ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР
2020-01-25 16:17:04 163
ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР
Мактаб муқаддас даргоҳ. Шунинг учун, мактабга, фарзандларимиз таълим-тарбиясига бефарқ бўлмаслигимиз лозим. Мактабга бўлган бефарқлик фарзанд тарбиясига бўлган бефарқликдир. Ҳалигача орамизда баъзи бир ота-оналар борки, фарзанд тарбиясига масъулиятсизлик қилишади. Фарзандлари мактабдан қочиб, бир кунлик ҳаётини бозорларда кўча-кўйда ўтказади. Мутасаддий ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган тадбирлар ана шундай салбий ҳолатларни олдини олишга қаратилган.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сух тумани Кенгаши туман ИИБ ҳамда туман халқ таълими бўлими билан бирга ўқувчи-ёшларнинг давоматини аниқлаш учун назорат тадбири ўтказилди.
Бу тадбир туман ички ишлар бўлимининг профилактика инспекторлари, туманда таълим муассасаларида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари ҳамроҳлигида ўтган. Ҳамкорлик асосида ўтказилган назорат тадбирида дарс вақтида тумандаги жума бозорда савдо қилаётган 4-нафар ўқувчи аниқланган.
Тадбир давомида аниқланган ўқувчиларни мажбурий таълимдан бош тортиш сабабларини аниқлаш мақсадида уларнинг ота-оналари ва мактабдаги устозлари билан сўҳбатлар ўтказилди.
Сух туман ҳокимлиги Ахборот хизмати