КЎРИЛГАН ТЕЗКОР ЧОРАЛАР БОИС, МУАММО НЕГИЗИ АНИҚЛАНДИ
2020-01-22 17:22:19 168
КЎРИЛГАН ТЕЗКОР ЧОРАЛАР БОИС, МУАММО НЕГИЗИ АНИҚЛАНДИ
Қиш фаслида инсон учун энг керакли неъмат бу иссиқлик манбаидир. Сух туманида салкам саксон минг нафар аҳоли истиқомат қилишади. Сух туман газлаштирриш идораси маълумотига кўра, туманнинг баъзи ҳудлудларида табиий газ таъминотида етишмовчилик кўзатилади ва ушбу ҳудудлар, яъни Ҳушёр, Қақир, Себзор, Чашма ва Ғазнов маҳаллаларига ўз вақтида суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилади. Яъни ушбу маҳаллаларга табиий газ етиб бормайди. Ёхуд туманнинг 66 фоиз аҳолиси табиий газ билан таъминланган. Лекин қишнинг чилласида табиий газ босимининг пасайиши кўзатилиб, аҳолининг ҳақли равишдаги эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Кеча, 21 январь 2020 йил куни, соат 17-02-да туманнинг Мулгон маҳалла фуқаролар йиғини, “Спортчилар-74” хонадонида яшовчи фуқаро Нўъмонжон Жамолов Сух туман газлаштириш идораси, туман ҳокимлиги ва бевосита туман ҳокими қўл телефонига қўнғироқ қилиб, маҳалланинг ушбу кўчасида табиий газ умуман йўқлиги ҳақида мурожаат қилади. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар боис, ташкил этилган ишчи гурўҳ ушбу маҳаллага туман ҳокими Фаррух Усаров бошчилигида ҳолатни ўрганиш мақсадида етиб келишди. Маҳалла гузарида бўлиб ўтган сўҳбатда маълум бўлдики, тўрт кундан бери табиий газ босими пасайган ва баъзи бир хонадонларга етиб бормаябти. Табиий газ босими пасайганини туман газлаштириш идораси муҳандиси ҳам тасдиқлади.
Кейинчалик туман ҳокими “Спортчилар” кўчасида яшовчи фуқаролар хонадонларига кириб, ҳолатни ўрганди ва маълум бўлдики, фақат ушбу кўчада яшовчи фуқаро Нўъмонжон Жамолов хонадонида ҳақиқатан ҳам табиий газ етишмовчилиги мавжуд. Туман газлаштириш идораси ишчи-ходимлари томонидан хонадон соҳиби газ ҳисоблагичи ечиб ўрганилганда, газ қувурида табий газ борлиги аниқланди. Қоронғу тушганлиги ва кеч бўлганлиги сабабли туман ҳокими таман газлаштириш идораси раҳбари Каримжон Ғоибназаровга эртага 22 январь куни эрталабдан маҳаллага мутахассисларни жалб этиб, ҳолатни обдон ўрганиш ва табиий газ таъминотини талаб даражасига келтириш топшириғи берилди.
Бугун, 22 январь куни Сух тумани газлашитриш идораси муҳандиси Мухторжон Эрматов ва бир гурўҳ идора ишчи-ходимлари бригадаси маҳаллага ташриф буюришди. Маълум бўлишича, “Спортчилар” кўчасига табиий газ спорт мактабида ўрнатилган газ тақсимлагич орқали етиб боради. Аввалги кун “Спортилар” кўчасида яшовчи фуқаролар маҳалланинг бошқа кўчаларида табиий газ таъминоти яхши эканлигини баён этишганди. Маҳалла марказида ўрнатилган уч дона газтақсимлагич дастгоҳи, яъни ГРПлар текширилганда, газ босими меъёрда (30-35 мм. симоб устунида) эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, биринчи ГРП дан маҳалланинг 7 та хонадонига, иккинчи ГРП дан 24 та хонадонга ва учинчи ГРП дан “Спортчилар” кўчасидаги 32та хонадонга газ қувурлари тортилган. “Спортчилар” кўчасида истеъмолчилар сони кўплиги боис, табий газ босими пасайгани туфайли етишмовчилик юзага келган. Туман газ идораси муҳаниси М.Эрматовнинг маълумотига кўра, “Спортчилар” кўчасига газ қувурлари тортилаётганда талаб ва техник қоидаларига риоя этилмаган. Шу боис, бу кўчада яшовчи фуқароларга табиий газ етарли даражада етиб бормаябти. Шунингдек, газ идораси техник ходимлари томонидан Нӯъмонжон Жамоловнинг газ ҳисоблагичи текширувдан ўтказилганда, газ ҳисоблагич яроқсиз эканлиги маълум бўлди. Яъни қувурдаги газ ҳисболагич орқали ўтмаган ва хонадонга етиб бормаган. Ҳолат хонадон соҳибларига етказилди ва ўрантилган тартибда энди фуқаро янги ҳисоблагич олиб, туман газлаштириш идорасига ариза орқали мурожаат этади ва қонун доирасида янги лаборатория кўригидан ўтган газ ҳисоблагич абонентга ўрнатиб берилади.
Мурожаатдан сўнг дарҳол кўрилган чоралар боис, маҳаллада аниқланган муаммо бартараф этиладиган бўлди. Албатта, мурожаатни жойида ўрганиш ва пайдо бўлган муаммони бартараф этииш раҳбарларнинг ва мутасаддий ходамларнинг асосий вазифаси, лекин ҳар биримиз тенг ҳуқуқли фуқаро сифатида ўзимизга ва атрофдагиларга бефарқ бўлмасак, муаммо пайдо бўлишдан олдин уни бартараф этишга эришамиз.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати