Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ

×

 2020-01-20 14:25:33    204

PDF yuklash
Chop etish


                  “ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ

         Қайд этиш жойизки, Сух туманида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви баробарида ҳудудларда “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ҳам ўтказилмоқда. Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад ёшлар олдида турган муаммоларни аниқлаш, уларнинг ечимида ўз вақтида кўмак беришдан иборат. Бундай учрашув ва тадбирларда ёшларга бўлган муносабат, ёшларга доир давлат сиёсатини амалга оширишдаги ҳаракатлар мужассам.

         Туманнинг 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби туманнинг Янгиариқ маҳалласида жойлашган ва маҳалла иккинчи сектор – туман прокурори сектори тасарруфига киради. Айнан шу таълим муассасасида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман прокурори Ф. Абдувалиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг Сух туманидаги бўлими вакили, туман мудофаа ишлари бўлими  раҳбари, туман ички ишлар бўлими ва бошқа мутасаддий идоралар вакиллари иштирок этишди.

         Учрашув аввалида туман прокурори Ф. Абдувалиев сўзга чиқиб, Ўзбекистонда Президентимиз томондан берилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида гапириб, бундай ишлар шунчаки бўлмаётгани, қилинаётган ҳар бир амал замирида ёшларнинг келажаги мужассамлигини таъкидлади ва - “Биз ҳам Президентимиз айтганларидек, доимо Сизлар билан олға интилмоғимиз лозим”,- дея таъкидлади.

         Мазкур сектор ҳудудидаги барча маҳаллалардан келган ёшлар ӯзларини қийнаётган муаммоларини туман прокурори, 2 сектор раҳбарига маълум қилишди. Учрашув жараёнида сектор ҳудудидаги 2 сонли мактабда спорт зали мавжуд эмаслиги,  22 мактабда синфхоналар ҳамда 4  сонли мактабда спорт жиҳозлари, бадиий адабиётларнинг етишмовчилиги, учрашув бўлиб ўтаётган таълим муассасасининг иситиш тизимида камчилик ва муаммолар борлиги, ЧҚБТ дарс ва машғулоталри ўтказилаётган таълим муассасаларда зарурий асбоб – қурол-аслаҳа йўқлиги ва шу сабаб, ўқувчилар амалий машғулиятлардан бебаҳра қолаётганликлари маълум бӯлди.

          Ҳар бир мурожаатга учрашувда иштирок этган дахлдор ташкилотлар раҳбарлари томонидан муносабат билдирилди. Баъзи муаммолар ӯз жойида бартараф этилди. Хусусан, 22 мактабда синфхоналар етишмовчилиги бӯйича қилинган мурожаат ӯрганилиб, уни бартараф этиш чоралари кӯрилди. Мазкур мактабга туташ ҳудудда жойлашган бӯш турган коллеж биносидан, янги қушимча бино бунёд этилгунча уқувчиларга 14 та хона ажратиб берилиши бӯйича мутасаддий раҳбарларга топшириқлар берилди. Тӯртинчи мактабга бадиий адабиётлар етказиб бериш чоралари ҳам кӯрилди. ЧҚБТ дарсида амалий машғулотлар ўтказишдаги муаммоларни ечиш борасида туман мудофаа ишлари бўлими раҳбари Т. Жалилов амалий кўмак кўрсатишни вайда берди. Эндиликда машғулотлардан бир кун олдин соҳа мутахассислари – ЧҚБТ ўқитувчилари  туман мудофаа ишлари бўлими раҳбари билан боғланишади ва машғулотлар бевосита туманда жойлашган ҳарбий қисмларда ўтказилади. Муаммолардан ташқари ёшлар ӯз лоийиҳаларини амалга тадбиқ этишда иккинчи сектор раҳбари ҳамда Ӯзбекистон ёшлар иттифоқи Сӯх тумани Кенгашидан ёрдам сӯрашди.

        Ташкил этилаётган бу каби учрашувлар ёшлар манфаатига хизмат қилаётгани билан ҳам янада аҳамиятлидир. Дарвоқеъ, учрашув сӯнгида иккинчи сектор томонидан иқтидорли ёшларга бадиий адабиётлар тақдим этилди. Жойларда ҳоким, прокурор ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви давом этмоқда.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати