Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТЎЙ-МАРОСИМЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАРДАН САМАРА БОРМИ?

×

 2020-01-27 17:09:43    154

PDF yuklash
Chop etish


ТЎЙ-МАРОСИМЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАРДАН САМАРА БОРМИ?

         Айтиш лозим, тўй-маросимлар ва оилавий тантанларни ихчам, шунингдек, дафн маросимларини ортиқча исрофгарчиликларсиз ўтказиш куннинг асосий мавзўсига айланиб қолган. Бу борада Сух туманида кенг миқёсдаги тадбирлар ўтказилмоқда. Алоҳида қайд этиш лозимки, туманда тўй-тантаналар ва дафн маросимларни ўтказилишида жуда кўп исрофгарчиликларга йўл қўйилади. Яъни ҳар бир одам бундай тадбирларни ўтказилишида ўз билганидан қолмай иш тутади. Бундай маросимларга йиллар давомида шаклланган ёзилмаган қоидалар – бидъатлар аралашиб қолган.

          Туманнинг баъзи маҳаллалрида ўзини кўз-кўз қилиш, хўжакўрсинлик, ортиқча дабдабабозликка берилиш ҳолатлари кўп учрайди. Бугун, эрталаб туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган тадбир ҳам айнан шу масалага бағишланди. Қайд этилдики, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қўшма қарорини туман миқёсида кенг тарғиб қилишни амалга ошириш лозим. Туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Фазлиддин Додокаримовнинг сўзларига кўра, ҳали туманда бу борада қилинадиган ишлар талайгина. Баъзи бир маҳаллаларда тўй-маросимларни ўтказиш ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Лекин баъзи маҳаллаларда аллақачон бу борада тарғибот-ташвиқот ишлари самарали олиб борилгани боис, аҳоли қабул қилинган тартибларга риоя этишаётир.

         Олиб борилаётган ишларга қарамай, Сухда дафн маросимини ўтказилишида кўп исрофгарчиликлар, қоида ва тартибларга бўйсунмаслик ҳолатлари кўзга ташланмоқда. Дафн маросими ва шу маросимга дахлдор тадбирлар туманда бир йилгача чўзилиши албатта, бу каби қоидабузарликларни ислоҳ қилинишини талаб этади. Бу борада кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари самарали иш олиб боришлари лозим. Тарғибот-ташвиқот билан самарага эришиш лозимлиги қайд этиб ўтилди.

         Айни пайтда туман ҳокимлиги мажлислар залида Сух телевизион студияси ижодкорлари томонидан туманда фаолият олиб бораётган маҳалла фуқаролар йиғини раислари, соҳага дахлдор бўлган мутасаддийлар ва туман ишчи гурўҳ аъзолари билан давра сўҳбат ташкил этилиб, ўтказилмоқда. Мутасаддийларга берилаётган саволлар ўзининг долзарблилиги билан ҳам аҳамиятлидир. Шундай экан, ҳар биримиз бу йўлда биртану биржон бўлиб ҳаракат қилишимиз лозим. Чукни қўшма қарор мамлакатимиз фуқаролари манфаатини кўзлаб қабул қилинганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Халқимиз кутган қарорни сўзсиз бажарилишида барчамиз бирдек масъулмиз.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати