстер. 1985-98 йилларда Ўзбекистон театр  арбоблари уюшмаси раиси, 1994 -2002 йилларда Навоий номидаги опера ва балет театри директори ва бадиий раҳбари. Қориева репертуари асосини жаҳон мумтоз  ва замонавий балетлар ташкил қилади: Мария (Б.Асафьев,”Боқчасарой фаввораси” ), Шопениана(Ф.Шопен, И.Глазунов “Шопениана”), Жизель (А.Адан, “Жизель”), Одетта-Одиллия (П.Чайковский “Оққуш кўли”), Фригия (А.Хачатурян “Спартак”), Хоним (Д.Шостакович “Хоним ва безори”) ва бошқалар. Мумтоз балет техникасини пухта эгаллаган актриса ҳар бир образда қаҳрамонларининг ички кечинмалари, ҳис-туйғуларини беришда моҳирлик кўрсатади. Бу айниқса, замондош композиторлар яратган “Маскарад”(Нина), “Момақалдироқ сўқмоқлари” (Сари), “Дон Жуан” (Донна Анна), “Анна Каренина”(Анна Каренина),  каби балетларида ўз ифодасини топди. Миллий репертуарда  у гавдалантирган Меҳри  (М.Левиев, “Суҳайл ва Меҳри”), Сохани, Заррина (М.Ашрафий , “Севги тумори”,”Севги ва қилич”), Нурхон (А.Козловский, “Танавор”), Наргис (У.Мусаев, “Афсоналар водийсида”) образлари маданий ҳаётда катта воқеа бўлди. У “Муҳаббат афсонаси” (Т.Жалилов, Б.Бровсин) опера-балетининг балет партиялари ижодкоридир. 80-йилларнинг  1-ярмида Қориева , Хамза, Блок, Тургенев асарлари асосида “Заҳарли ҳаёт”, “Нотаниш аёл”, “Елегия” балетларини яратилишида  фаол қатнашиб, ўзи Марям, Аёл ҳамда Ася Полозова ва Лиза Калитина каби рус  аёлларининг драматик образларини яратди. Кетма-кет Жульетта, Офелия (П.Чайковский, “Ромео ва Жульетта”, “Ҳамлет”), Дездемона (Перселл, “Отелло”) образларини гавдалантирди. Қориева ижодига бағишланган “Бернора Қориева рақсга тушади” ва “Мен балеринаман” фильмлари ишланган.   Европа, Осиё,  Шимолий ва Жанубий Америка мамлакатларида гастролда бўлган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотлари (1970, 1982) лауреати. “Дўстлик” ордени (1996) билан мукофотланган.
Манба: http://taqvim.uz/uzc