Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Жамият ривожига ғов бўлаётган яна бир иллат – бу коррупция балосидир”

×

 2020-01-22 15:34:30    201

PDF yuklash
Chop etish


“Жамият ривожига ғов бўлаётган яна бир иллат – бу коррупция балосидир”

         Коррупцияга қарши курашиш, бу иллатни таг-томири билан йўқ қилиш бугунги куннинг асосий масалаларидан бирига айланиб қолган. Бу борада Ўзбекистонда меъёрий-ҳуқуқий асос ҳам яратилган. 3 январь 2017 йил “Корррупцияга қарши курашиш тўғрисида”-ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинган ва ушбу Қонунни қабул қилишдан асосий мақсад  коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

         Вилоятимизнинг энг чекка тумани – Сухда ҳам ушбу йўналишда эътироф этишга аризирли ишлар амалга оширилмоқда. Туман ҳокимлигининг мажлислар залида  “Жамият ривожига ғов бўлаётган яна бир иллат – бу коррупция балосидир" мавзўсидаги тадбир ҳам айнан ушбу масалага бағишлагани билан ҳам аҳамиятлидир. Йиғилишда туман ҳокими, ҳокимнинг ўинбосарлари, туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими бошлиғи, тумандаги корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

         Масала юзасидан туман ичики ишлар бўлимииннг терговчиси Акмал Абдулоев маърўза қилиб, иштирокчиларга “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”-ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти, бу масалага давлат сиёсати даражасида аҳамият берилаётгани ҳақида маълумот берди. Қайд этилдики, коррупцияга қарши курашиш фақатгина ҳуқуқ-тартибот органларининг иши бўлибгина қолмасдан, балки бу иллатга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги давр ва замон тақозосидир.


      Йиғилиш давомида туман ҳокими Фаррух Усаров ҳам сўз олиб, коррупцияга қарши курашиш амалиётларини янада кучайтириш лозимлигини таъкилдлаб ўтди ва мутасаддий идоралалр раҳбарларига бу йўналишда ўзининг тавсияларини берди. Қайд этилдики, туман ИИБ, туманда фаолият кўрсатаётган “Садои Сух” рўзномаси ва Сух телевидениеси таҳририятлари “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ҳам қабул қилинганлигини аҳолига етказиб боришда доимий фаолият олиб боришлари лозим. Шунингдек, корупцияни олдини олиш борасида тумандаги корхона ташкилотлар, таълим муассаларида тарғибот ташвиқот ишларни олиб бориш, коррупцияга қарши курашишда ҳуқуқий таълимнинг аҳамияти, хусусан, аҳолининг кенг қатлами, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб бориш асосий вазифа эканлиги қайд этиб ўтилди. Туман халқ таълими бўлими ва мактабгача таълим ташкилоти раҳбариятига давлат органлари ходимлари ва таълим муассасалари ўқитувчиларини ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларига коррупцияга қарши курашиш соҳасида махсус ўқув дастурлари ва машғулотларини олиб бориш, ўз навбатида, коррупцияга қарши курашишда фуқароларнинг юқори даражадаги ҳуқуқий саводхонлигига эришиш жараёни қуйидаги учта усул ва воситалар, яъни ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий таълим ёрдамида амалга оширилиши, “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури”да қайд этилишича, “ҳуқуқий таълим узлуксиз бўлиб, ёшликдан бошлаб бериб борилиши лозим. Болалар мактабгача тарбия муассасаларидаёқ хулқ-атвор қоидаларидан хабардор бўлиши, маънавий ва баъзи ҳуқуқий нормалар тўғрисида бошланғич тушунчалар олиши, келгусида ўқув жараёни давомида бу билимлар кенгайтирилиши ва чуқурлаштирилиши, аниқ ифодаланган ҳуқуқий хусусият касб этиши зарурлиги алоҳида таъктидлаб ўтьтилди ва топшириқ сифатида ижро учун тавсия этилди. Туман ҳокими топшириғига асосан, эндиликда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини  кесимида юқорида кўрсатиб утилган “Жамият ривожига ғов бўлаётган яна бир иллат – бу коррупция балосидир" шиори остида йиғилишлар ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиладиган бўлди.

      Сух туман ҳокимлиги Ахборот хизмати