Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Миллий маънавиятни асраш хавфсизликни таъминлашнинг муҳим стратегик вазифасидир

×

 2020-01-27 16:59:56    161

PDF yuklash
Chop etish


Миллий маънавиятни асраш хавфсизликни таъминлашнинг муҳим стратегик вазифасидир

         Жамият тараққиётида хавфсизликни таъминлаш вазифаси ҳар доим ҳам биринчи даражали муҳим стратегик вазифа бӯлиб келган ва ҳар доим шундай бўлиб қолаверади. Ҳатто диний манбаларда ҳам бу ҳақиқат долзарб вазифа сифатида қайд этилади. Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, маънавияти, манадияти юксак авлодни камол топтиришдек вазифа барчамизга бирдек масъулият юклайди. Бугунги глобаллашув жараёнидаги воқеа-ҳодисалар ҳар доим барчамизни огоҳликка, ҳушёрликка чорлайверади.

         Сух туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар дастури, туманда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлашттириш чора-тадбирлари дастури, диний экстримизм, миссионерлик, ақидапарастлик, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, хавфсизлини таъминлаш режалари ва дастурлари доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

         Куни кеча туман маданият бўлимнинг мажлислар залида “Ижтимоий-сиёсий ва диний-маърифий муҳитни янада барқарорлаштириш омиллари” мавзӯсида бўлиб ўтган учрашувда ҳам юқорида келтирилган масалалар муҳокама қилинди. Учрашув самимий сўҳбат тарзида бўлиб ўтди ва унда Республикамиз ва вилоятимиздан келган меҳмонлар иштирок этишди. Туман ҳокими Фаррух Усаров учрашув аввалида сўз олиб, масала моҳиятини иштирокчиларга баён этди.

         Учрашув давомида фалсафа фанлари доктори, профессор, Имом Бухорий халқаро маркази директор ўринбосари Тўраев Бахтиёр Омонович сўзга чиқиб, “Миллий маънавиятни асраш хавфсизликни таъминлашнинг муҳим стратегик вазифасидир” мавзўсида маърўза қилди. Иштирокчилар “Халқаро экстремизм ва терророризм башарият тамаддуни ва маънавияти бузғунчиси” мавзўсида “Вақф” Фонди Фарғона вилоят филиали ишлар бошқарувчиси Бахтиёр Қирғизовнинг маърўзасини тинглашди. Учрашувда иштирок этган Тошкент Ислом Институти Ахборот маркази раҳбари Аброр Мухтор Алий иштитрокчиларнинг саволларига ислом дини нуқтаи назаридан муносабат билдирди.

         Айтиш мумкин, ташкил этилаётган бундай учрашувлар энг аввало, ёшларимиз онгу шуурида эзгу ғоялар пайдо бӯлишига сабаб бӯладиган асосий омилдир. Ана шундагина ҳар бир диний соҳа вакили ӯз вазифасини юқори савияда бажаришига ва олиб борилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги кучайишига эришиб, ижобий натижа ва ютуқлар қӯлгага киритилади.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати