Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ МУРОЖААТИНИ ТИНГЛАБ...

×

 2020-01-25 16:08:19    140

PDF yuklash
Chop etish



ПРЕЗИДЕНТИМИЗ МУРОЖААТИНИ ТИНГЛАБ...

         24 январь 2020 йил мўҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёвнинг Парламентга қилган мурожаатларини нафақат мутасаддий раҳбарлар, балки бутун Сух тумани аҳли бутун борлиги ва вужуди билан тинглашди. Шахсан мени туман ҳокими сифатида  мӯҳтарам Юртбошимизни мурожаатномадаги  сӯзлари кўнглимда шу азиз диёримиз, жонажон Ватанимиз, муқаддас тупроғимиза бўлган меҳрим, муҳаббатим икки карра ошди деб айта оламан.

          Мӯҳтарам Президентимизнинг айтган сўзлари шахсан менинг фаолиятимда дастуруламал бўлиб қолади. Албатта, мўҳтарам Юртбошимиз биз учун келгуси беш йилликдаги режаларимизни белгилаб бердилар. -“Жонажон Ўзбекистонимиз янги ўн йилликка қадам қўймоқда. Эришган натижаларимиз тарихга айланиб, олдимизда янги-янги ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифалар ва имкониятлар пайдо бўлмоқда”. Биз ушбу имкониятлардан самарали фойдаланишимиз, жонажон Ватанимиз ривожи ва равнақига ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. Илмли, маърифатли ёшлар, онгу шуури Ватан равнақига камарбаста бўлган фуқаро эртанги нурафшон келажакни қуришга қодир эканлигини Президентимиз таъкидлаб ўтдилар.

         Янги 2020 йилга Президентимиз таклифи билан "Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" деб ном берилгани ҳам бизнинг зиммамизга Ватан равнақи ва ривожи йўлида катта масъулият юклайди. Зотан, илму маърифат билан ота-боболаримиз дунёни эгаллашган. Бугунги илмга чанқоқ ёшларимиз, ўсиб келаётган маърифатли фарзандлар буюк боболаримиз, аждодларимизга муносиб авлод бўлишлари лозим. Бунинг учун бизда асрлар оша шаклланган, мустаҳкам пойдевор мавжуд. Энди бу пойдевор устига Юртбошимиз таъкидлаганларидек – “Биз мустаҳкам ва чиройли иншоот қурмоғимиз лозим”. Шу ўринда буюк саркарда Амир Темур бобомизнинг сўзлари ёдимга келади : “Агар бизнинг куч-қудратимизга шак-шабҳангиз бўлса, биз қурган иморатларга боқинг!”. Кейинги йилларда Юртбошимиз раҳнамолигида Ватан ободлиги ва равнақи йўлида асрга татигулик ишлар амалга оширилди. Қилинган барча ишлар инсон маанфаатини кўзлаб амалга оширилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

         Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди. Бу борада 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам алоҳида сўз юритилган. Бир суз билан айтганда, юртимизда давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуслари билан дӯстлик тушунчаси янгича маъно касб этиб, давлат аҳамияти даражасига кӯтарилган. Президентмиз парламентга қилган мурожаатларида ана шу эзгу ва улуғ тушунча дӯстлик, миллатлараро ҳамжиҳатлик, қӯшни мамлакатлар билан дӯстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш хусусида алоҳида тӯхталиб ӯтдилар. Мӯҳтарам Юртбошимизнинг ана шу эзгу ғояларини ватанимизнинг барҳаёт бӯлаги, анклав ҳудуд, тӯрт томондан қӯшни Қиргизистон Республикаси билан чегарадош Сух туманида амалга самарали татбиқ этишни олдимизга энг муҳим вазифа қилиб, белгилаб олдик. Сух туманида ҳам қӯшничилик муносабатларни кенг йулга қӯйиб, миллатлараро дӯстликни мустаҳкамлашда туман раҳбари сифатида астойдил хизмат қилишни ӯзимга азм қилдим.

                   Фаррух Мадаминович Усаров – Сух тумани ҳокими